Боғланишни олиб ташлаш Боғланишни олиб ташлашни бир нечта усуллари мавжуд. Масалан, боғланишга тегишли, яъни манба ҳисобланган ҳужжат файлини очиш ва уни оддий йўл билан ўчириб ташлаш мумкин. Бу усул балки ноқулай туюлиши мумкин, аммо максимал аниқликда бўлади. Узел диспечери орқали амалга ошириладиган боғланишни олиб ташлаш усулини кўриб чиқамиз.
Узел диспечери ойнасини очинг.
Site > Remove Link (Сайт > Удалить ссылку) буйруғини беринг. Бу буйруқнинг клавиатурада иккита эквивалент бор: CTRL+SHIFT+L тугмалар комбинацияси ёрдамида ҳам бериш мумкин.
Сарлавхани ўзгартириш
Dreamweaver дастури HTML ҳужжатининг сарлавхасини узел диспечери ойнасида алмаштириш (ўзгартириш) имконини беради. Шуни эса тутиш керакки гиперматнли ҳужжатнинг сарлавхасини дескриптори белгилайди. Бу матн қатори ҳужжатнинг номи ҳисобланади ва қидирув тизимларида ҳужжатни индексациялашда муҳим рол ўйнайди. Энг машхур Internet Explorer и Netscape Navigator броузерлар сарлавхани дастурнинг ойнаси сарлавха қаторига чиқариб беради.
Сарлавхани ўзгартириш учун қуйидагиларни амалга ошириш керак.
Узел диспетчерини очинг (ALT+F8).
View > Show Page Titles (Вид > Показать заголовки страниц) буйруғини беринг. Бу буйруқни CTRL+SHIFT+T тугмалар комбинацияси ёрдамида ҳам бериш мумкин. Натижада узел картасида гиперматнли файллар номи ўрнида уларнинг сарлавхаси берилади.
Ҳужжатни танланг ва File > Rename (Файл > Переименовать) буйруғини беринг ёки клавиатурадан F2 тугмасини босинг.
Янги сарлавхани киритинг ва ENTER тугмасини босинг.
Дастурнинг HTML билан ишлаш имкониятлари
Dreamweaver дастурининг яратувчилари гиперматнли ҳужжатларнинг кўплаб таҳрирлаш операцияларини тўғридан-тўғри HTML дескрипторлари ёрдамида бажариш мумкин. HTML сўзма-сўз таржимада: гиперматнларни белгилаш тили (HyperText Markup Language) маъносини беради. HTML тили бу - инструкциялар тўплами ёки киритилган матн ва импорт қилинган объектларни экранда намойишини таъминлаб берадиган ифодалардир. Бу тилнинг элементларини дескрипторлар ёки теглар деб номлаш қабул қилинган. Инглиз тилидан tag (ёрлик, белги ва бошқа маъноларни беради). Дескрипторларни сақлаш учун ASCII белгилари қўлланилади. Шунинг учун ҳар қандай гиперматнли ҳужжатни белгилашни ҳар қандай оддий матн муҳаррирларида бажариш мумкин. Бунинг учун хатто Блокнот дастури ҳам етарли.
Гиперматнли ҳужжатларни яратишнинг асосий қоидалари билан танишиб чиқамиз. HTML тилининг кодлари ҳужжатнинг матнли массивлари қисми ҳисобланади.
Энди дескрипторлар билан танишиб чиқамиз. Дескрипторлар икки хил бўлади. Якка ва жуфт дескрипторлар. Жуфт дескрипторлар айрим холларда контейнерлар дейилади. Ҳужжатга тегишли матнлар ва унинг белгили кодларини ажратиш учун, HTML тили кодлари бурчакли қавсларда ёзилади. Масалан, ёки
. Жуфт дескрипторлар (контейнерлар) ўз ичига дескрипторлар жуфтлигини, очиладиган (бошлангич) ва ёпиладиган (охирги) дескрипторлар. Бу жуфтликлар кўринишида ёзилиб, ўз қийматини жуфтлик орасидаги ҳужжат фрагментига ўтказади. Бошқача айтганда контейнер жуфтликлари орасига ҳужжат фрагменти ёзилади. Дескрипторлар ана шу фрагмент учун ишлайди холос. Якка дескрипторларда ёпиладиган тег бўлмайди. Масалан,
дескриптори горизонтал чизиқ ҳосил қилади, - эса матнли қаторни ифодалайди, энг муҳим якка дескрипторлардан бири махсус коди ҳисобаланади. У расмларни қўйиладиган ҳолатини ва жойлашувини белгилайди.
Энди Dreamweaver дастурида шаблон асосида янги ҳужжат ҳосил қиламиз. Янги ҳужжатнинг бўш (тулдирилмаган) бўлиши хаммамизга маълум. Қуйида бундай саҳифанинг гиперматнли белгилари келтирилган.
Untitled Document
ва дескрипторининг bgcolor атрибути саҳифанинг фони рангини белгилайди. Янги ҳосил қилинган ҳужжатда фон ранги оқ рангда бўлади. (#FFFFFF).