Реактив ва асбоблар: 1. 0,1 Н НCl эритмаси.
2. 0,15М Na
2
HPO
4
эритмаси, 3. рН 5,6 буфер эритмаси,
4.
1/4000 H йод эритмаси, 5. 20%-ли HCl эримаси
43
Ишнинг бажарилиши.
I.
α- ва β- амилазалар эритмаларини тайёрлаш.
Амилаза ферментларини ундирилган арпадан ажратиб олиш учун,
сополхавончага 20г ундирилган арпа солинади. Устига 100 мл сув куйиб, 15
минут давомида аралаштирилиб эзилади. Аралашма 2 соатга совутгичга
куйилади. Сунгра аралашма мато фильтрдан сикиб, суюклик когоз фильтрдан
Яна бир марта утказилади. Фильтрат α- ва β-амилаза ферментлари эритмасидир.
Факат α-амилазали эритма тайёрлаш учун, юқорида тайёрланган
эритманинг ярми олинади ва 70˚С ли (бу температура аник сакланиши шарт)
сув хаммомида 15 минут ушлаб турилади. Сўнгра эритма совутилиб, крахмални
декстринлашда ишлатилади.
Факат β- амилазали эритма тайёрлаш учун, ферментлар аралашмаси
эритмасидан 15 мл олиб, устига 3 мл 0,1 Н HCl эритмаси ва 12 мл
дистилланган сув қуйилади (бунда эритманинг муҳити рН 3,3 бўлади). Стакан
15 минутга совутгичга қуйилади. Сўнгра эритмага 6 мл 0,15 М Na
2
HPO
4
эритмаси кўшилиб, рН 6 га етказилади. Эритма крахмални мальтозаларга
парчалашда ишлатилиши мумкин.
II.
α- амилазанинг декстринланиш қобилиятини аниқлаш.
α-амилазанинг крахмални декстринларга гидролизлаш қобилиятини
аниқлаш уларнинг йод билан сифат реакциясини кузатишга асосланган.
Тажрибани бажариш учун 5 та тоза пробирка олиб, хар бирига жадвалда
кўрсатилган миқдорда крахмал эритмаси, рН 5,6 буфер системаси, α- амилаза
эритмаси ва дистилланган сув қуйилиб, пробиркаларга умумий суюқлик ҳажми
10 мл га етказилади.
Пробиркалар 40˚С ли сув ҳаммомида ушланади. Крахмалнинг
гидролизланиш даражаси, 4-пробиркадан ҳар 10 минутда шиша таёқчаси
ёрдамида бир томчи суюқлик олиб оқ чинни юзасида бир томчи йодидан
қўшиш ва ҳосил бўлган рангни кузатиш орқали аниқланилади. Ранг қизил-
қўнғир бўлганда (бу пробиркада эритродикстринларнинг ҳосил бўлганини
билдиради) пробиркалар сув ҳаммомидан олиниб, ҳар бирига 2-3 томчи HCl
эритмаси қўшилиб, гидролиз жараёни тўхтатилади. Сўнгра ҳар бир пробиркага
бир неча томчидан йод эритмаси кўшиб чиқилади. Пробиркалардаги суюқлик
тартиб сонига мувофиқ кул рангдан бошлаб, сиёхранг орқали қўнғир ранг ва
сариқ рангларга бўялади. Пробиркаларда ҳосил бўлган ранглар 4 - жадвалини
охирги устунига ёзиб олинади.
5 –
жадвал.
Пробирка
№
Крахмал
эритмаси
мл
Буфер
эритмаси
α-амилаза
эритмаси
мл
Дистил.
сув
мл
Ҳосил
бўлган
ранг
1
5
1
-
4,0
2
5
1
0,2
3,8
44
3
5
1
0,4
3,6
4
5
1
0,6
3,4
5
5
1
0,8
3,2
6
5
1
1,0
3,0
Пробиркалардаги гидролиз маҳсулотлари номланиб, уларнинг ҳосил
бўлишига таъсир қилган омиллар ҳақида хулоса ёзилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |