Тупроқшунослик олий ў қ ув юртлариаро илмий-услубий бирлаш



Download 4,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/108
Sana13.07.2022
Hajmi4,33 Mb.
#785536
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   108
Bog'liq
Мелиоратив тупроқшунослик ҒАФУРОВА Л А

Континентал
чўкинди жинслар ҳамда эритмаларга ўтувчи ҳолатга ўтади. Шундай 
қилиб кальций моддаларнинг катта доиравий айланишидаги янги 
цикл киради. Кальцийнинг тупроқдаги миқдори катта ораливда 
ўзгариб бирламчи жиисларнинг характерига, иқлим шароитлари ва 
бошқа омилларга боглиқ ҳолда 1-3 дан 15-25% гача миқдорни таш­
кил этади. Ёгин-сочин кўп буладиган худудлар тупроқлари одатда - 
карбонатсиз, қуруқ, иссиқ иқлимдаги тупроқларда кальций карбо­
нат тузи кўп миқдорда учрайди. Кальцийнинг ўсимликлар учун энг 
заҳарли тузи кальций хлорид (СаС12) ҳисобланади.
М АГНИЙ. Ер қобигидаги магнийнинг умумий миқдори 
Кларк бўйича 2,07% га тенг. Магний худди кальций сингари сили- 
катли магмаларда катта миқдорни ташкил этади. У биотит, оливин, 
амфибол, пироксен ва бошқа минераллар таркибига киради. Мине- 
ралларни нураш жараёнида магнийнинг гидросиликатли лой мине- 
ралли, карбонатли, хлоридли, сульфатли бирикмалари ҳосил бўла- 
ди. Магний тузлари ер усти грунт ва тупроқ сувларида эриб, туз­
ларнинг қуруқликка қайтишидаги мураккаб циклда иштирок этади 
ва бу элемент ўсимлик ва жониворларнинг муҳим кул озиқаси бўл- 
ганлиги сабабли биологик циклларга киришади. Тупроқ-грунтларда 
магний мнқдори 2-3% агрофида бўлиб, ундаги тузларнинг концен- 
трацияси ортиши билан асосан магнийнинг хлоридли ва сульфатли 
тузлари ўсимликлар учун ўта зарарли булади.


НАТРИЙ. Ер қобиғидаги натрий миқдори 2,0-3,5% га тенг. 
У силикатли магмаларда катта мивдорда тарқалган, минералларнинг 
кристалланишида нордон жинслар гранит, кварцли порфиритлар, 
липаритлар, трахитлар ва бошқалар таркибига киради. Натрий ва 
калий миқдори нордон жинсларда Ca+Mg нисбатан 1,5-2,0 марта 
кўп. Чўкинди жинслар Кларк бўйича натрийнинг мивдори 0,82% 
лойли жинсларда 1,30%, қумли жинсларда 5,50% ва оҳакли жинс­
ларда 0,05% га тенг.
Таркибида натрий бўлган алюмо-силикатларнинг нураши 
натижасида ҳосил бўлган Na2C 0 3 (сода) кислоталар ва тузлар би­
лан реакцияга киришиб, NaCl (натрий хлорид), Na2S 0 4 (натрий 
сульфат), N aN 03 (натрий нитрат) тузларни ҳосил қилади. Грунт 
сувларида натрий тузлари мивдорини ташкил этади. Тупровда на­
трийнинг умумий мивдори 1-2% атрофида, айниқса у шўртобли ту- 
проқлар ва шўрхокларда катта мивдорда учрайди. Ш ўрланган ту- 
проқларда 2-3%, энг устки тузли қатламларда 10-20% гача етади.
К А Л И Й . Ер қобиғида калий мивдори 2,7% бўлиб, у нордон 
ва асосли жинсларнинг таркибига киради. Нордон жинсларда унинг 
мивдори натрийдан бирмунча кўпроқ асосли ва ишқорий жинсларда 
аксинча кам. Калийнинг магматик жинслардаги умумий мивдори 
3,38% га тенг. Калий ортоклаз, мусковит ва аралашма 
сифатида 
плагиоклаз ва альбитларнинг таркибига киради. Тоғ жинсларининг 
нураш жараёнида калий сув билан бирикиб, бикарбонатлар ва кар- 
бонатлар ҳосил қилади ва кислота тузларининг ўзаро таъсирида 
хлоридли, сульфатли ва нитрат ли формаларига ўтади. Тупровда 
калий 
мивдори 
2-3% 
атрофида 
бўлиб, 
тузларининг 
кичик 
мивдорлари ўсимликлар учун зарарсиз.
Х Л О Р . Ер қобиғидаги хлорнинг умумий мивдори 0,19% га 
тенг. Вулқон магмаларида - 0,05% ишқорий жинсларда 0,7%, магма- 
тик жинсларда хлорнинг умумий мивдорининг 35% га яқин, чўкма 
жинсларда эса ўртача 0,01% ни ташкил этади. Хлорнинг асосий 
қисми гидросферада тўпланган бўлиб, умумий хлор захирасини 60% 
ни ташкил этади. Денгиз сувларида хлор 2% атрофида дарё сувла­
рида умумий тузларнинг 0,5% дан 30% гача мивдорини ташкил эта­
ди. Хлорнинг деярли катта мивдори натрий, кальций ва магний 
хлорид тузлари шаклида тупроқ ва грунт сувларида учрайди. Унинг 
барча тузлари сувда яхши эрийди ва ўсимликлар учун оз мивдорда 
зарарли тузлар ҳисобланмайди.


О Л Т И Н Г У Г У Р Т . Ер қобиғидаги олтингугурт мивдори 
0,06% га тенг. Зич-кристаллашган жинсларга унинг миқдори ўртача 
0,05%, чўкма жинсларда - 0,22% ни ташкил этади. Олтингугурт 
газсимон 
кўринишда 
магмаларнинг 
қотиши 
вақтида 
ажралиб 
чиқади, чўкмага тушгач олтингугурт ва сульфидларнинг йирик кон- 
ларини пайдо қилади. 
Олтингугурт бирикмаларидан энг кўп 
тарқалган - гипс ангидрит, кизерит, мирабилит глауберит, астраха- 
нит, каинит ва бошқалар. Грунт ва тупроқ сувларида ҳамда қуруқ 
ҳудудлар тупроқларида унинг мивдори анча кўп. Олтингугурт 
ўсимликларнинг кулли озиқланишида муҳим элементлардан хисоб­
ланади.
У Г Л Е Р О Д . Углерод барча органик моддаларнинг ажралмас 
қисмини ташкил этади ва фотосинтез жараёнида ҳосил бўлади. Ер 
кобигида углерод бирикмалари оҳаклар, мармар, мергел, бур тарки­
бида кенг тарқалган. Ўзида углерод ушловчи минераллардан кенг 
тарқалганларл кальцит, доломит, магнезит, сода, поташ ва бошка­
лар ҳисобланади. Тупровда карбонат қобиғининг жанубий қурғоқ- 
чил ҳудудларда кам карбонатли, карбонатсиз жинсларнинг нураши- 
дан ҳосил бўладиган карбонатлар кўп мивдорда учрайди. Кальций 
ва магний карбонатлари сувда кам эрийди, бикарбонатлари эса кў- 
проқ эрийди. Натрий ва калий бикарбонатлари ва карбонатлари 
сувда яхши эрийди. Энг зарарли туз натрий карбонат хисобланади.
ЗА РЛРЛИ ТУ ЗЛ А РН И Н Г СУВДА ЭРУВЧАНЛИГИ
Суғориладиган шўрланган тупроқларда ўсимликлар учун 
зарарли бўлган асосий тузлар: хлоридлар сульфатлар, карбонатлар-
дир.
Ж адвал №3
Тупроқ-грунтлардаги асосий сувда эрувчи тузлар
Х лоридлар
С у л ьф атлар
К арбонатлар
Б и карб он атлар
NaCl 
(н атри й х л о ­
ри д )
N a2SO* 
(н атр и й су л ьф ат)
N a2C O :j 
(натрий к а р ­
бонат)
NTa H C 0 j
(н атр и й б и карбонат)
MgCI2
(м агний
хл о р и д )
MgSO, 
(м агний су л ь ф а т)
M g co 3
(м агний
карбонат)
MgHC03 
(м агний би карбонат)
СаС12
(кал ьц ий
х л о р и д )
C aS O , • 2Н 20
(к ал ьц и й с у л ьф ат)
C aC O ;J
(кальций
карбонат)
СаНС-Оэ 
(к ал ьц и й би карбонат)


Тузларнинг зарарлилик даражаси ҳар хил. Ўсимликлар учун 
энг зарарлиси ва ҳавфлиги сода (Na2C 0 3) ҳисобланади. Сода сувда 
эриб натрий ишқорини (N aOH ) ҳосил қилади ва бу туз ўсимликлар- 
га заҳарли таъсир этади. Хлор тузлари ҳам жуда зарарли, сульфат 
тузлари эса нисбатан камроқ зарарли ҳисобланади. Қикин эрувчи 
тузлар (C a S 0 4, СаСОэ) нинг юқори миқдорлари ҳам ўсимликлар 
учун зарарсиз. Шўрланган тупроқларда натрий ва магнийнинг осон 
эрувчи тузлари кўпроқ учрайди. Уларнинг қиёсий зарарлилигини 
қуйидаги рақамлар нисбати билан жойлаштириш мумкин.
Тузлар
Na2C 0 3
NaCl
M g S 0 4
К аН С О з
Na2S 0 4
Зарарлилик даражаси
10
5-6
3-5
3
1
Тузларнинг сувда эриш жараёни қаттиқ модда юзасига икки 
қутбли 
(дипол) сувнинг таъсир этишидан бошланади. Агар сув- 
ниннг дипол (икки қутблилик) вақти атомлар, ионлар ва молекула- 
ларнинг ушлаб турувчи крис.тал решеткасидан юқори бўлса, у ҳолда 
улар қаттиқ моддадан ажралиб эритмага ўтади. Тузларнинг эрув- 
чанлиги уларнинг сувда эриган модда ва газларнинг табиатига, тем- 
пературасига ва босимига боғлиқ бўлади. Сувда хлоридлар кўпроқ 
эриса, сульфатлардан M g S 0 4 тузи яхши эрийди, Na2S 0 4 ва K2S 0 4 
тузлари камроқ, C a S 0 4 • 2Н 20 (гипс) жуда ёмон эрийди. Темпера­
туранинг ортиши билан бир қатор тузларнинг эрувчанлиги (M gC l2, 
СаС12, M g S 0 4l Na2S 0 4) ортади, гипснинг эрувчанлиги температура- 
га деярли боғлиқ бўлмайди. Na2S 0 4 тузининг эрувчанлиги 0° дан 10° 
гача температурада паст, 30° гача ортганда кам ҳолларда эрувчанли­
ги ортади. Кейинчалик эса бутунлай ўзгармайди. Тузларнинг сувда 
эрувчанлиги С 0 2 миқдорига ҳам боглиқ. Агар тупроқ ҳавосида 0,2% 
С 0 2 бўлса С а С 0 3 нинг эрувчанлиги одатдаги ( С 0 3 - 0,03%) га нис­
батан 15 марта ортади. Бир қанча тузлар иштирокида тузларнинг 
эрувчанлигининг камайиши кузатилган. Тупроқ эритмасида NaCl 
нинг юқори миқдори қайд этилганда гипснинг эрувчанлиги кескин 
ортади ва у капилляр сувлар орқали юқорига кўгарилиб, натижада 
тупроқнинг устки қатламида гипснинг тўпланиши содир бўлади. 
M gCl2 тузининг эрувчанлиги СаС12 иштирокида кескин камаяди, 
худди шундай ҳолатни C a S 0 4 тузининг Na2S 0 4 ва M g S 0 4 иштиро­
кида кузатиш мумкин. СаСОэ нинг эрувчанлиги NaCl иштирокида 
тахминан 22 мартага, Na2SQ4 нинг иштирокида эса 50 мартага орта-


ди. M g C 0

Download 4,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish