телекоммуникациялар хизматлари - оператор ва провайдернинг сигналлар ҳамда бошқа ахборот турларини телекоммуникация тармоқлари орқали қабул қилиш, узатиш, қайта ишлашга доир фаолияти маҳсули;
рақамлаш тизими - операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчиларнинг охирги (терминал) асбоб-ускуналари ўртасида рақамларни тақсимлаш ва уларга рақам (рақамлар ёки белгилар комбинациясини) бериш тартиби;
рақамлаш режаси - операторлар, провайдерлар ва фойдаланувчиларнинг охирги (терминал) асбоб-ускуналари ўртасидаги аниқ рақамларнинг берилиши;
телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланувчи - телекоммуникациялар хизматларининг истеъмолчиси ҳисобланган юридик ёки жисмоний шахс;
универсал хизматлар - умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали барча фойдаланувчиларга кўрсатиладиган белгиланган сифатдаги мажбурий хизматлар тўплами (фойдаланувчиларнинг бу тармоқдан фойдаланишини таъминлаш, маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари, телеграммалар жўнатиш ва бошқалар).
Telefon aloqasi xizmatlarini hisob ob’yekti sifatidagi tasnifi va tavsifi
Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ўзгаришлар телефон хизматларини хам такомиллаштиришни тақазо қилмоқда. Телефон хизматларини кўрсатувчи корхоналар мижозларга бир қанча хизмат турларини кўрсатади.
Телефон хизматлари сохасини икки йўналишга ажратишимиз мумкин. Булар уяли алоқа хизматлари ва статсионар телефон хизматлари.
Телефон хизматлари турлари.
Уяли алоқа корхоналари хизматларини мижозларга мобил алоқалари орқали етказилади ва мобил алоқа мухитини ташкил қилади. Мобил телефон мобил алоқада фойдаланиладиган телефон аппарати туридир. Ҳозирги кунда, мобил телефон экран ва клавиатурага эга бўлиб у компютер, телефон аппатари, қайдлар китобчаси, GPS ва бошқа вазифаларни бажарувчи кўп мақсадли абонент тизимига айланмоқда. Мобил алоқа мухити таянч станциялар ва бир гурух абонентлар тизимидан иборат бўлиб, абонентларнинг бир бири билан ўзаро ахборот алмашинувини таъминловчи техник воситалар мажмуаси. Мобил алоқа тизимида барча маълумотлар мобил телефон орқали электромагнит тўлқинлари кўринишида симсиз ҳаво орқали узатилади.
Мобил алоқа хизматларини мобил алоқа операторлари кўрсатадилар. Мобил операторлар мижозларга хизмат кўрсатиш учун радио частоталаридан фойдаланиш, хизмат шартларини ишлаб чиқариш, мижозлар билан керакли хужжатларни алмашиш, хизмат тўловларини йиғиш ва техник хизматлар кўрсатишдир. Мамлакатимизда ҳозирги вақтда мижозларга 5 та мобил алоқа операторлари хизмат кўрсатишмоқда. Буларга UMS, Ucell, Bilayn, Perfectum mobile ва Uztelecom мобил операторлари киради.
Мобил алоқа операторларининг асосий хизмат турларидан бири бу сўзлашувдир. Сўзлашув бу икки мижоз ўртасидаги ўз аро сўзлашув орқали боғланишидир. Мобил алоқанинг сўзлашув хизматини кўрсатишда қўнғироқни амалга оширган ёки уни қабул қилиб олган мижоз хисобидан тарифларга асосан маълум миқдорда маблағ ечиб олинади.
Мобил алоқа операторларининг асосий хизмат турларидан яна бири бу СМС ва ММС дир. СМС бу мижозларнинг ўз аро қисқа матнлар орқали боғланишиди. ММС хизмати бу мижозларнинг ўзаро расм ва видео маълумотларини бир бирига юбориши орқали боғланишдир.
Мобил интернет бу мижознинг телефон қурилмаси орқали тўғридан тўғри интернет хизматидан фойдаланишдир. Мобил интернет орқали мижоз исталган вақтда ва исталган жойда интернет хизматидан фойдаланиш имконига эга. Мобил интернет учун тўлов мобил алоқа операторлари томонидан ишлаб чиқилган тарифлар асосида мижоз хисобидан ечиб олинади.
Турли хил кўнгил очар хизматлар бу мижозларга турли хил ўйинлар ўйнаш, мусиқалар эшитиш, видеолар кўриш ва хабарлар ўқиш имконини берувчи хизматлар мажмуасидан иборат хизмат тури.
Do'stlaringiz bilan baham: |