Мақсадли тушумлар (460-сатр)да бозорларнинг турли мақсадларда олинган грантлари, дотациялари, субсидиялари ҳамда солиқлар бўйича мақсадли имтиёзлар суммалари акс эттирилади.
Жами узоқ муддатли мажбуриятлар (490-сатр)да бозорларнинг бир йилдан кўп муддатга олган кредитлари ва қарзлари бўйича мажбуриятларининг жами суммаси кўрсатилади. Жами узоқ муддатли мажбуриятлар уларнинг алоҳида турлари бўйича баланснинг мос сатрларида (500-590) кўрсатилади. Ушбу сатрларни тўлғазишга асос бўлиб узоқ муддатли кредиторлик қарзларнинг алоҳида турларни акс эттирувчи счётларнинг охирги қолдиқлари ҳисобланади.
Жами жорий мажбуриятлар (600-сатр)да бозорларнинг бир йилдан кам бўлган муддатга олган кредитлари, қарзлари ва бошқа мажбуриятларининг жами суммаси кўрсатилади. Жами жорий мажбуриятлар уларнинг алоҳида турлари бўйича баланснинг мос сатрларида (610-760) кўрсатилади. Ушбу сатрларни тўлғазишга асос бўлиб жорий кредиторлик қарзларнинг алоҳида турларни акс эттирувчи счётларнинг охирги қолдиқлари ҳисобланади.
Бозор баланс валютасининг жами суммаси активда ва пассивда алоҳида сатрларда (мос равишда 390-сатр ва 780-сатр) кўрсатилади.
Бозорларнинг ўзларига тегишли бўлмаган активлар ва пассивлар балансда «Балансдан ташқари счётларда ҳисобга олинадиган қийматликларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумот»да 790-920-сатрларда кўрсатилади. Бундай актив ва пассивларга, чунончи қуйидагилар киради:
- қисқа муддатга ижарага олинган асосий воситалар (790-сатр);
- қайта ишлашга қабул қилинган материаллар (810-сатр);
- ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (830-сатр);
- ссуда шартномаси бўйича олинган мулклар (890-сатр);
- келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажат-лар (900-сатр);
- вақтинчалик солиқ имтиёзлари (910-сатр);
- фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари (920-сатр).
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл) Ушбу ҳисоботнинг асосий мақсади бўлиб бозорларнинг ҳисобот даврларидаги даромадлари, харажатлари, фойда ва зарарлари тўғрисидаги йиғма маълумотларни акс эттириш ҳисобланади. Чунончи, бундай маълумотлар ҳисоботда мос равишда ўтган йилнинг ва ҳисобот йилнинг мос даврлари учун кўрсатилади. Бу тартиб мос ҳисобот даврлардаги ўзгаришлар тенденцияларини ўрганиш учун муҳим ахборот манбаи ҳисобланади.
Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни тузишга асос бўлиб бозорларнинг барча даромадлари ва харажатлари, фойдаси, уни ишлатилиши ҳисоби учун мўлжалланган вақтинчалик (транзит) счётларнинг маълумотлари ҳисобланади. Ҳисоботнинг алоҳида сатрлари қуйидаги тартибда шакллантирилади.