Таклифлар № Муаммо



Download 20,49 Kb.
Sana05.07.2022
Hajmi20,49 Kb.
#742429
Bog'liq
Субсиди бўйича таклиф


ТАКЛИФЛАР



Муаммо

Таклиф

1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда – Низом) нинг 46-бандига мувофиқ давлат хизматлари марказидан субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган талабгор хабарномада кўрсатилган сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматидан ошмаган қийматли уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома тузади.
Шунингдек, ушбу Низомнинг 47-бандига асосан Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги тўғрисида маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.
Ушбу ҳолатда талабгорлардан тижорат банклари томонидан (ички буйруқ, йўриқномаларига асосан) сотиб олинаётган уйнинг кадастр ҳужжатини талаб қилишмоқда.
Ваҳоланки, янги қурилаётган уйнинг кадастр ҳужжати қуриб битказилгандан сўнг пудратчи томонидан оринади.
Фуқаро сотиб олинаётган уйнинг кадастр ҳужжати олингунга қадар кутиб туришига сабаб бўлади. Бу эса амалиётда уйнинг кадастр ҳужжати олингунга қадар сотиб бўлиниши ва фуқаро эса уйсиз қолиши ҳолатини юзага келтиради.

Субсидига асосан ижобий хабарнома олган талабгордан кадастр ҳужжатини талаб қилмаслик ва айнан субсидияга асосан ипотека кредтини олмоқчи бўлган талабгорлар билан тижлрат банки томонидан ипотека кредитини расмийлаштиришнинг алоҳида вақтинчалик тартибини ишлаб чиқиш тавсия этилади.

2.

Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги «Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2-қарорида фуқароларга ипотека кредити ажратишда кредит олиш учун ариза берувчи ва у билан бирга яшайдиган оила аъзолари даромадлари тўғрисида доимий иш жойидан охирги 12 ой учун маълумотнома тақдим этиши белгиланган.
Ушбу қоида ипотека кредити олишда аҳолининг маълум қатламлари, яъни янгидан иш бошлаган ёки фаолияти ушбу даврга мос келмайдиган фуқароларнинг ҳуқуқи чекланишига олиб келмоқда.
Хорижий мамлакатлар, масалан, Франция ёки Кипр да ипотека кредити учун кредит олувчининг даромадлари тўғрисидаги охирги 3 ойлик маълумот талаб этилади холос.



хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда даромадлар тўғрисида доимий иш жойидан маълумотнома муддатини охирги 12 ойдан 3 ойга ўзгартириш тавсия этилади.

3.

Аҳолига ажратиладиган ипотека кредити муддатларининг қисқалиги ушбу турда кредит олишга бўлган талабнинг камайишга сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги «Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4701-қарорининг 5-бандида жисмоний шахсларга ипотека кредитлари 20 йил муддатга берилиши назарда тутилган.
Хорижий мамлакатларда банклар ипотека кредитини 1 йилдан 30 йилгача, айрим ҳолатларда 50 йилгача (масалан, Словакияда 1 йилдан 30 йилгача, АҚШда 5 йилдан 30 йилгача, Германияда 30 йилгача, Швеция ва Японияда 50 йилгача) бўлган муддатга беради.
Канадада ипотека кредитининг муддати кредит олувчи тўлайдиган дастлабки бадал миқдори билан боғлиқ. Банкка тўланадиган дастлабки бадалнинг энг кам миқдори сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 5 фоизи бўлиб, сотиб олинадиган уй-жой қийматининг 20 фоизидан кам бўлса 25 йил муддатга, 20 фоизидан ортиқ бўлса 30 йилгача бўлган муддатга тақдим этилади.



узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартибини жорий қилиш тавсия этилади.

4.







5.







6.







7.







8.







9.







10.










Download 20,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish