Telefon aloqasi xizmatlariga doir xarajatlar tasnifi va tavsifi.
Харажат – бу маҳсулотни ишлаб чиқариш, товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган сарфларнинг пулдаги ифодасидир, бошқача қилиб айтганда кўзланган мақсадга эришиш учун амалга оширилган сарфларнинг пулдаги ифодасидир.
Харажатлар – бу ҳисобот даври давомида компания мулкдорларига бадал тўловлари билан бўглиқ бўлмаган ҳолда капиталнинг камайишида ўз аксини топган активларнинг чиқариб кетилиши ва бошқа эскириши ёки мажбуриятларнинг ўсиши шаклида юз берадиган иқтисодий нафларнинг камайишидир.
Харажатлар - бу активларнинг камайиши ёки фойдани кўпайтириш мақсадида хўжалик фаолиятидан келиб чиқадиган мажбуриятларни ўз зиммасига олиш орқали рўй берадиган иқтисодий ресурсларнинг камайишидир.
Юқоридаги тарифлардан келиб чиқган ҳолда телефон хизматлари харажатлари – бу телефон хизматларини кўрсатиш учун сарфланадиган моддий ва номоддий активлар сарфи ва мажбуриятларнинг пайдо булишини аниқ қийматда улчанишидир. Телефон хизматлари харажатларини хусусиятига қараб бир қанча турларга бўлиш мумкин. Корхона умумий харажатларига кўра хизматлар таннархига киритиладиган ва таннархга киритилмайдига харажатларга бўлиш мумкун.
Хизматлар таннархига киритиладига харажатлар–бу мижозларга кўрсатилаётган хизматлар учун сарфланадиган барча иқтисодий ва мехнат ресурсларининг пулдаги ифодасидир. Буларга алоқа каналлари ижараси тўловлари, алоқа антеналари жойлашган жойлар ижара ҳаққи, бевосита мижозларга хизмат кўрсатаётган ходимларга тўланадиган иш ҳақлари, хизмат кўрсатиш жараёнида қатнашаётган асосий воситалар амартизатсияси, хизмат кўрсатишда сарфланаётган инвентарлар, сим карталар ва бошқа харажатлар.
Хизматлар таннархига киритилишига кўра бевосит ва билвосита харажатларга бўлинади.
Бевосита харажатларга телефон хизматлари таннархига тўгиридан-тўгри киритиладиган харажатлар тушунилади. Буларга телефон сўзлашувлари учун алоқа каналлари ижара ҳаққи, мижозларга интернет тармоғига уланиш учун харид қилинган интернет тезлиги харажатлари ва бевосита айнан хизматларнинг аниқ турига олиб бориладиган бошқа харажатлар.
Билвосита харажат –бу аниқ бир хизмат таннархига киритиб бўлмайдиган лекин тақсимлаш орқали махсулотлар таннархига киритиладиган харажатлардир. Бундай харажатларга телефон хизматларининг бир нечта турлари ўртасида тасимланадиган харажатларни киритишимиз мумкин. Буларга алоқа антеналари жойлашган жойлар ижара ҳаққи, хизмат кўрсатишда қатнашаётган асосий воситалар амартизатсияси, хизмат кўрсатишда қатнашаётган операторлар иш ҳақлари ва иш ҳаққига нисбатан ҳисобланадиган ягона ижтимоий тўловлар ва бошқа хизмат кўрсатиш учун қилинадиган харажатлар.
Бевосита хизматларни кўрсатиш жараёнида сарфланадиган хом ашё материаллар;
Бевосита хизматларни кўрсатиш жараёнида ишлаётган ишчиларга ҳисобланган иш ҳаққи;
Иш ҳаққидан ЯИТ га ажратма;
Бевосита хизматларни кўрсатиш жараёнида қатнашаётган асосий воситалар амартизацияси;
Абонент тўлови (Тлф, АТС, АПУС,аренды,каналы,Паинет);
Бевосита хизматларни кўрсатиш жараёнида сарфланаётган камунал тўловлар;
Экспулатация харажатлари;
Мол мулк суғурта харажатлари;
Бевосита хизматларни кўрсатиш жараёнида амалга ошириладиган бошқа харажатлар.
Операцион харажатлар
Бевосита хизматларни кўрсатиш жараёнида қатнашмайдиган ишчиларга ҳисобланган иш ҳаққи;
Иш ҳаққидан ЯИТ га ажратма;
Бевосита хизматларни кўрсатиш жараёнида қатнашмайдиган асосий воситалар амартизацияси;
Сарфланадиган инвентарлар;
Маъмурият учун сарфланадиган камунал тўловлар;
Алоқа харажатлари;
Солиқ ва тўловлар;
Ходимларни қайта тайёрлаш учун харажатлар;
Реклама харажатлари;
Суғурта харажатлари;
Бошқа операцион харажатлар.
Молиявий харажатлар
Фоиз кўринишидаги харажатлари;
Валюта курс фарқларидан кўрилган зарарлар;
Қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш бўйича харажатлар;
Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар.
Келгуси давр харажатлари
Олдиндан тўланган ижара ҳақи;
Олдиндан тўланган хизмат ҳақи;
Бошқа олдиндан тўланган харажатлар.