Тупроқшунослик олий ў қ ув юртлариаро илмий-услубий бирлаш



Download 4,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/108
Sana13.07.2022
Hajmi4,33 Mb.
#785536
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108
Bog'liq
Мелиоратив тупроқшунослик ҒАФУРОВА Л А

Раем 1 Геоморфологик ва топографии профиллар буйича
тузларнинг қайта тақсимланиш схемаси.
Тузли 
чўкинди 
тог 
жинслардан 
тупроқ 
шўрланиши, 
суғоришнинг ривожланиши ва шўрланишга олиб келувчи ер ости 
грунт сувларининг ер юзасига жойлашишидан пайдо бўлади. Бу 
с.увларнинг буғланишидан тупроқнинг юқориги қатлами доимий 
шўрланиб боради. Иссиқ ва қуруқ иқлим тузларнинг ер юзасига 
яқин жойлашган ва минераллашган грунт сувларидан капиллярлар 
орқали кўтарилиши кенг тарқалган.
Ҳар қайси геоморфологик ҳудуднинг энг баланд қисми сув 
тақсимлагич зонасидан пастки дарё ўзанларигача бўлган майдонлар- 
даги тупроқларнинг мелиоратив ҳолати турлича кўринишга эга. 
i\i a p асосан жойнинг табиий шароитларига кенг доирада боғлиқ: 
иқлим, ернинг жойлашиш ҳолати ва унинг нишаблиги, литологик 
тузилиши, тупроқ-грунтларнинг сув-физик хоссалари ва айниқса 
гидрогеологик шароитлари, яъни грунт сувларининг чуқурлиги ва 
ҳаракати ва бошқалар.
Юқорида айтилган шароитлардан келиб чиқиб сугорила­
диган худудлар бир нечта гидрогеологик зоналарга бўлинади: устки 
ва грунт сувларининг пастки қатламларигача сингиб кетиш зонаси;


грунт сувларининг ер юзасига сизиб чиқиш (булоқлар кўринишида) 
зонаси ва тарқалиб кетиш ва қайир зоналари.
Биринчи зона - катта нишаблик ва йиллик атмосфера ёгин- 
сочинлари куп буладиган (500-600 мм) тог олди баланд ерларидан 
иборат. Бу ерларда сувни ўзидан яхши ўтказувчи майда тош, шагал, 
қум қатламлари ер юзасига яқин (1,5-2,0 м) жойлашган. Грунт сув­
лари чучук бўлиб, ер юзасидан 10-30 м ва ундан кам паст 
чуқурликка жойлашиб, ўзининг ниҳоятда юқори тезлиги (суткасига 
юз метр атрофида) билан фарқланади. Тупроқ қатламлари ва грунт 
сувларида нишабликнинг катталиги тупроқ-грунтларнинг сув ўтка- 
зувчанлигининг юқори бўлиши ва грунт сувлари оқимининг юқори 
даражада таъминланганлиги сабабли бу ерларда шўрланиш содир 
бўлмайди, барча пастки гидрогеологик зонага оқизиб ювилиб кети- 
лади, шу боис биринчи зона ер лари мелиоратив қулай ерлар ҳисоб- 
ланиб, шўрланишга ва ботқоқланишга мойил эмас.
Иккинчи гидрогеологик зона (ер ости сувларининг ер усти- 
га сизиб чиқиш зонаси) қуйи, пастки чегараларидан бошланиб, па- 
стки учинчи зона оралиқларидаги нишаби нисбатан камроқ майдон­
ларни эгаллайди. Тупроқнинг устки майда заррачали 
қатлами, 
қалин соз ва оғир қумоқли механик тартибга эга. Грунт сувлари ўз 
йўналишида оғир таркибли қатла.мларга дуч келиб ва қаршилигига 
учраб сиқилиш шароитида жойлашади. Бу сувлар ер юзасига яқин 
(0,5-2,0 м) кўтарилиши ёки сизиб чиқиши мумкин ва ўзининг 
оқимини секинлигига қарамасдан (суткасига 10 лаб метрлар) грунт 
сувларининг оқими мавжуд бўлади ва чучуклик даражасини сақлаб 
қолади (тузлар миқдори 0,2-0,4 г / л . ) ва тупроқлар деярли шўр- 
ланмайди, фақат ботқоқланиш жараёни юз бериши мумкин.
Зонанинг қуйи қисмларида грунт сувлари ҳаракатининг су- 
сайиши ва минерализациясининг ортиши (1,5-2,0 г.л. ва ундан ор- 
тиқ) туфайли тупроқларда шўрланиш жараёнини кузатиш мумкин. 
Мелиоратив тадбирларнинг кам ишлатилиши ёки уни бутунлай 
йўқлиги оқибатида сугориладиган тупроқлар шўрланиши асосан 
учинчи зонада грунт сувларининг бугланиш зонасида содир бўлнши 
мумкин.
Ўзбекистонда ана шу минтақага мансуб майдонлар ер юзаси 
нишаби кичик бўлган 0,0001-0,001 катта текисликлар кенгликлари- 
дан ташкил топган. Бу ерларнинг иқлими қуруқ ва жазирама, йил­
лик бугланиш (600-1200 мм) атмосфера ёгинларидан (100-300 мм)


бир неча баробар юқори. Тупроқ-грунтлар деярли оғир механик 
таркибли булиб, сув кўтариш қобилияти нисбатан баланд. Қум- 
шағал ётқизиқлари чуқур жойлашган (10-30 м ва куп). Грунт сувла­
ри шўрланган ва ер юзасига яқин жойлашган. Уларнинг ер ости 
табиий оқими жуда секин ифодаланган ёки бутунлай оқимсиз.
Табиий шароитнинг мана бундай малсмуидан келиб чиқиб, 
шўрланган грунт сувлари катта мивдорда бугланишга сарфланади. 
Бундай ҳолатда суилар 

Download 4,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish