Тупроқшунослик олий ў қ ув юртлариаро илмий-услубий бирлаш


нинг эрувчанлиги NaCl иштирокида 4 марта, Na 2



Download 4,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/108
Sana13.07.2022
Hajmi4,33 Mb.
#785536
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   108
Bog'liq
Мелиоратив тупроқшунослик ҒАФУРОВА Л А

3
нинг эрувчанлиги NaCl иштирокида 4 марта, Na
2
S 0
4
иштирокида эса 5 марта ортади.
Эритманинг маълум бир концентрациясида тузлар кристалл 
модда шаклида чўкмага тушади. Тузларнинг чўкмага тушиши бош­
ланган концентрация кўрсаткичи тепературага, босимга ва бошқа туз 
ва газларнинг иштирок этишига боғлиқ булади. Кўп компонентли 
эритмалардан тузларнинг чўкмага тушиш (кетма-кетлиги) уларнинг 
эриш даражасига боғлиқ. Кучсиз эрийдиган тузлар пастроқ, яхши 
эрийдиган тузлар эса юқори концентрацияда чўкмага туша бошлай­
ди. 
Тузларнинг 
чўкмага 
тушишининг 
умумий 
қонуниятлари 
қуйидаги қаторлар билан ифодаланади, яъни катионлар қуйидаги 
тартиб буйича чўкмага тушадилар:
Si - 
F e
- Са - Mg , 
Са - Mg - К , 
Na - К - Mg
W
 
/
» i /
С О
3
s o 4 
Cl
анионлар эса: С 0
3
- S 0
4
- Cl.
Тузларнинг эрувчанлигига ва уларнинг эритмадан чўкмага 
тушишидан сув сингдирувчи грунтлар ва тупроқларнинг хос.салари 
(механик таркиби, сув хоссалари, сингдирилган асослар таркиби, 
РН, С 0
2
карбонатлар ва бошқалар) катта таъсир кўрсатади.
ТУПРОҚДАГИ ТУ ЗЛ А РН И Н Г ЎСИМ ЛИКЛАР 
ВА ҲОСИЛ М ИҚДОРИГА ТАЪСИРИ
Тузларнинг ўсимликларга кўрсатадиган таъсири кўпгина 
тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. Тадқиқотлар натижалари 
тузларнинг ўсимликларга кўрсатадиган салбий таъсири сульфат- 
хлоридли типдаги шўрланган тупроқларда хлорид-сульфатли шўр- 
ланишга қараганда бирмунча кўпроқ эканлигини кўрсатади. Хло­
ридли шўрланишда эса сульфатли шўрланишга нисбатан жуда 
юқорилиги исботланган.
Тузларнинг ўсимликларга кўрсатадиган таъсири ўта хилма- 
хил. У ўсимликлардаги қатор биокимёвий ва физиологик функция­
лари, уларнинг сув ва озиқланиш режимлари ва илдиз системалари 
холатини бузилишига олиб келади. Тузлар таъсирида фотосинтез 
жараёнлари жадаллиги, ўсимликларнинг нафас олиши пасаяди, 
модда алмашиниши сусаяди, органик моддаларнинг тўпланиши ка-


маяди, транспирация орқали сувларнинг сарфланиши пасаяди. Туз­
ларнинг ўсимликларга зарарли таъсири уруғ чигит униб чиқиш фа- 
засидан кўрина бошлайди. Тупроқ шўрланганлиги юқори даражада 
бўлганда уругларни униб чиқиши анча даврга кечикади.Уруғ яхши 
ўсиши зарур бўлган намликни ўзлаштира олмайди. Шу боис 
уруғларнинг униб чиқиш энергияси камаяди ёки уруғ бутунлай униб 
ўсмайди. Натижада экинларнинг якка-дукка ўсиб чиқиши кузатила­
ди, ўсимликларнинг гектар ҳисобидаги сони камаяди, тупроқ юзаси­
да шўр доғлар пайдо бўлади, ўсимликларнинг нобуд бўлиши куза­
тилади.
Тупроқ шўрланиши қишлоқ хўжалик экинларининг илдиз- 
ларига салбий таъсир кўрсатади.Туз захираларининг катта мивдори 
илдизларнинг пастки қатламларга ўтишини кечиктиради.
Тузлардан ўсимлик илдизларига энг зарарли таъсир этувчи 
нормал со д а(№ 2С 0 3) ҳисобланади.У илдизларни кесиб, уларни 
қорайтириб, нобуд бўлади. Шўрланган тупроқлар ўсимликларга 
айниқса вегетация даврида катта таъсир кўрсатади. Шўрланмаган 
тупроқларда 
ўсимликлар 
таркибида 
углеводларнинг 
умумий 
мивдори ва азотли моддалар анча ортади, шунга қарамасдан крах 
мат камаяди. Бу эса илдиздан озиқланишнинг бузилиши оқибати- 
дир.
Ш ўрланган тупроқларда ўсимликлар томонидан сувни ўз- 
лаштириши секинлашади ва транспирацияга сарф қиладиган сув- 
нинг мивдори камаяди. Тупровдан ўсимликларга сув озиқа модда- 
лари билан уларнинг илдиз ва баргларининг сўриш кучи таъсири 
остида сўрилади.Сўриш кучи ўсимликларнинг ҳужайра шираси сў- 
риш босими туфайли содир бўлиб, у ўсимликларда бир хил эмас. 
Масалан, бир қатор сабзавот ва полиз экинлари учун, жумладан 
бодрингларда сўриш кучи бор-йўғи 2-5 атм., шўрланмаган туп- 
роқлардаги ғўзада 10-15атм., шўрланган тупроқлардаги 15-25 атм. 
Тупроқларда яна сув ушлаб турувчи кучлар мавжуд бўлиб, бу куч­
лар катта ораливда ўзгариб туради. У тупровда қанча туз кўп бу­
либ, нам кам бўлса, шупча катта бўлади. Шўрланмаган туп- 
роқларда намлик 9,4% булса, бу куч 20 атм. пи ва кучсиз шўрлан- 
ган тупроқларда 35атм. ни ва кучли шўрланган тупроқларда 143 
атм. ни ташкил этади.(Ж адвал № 4).
Тупроқнинг сув ушлаб турувчи кучи ва ўсимликларнинг 
сўриш кучи кўрсаткичлари нисбати ўсимликларни сув билан 
таъминланишнни аниқлайди. Агар тузли эритма концентрацияс.и ва 
тупроқ эритмасининг сўриш босими юқори бўлса, ўсимликлар сувни 
ўзлаштира олмайди ёки жуда оз мивдорда ўзлаштиради. Бундай 
ҳолларда тупровда намликнинг бўлишига қарамай тупровда ўсим-


ликларни нобуд бўлишига (нимжон ўсишига), уларнинг ўсиш ва 
ривожланишини сусайтирувчи “физиологик қуруқлик” содир була­
ди.
Ж адвал №4 
Тупроқнинг сув ушлаб турувчи кучини тузлар 
______ миқдори ва намликка боғлиқлиги_________________
Шўрланмаган гу- 
проқлар
Кучсиз шўрланган тупроқлар 
(0,55%туэ)
Кучли шўрланган ту- 
проқлар (2 ,13%туз)
тупроқ 
намлиги, %
сув 
ушлаб 
турувчи 
куч, атм.
тупроқ 
намлиги, %
сув ушлаб 
турувчи куч, 
атм.
тупроқ
намлиги,
%
сув ушлаб 
турувчи куч, 
атм.
9,4
20
9,3
35
9,9
143
12,2
10
12,4
26
13,3
59
18,3
2
18,6
18
19,6
30
Шўрланган тупроқларда минерал озиқланишнинг бузилиши 
содир бўлади. Бу ҳолат ўсимликларнинг қатор муҳим озиқа эле­
ментларининг етарли даражада ўзлаштираолмасликлари (кальций, 
фосфор, марганец, темир) ва аксинча зарарли элементларнинг 
(хлор, натрий, магний) кўплаб ўзлаштирилиши билан ифодаланади. 
Кучли шўрланган тупроқлардаги ўсимликларда хлор миқдори меъё- 
ридан 3-4 марта, натрий 5-10 марта ортиб кетиши мумкин . Ўсим- 
ликларда тузларнинг катта мивдорда 
тўплаииши, уларни тузлар 
билан захарланишига олиб келади. Тупровдаги тузларнинг юқори 
концентрациясидан ўсимликларнинг заҳарланиши аста-секин ортиб 
боради, баргларнинг сўлиши ва ниҳоят 'қуриши бошланади. Кўп 
ҳолатларда баргларнинг буралиб қолиш ҳолатлари кузатилади. 
Кучли заҳарланиш натижасида ўсимликлар барглари саргаяди, 
уларда тузли доглар пайдо бўлади. Бундай барглар кейинчалик 
тўкилиб кетади.
Тузлар таъсирида тез, бир неча соат давомида ёш ниҳоллар- 
нинг кучли жабрланиши ва ҳалок бўлиши ҳоллари учрайди. Бунда 
ёш, яхши ривожланган ниҳолнинг катта нормалардаги биринчи 
сугоришдан, ёки кучли ёққан ёмғирдан сўнг нобуд бўлиш ҳоллари 
учрайди. Бундай ҳолларда ўсимликларнинг нобуд бўлиши сабабла- 
ри тупроқларда ишқорийликнинг вақтинча ортиб кетиши ҳисобла- 
нади. Ишқорийликнинг бирдан ортиб кетиши тузлари яхши ювил- 
маган тупроқларда намликнинг кескин кўпайиши натижасида на­
трий сульфат ва кальций карбонат тузларининг ўзаро алмашиниш 
реакциясидан содир бўлиши мумкин. Бунда тупроқ эритмасида со­


да, натрий ишқори ва гидрооксил ионлари ҳосил бўлиб, ўсимлик- 
ларга ўта заҳарли, нобуд қилувчи таъсир кўрсатади.
Айрим ҳолларда ўсимликларнинг жабрланиши (заҳарлани- 
ши) тузларнинг бевосита эмас, балки билвосита таъсири остида ту- 
проқни физикавий хоссаларининг ёмонлашувига ва тупроқ эритма- 
сидаги ишқорийликнинг ортиб кетишига сабаб бўлувчи гупроқнинг 
сингдириш комплексидаги сингдирилган натрийдан ҳосил бўлган 
сода ҳисобига содир бўлиши мумкин.
Тузларни ўсимликларнинг биокимёвий ва физиологик жара- 
ёнларига ҳамда тупроқнинг физик-кимёвий хоссаларига кўрсатади- 
ган зарарли таъсири, охир оқибатда ўсимликларнинг ёмон ўсиши, 
уларнинг ривожланиш фазаларининг кечикиши, унумдорликнинг 
пасайиши ва қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигининг камайи- 
шини белгилайди.
Маълумки, кучсиз шўрланган тупроқларда пахта ҳосилдор- 
лиги шўрланмаган тупроқларга қараганда 10-15, ўртача шўрланган 
тупроқларда 30-35, кучли шўрланган тупроқларда 60-65% га ва ун­
дан ортиқ камаяди. Тупровда тузларнинг, шу жумладан хлор иони- 
нинг кўп миқдорда бўлишидан ўсимликларнинг кўп қисми нобуд 
бўлади, қолган қисмларининг ҳосилдорлиги кескин камаяди .
Шўрланган тупроқлар ҳосилдорликнинг нафақат миқдорига, 
балки сифатига ҳам таъсир кўрсатади. Тупроқ шўрланганлиги да- 
ражасининг ортиб бориши билан ўсимликлар сифати ёмонлашиб 
боради. Жумладан пахтанинг тола узунлиги камаяди, бир текислик 
даражаси ёмонлашади ва толанинг мустаҳкамлиги (қаттиқлиги) 
пасаяди. Ш ўрланган тупроқлар картошка меваси сифатини ҳам 
ёмонлаштиради. Шу билан бир қаторда, айрим ўсимликларда ту- 
проқ шўрланишининг камроқ миқдори маҳсулотлар сифатини ях- 
шилайди. Масалан, қовунларда қанд моддаси ғалла экинларида 
оқсил моддаси ортади, қанд лавлаги, узум, меваларда қанд миқдори 
кўпаяди .
Қ И Ш Л О Қ ХЎЖ А ЛИ К ЭКИ Н Л А РИ Н И Н Г ТУЗГА
ЧИДАМ ЛИЛИГИ. ТУПРОҚДАГИ ТУ ЗЛ А РН И Н Г 
М ЎЪТАДИЛ М ИҚДО РИ
Қишлоқ хўжалик экипларининг тузга чидамлилиги деганда 
тупроқдаги ва тупроқ эритмасидаги тузларнинг ўсимликларга нисба­
тан уларнинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарар етказмай- 
диган мивдори тушунилади. Турли тупроқ шароитларида ўсувчи 
ўсимликларнинг тузга чидамлилик даражаси бир хил эмас. Улар 
бир қатор омилларга: ўсимлик турлари ва биологик хоссаларига,


айнан ўсимликлар нави, ўсимликлар ёшига, тупроқдаги тузлар тар­
кибига, озиқа моддалари ва намликка, айниқса тупроқдаги органик 
моддалар миқдорига боғлиқ. Маданий ўсимликлар умуман олганда 
шўрга чидамсиз ски кам чидамлилиги билан характер л анади, улар 
ичида дуркакли экинлар (мош, ловия, нўхат) тузга жуда кам чи­
дамли ҳисобланади.Айрим ўсимликлар тузга ўта чидамли, масалан 
лавлаги (қанд лавлаги, ош лавлагиси, ем сифатида ишлатиладиган 
хашаки лавлаги), оқ жўхори. Нисбатан шўрга чидамли экинларга 
пах та, айниқса унинг ингичка толали навлари(Со551ршт barbadense 
L) ўрта толали (Gossipium hirsitum L) навларга нисбатан шўрга 
чидамли ҳисобланади.
Шўрга чидамлилик ўсимликларнинг ёшига қараб ўзгариб 
туради. Тузни ўсимликларга дасглабки таъсири, уругларнинг униб 
чиқиши ниҳолларнинг ўсиш ва вегетациянинг бошланиш даврларига 
тўгри келади.
Ўсимликлар учун нисбатан зарарсиз бўлган сульфат тузлари 
кўп бўлган тупроқларда (Фаргона водийси, Бухоро вилояти) экин- 
ларнинг тузга чидамлилиги юқорироқ, хлор тузлари кўп бўлган 
тупроқларда эса камроқ. Ўсимликларнинг шўрга чидамлилигини 
белгиловчи муҳим омил тупроқ намлиги саналади.Тупроқларда туз­
лар таркибининг бир хилда бўлишига қарамай, ўсимликларнинг 
тузга чидамлилиги тупроқ намининг ортиб бориши билан ортади, 
чунки бу вақтда тупроқ эритмасининг концентрацияси ортади.
Ўсимликларнинг тузга чидамлилиги борасида тупроқдаги 
озиқа моддаларнинг миқдори ҳам аҳамиятга эга. Юқори унумдор 
тупроқларда ва далалар органик моддалар билан ўгитланганда 
ўсимликлар тузларнинг салбий таъсирига камроқ дучор бўладилар. 
Бироқ, юқорн даражада шўрланган тупроқларга катта нормаларда 
минерал ўғитларни бир томонлама солиш фойда келтирмайди. Ак­
синча, зарар келтириши мумкин, чунки шундай ҳам тупроқ эритма­
сининг юқори концентрацияси янада ортиб кетиши мумкин.
Ўсим лик ларнинг шўрга чидамлилик даражасига уларнинг 
ўсиш ва ривожланиш ҳамда муҳит шароитларининг катта таъсири 
юқорида айтилган фикрлардан ва куйидаги жадвал маълумотлари- 
дан кўриниб турибди.


Ж адвал 5
Ўсимликларнинг тузга чидамлилиги ва уларнинг вегетация даврини 
биринчи босқичларида нормал ўсиши учун тупроқдаги хлорнинг 
меъёрий миқдорлари.
(15.05. - ГОбгача.)
Тузга чидамли­
лик даражаси
Қишлоқ хўжа- 
лик экинлари
Тупроқдаги хлор 
миқдорининг 
чегараси 
%
Тупроқ эритмасиниг хлор 
буйича концентрацияси
г / л
Ж уд а кам
Беда, мош, 
ловия.нўхат
0,008-0,01
0,42-0,53
Кам
Буғдой.арпа,
маккажўхори
0,01-0,015
0,53-0,79
Уртача
Пахта, шабдар
0,015-0,02
0,79-1,05
Ю қори
Лавлаги, оқ 
жўхори
0,03-0,04
1,58-2,10
Баланд
Кунгабоқар
0,04-0,06
2,10-3,16
Тупроқ шўрланишини мавсумий тикланишини такрорламас- 
лик ва барча дала экинларидан, шу жумладан тузга кам чидамли 
ўсимликлардан юқори ҳосилни таъминлаш учун хлор ионининг 
мивдори 0,01%дан катта бўлмаслиги керак.
Полиз ва сабзавот экинларининг тузга чидамлилиги ҳам 
турлича. Бу хил экинлардан бодринг, помидор, тарвуз тузга жуда 
кам чидамли; карам, қовунлар кўпроқ чидамли ҳисобланади. Мева- 
ли дарахтлар(уругли мевалар) ичида олма ва нок тузга камроқ чи­
дамли. Данакли мевалар (ўрик,олча,тоғолча)тузга анча чидамли. 
Энг кўп чидамли узум ҳисобланади.
Турли туман ва минтақаларда уларнинг табиий шароитлари, 
тупроқ қоплами характери , қишлоқ хўжалик экинларининг нормал 
ўсиши учун тупроқлардаги тузлар миқдори нормалари (меъёрлари) 
турличалигини таъкидлаш зарур.
Ўзбекистоннинг қатор сугориладиган зоналарида бу кўрсат- 
кичлар турлича (жадвалб).
Ж адвал 6
Ўсимликларнинг нормал усиши учун тупровдаги 
_________ тузларнинг меъёрий мивдори___________________
•Худуд
Тузларнинг меъёрий мивдори, %
Қуруқ
қолдиқ
сульфат иони
хлор иони
Мирэачўл
0,25-0,30
0,10-0,15
0.008-0,01
Фаргона водийси 
Бухоро вилояти
0,75-1,00
0,30-0,40
0,01-0,0015
Қорақалпогистон 
республикаси 
Хоразм вилояти
0,30-0,50
0,20-0,25
0,03-0,04


Фарғона водийси ва Бухоро вилоятлари тупроқларида туз­
ларнинг юқори меъёрий миқдори (0,75-1,0%гача) бу вилоятлар ту- 
проқлардаги тузлар таркибида суьфат тузларининг ўсимликлар учун 
кам зарарли тузларнинг кўп бўлиши билан, хлорнинг юқори меъё­
рий микдорининг Хоразм ва Қорақалпоғистон районларида кўп бу­
лиши эса (0,03-0,04%гача) бу районлар тупроқлари ва грунт сувла­
рида тузларнинг токсик (захарли) таъсирини сусайтирувчи кальций 
катионининг кўп микдорда бўлиши билан боғлиқдир.
Т У П РО Қ ВА УНИНГ ҚАТЛАМ ЛАРИНИНГ АСОСИЙ 
Ш ЎРЛАНИШ Ф АКТОРЛАРИ
Тупроқ ва унинг қатламларида тузларнинг тўпланишига асо­
сий сабаб биринчидан, атмосфера ёгин-сочини, иккинчидан, сизот 
сувлари, учинчидан, тупроқ ҳосил қилувчи она жинслар ва ниҳоят 
оқар сувлар ҳаракатининг сустлигидир.
Бу ҳодиса кўпинча иссиқ ва қуруқ иқлимли ҳудудларга хос 
бўлиб, М арказий Осиёда, жумладан Ўзбекистонда кенг тарқал- 
гандир.
Ш ўрланган тупроқлар деб, таркибида сувда осон эрийдиган 
тузларнинг умумий мивдори 0,3% дан катта тупроқларга айтилади.
Заҳарли тузлар таркибига хлоридлардан - NaCl, M gCI2, 
сульфатлардан - Na2S 0 4, M g S 0 4, карбонатлардан - Na2C 0 3, M g C 0 3 
бикарбонатлардан - N aH C 03 C a (H C 0 3)2, M g (H C 0 3)2 лар киради. 
Бундан ташқари шўрланган тупроқлар: шўрхоклар, шўртоблар ва 
солодлашган типларга бўлинади.
Тажриба нуқтаи назаридан олиб қарганда оқар сувлар ёки 
сизот сувлар билан биргаликда тупроққа келиб тўпланадиган тузлар 
алоҳида аҳамиятга моликдир.
Тузларнинг сув билан келиб, тупроққа тарқалиши кўпроқ 
қуйидаги маҳаллий табиий шароитларга : жойнинг релъефи ва гео­
логик тузилишига, тупроқ грунтининг сув ўтказадиган (фильтрлаш ) 
хоссаларига ва бошқаларга ҳам боглиқ.
В.В.Егоровни кўрсатишича тузларнинг оқар сувлар билан 
олиб келиниши қуйидаги қонуният асосида содир бўлади.


[X X>d 
гт 
г . .—.I қум лар |— _ .
Тог жинслари—s—^ шағал'-----
Чйири™ вп 1
---- 3 қумоқ 
лойлар
маАдпси) 
қум лоқлар
Келтирилган расмдан кўриниб турибдики тог жинслари ва 
ҳамда тузлар маълум қонуният асосида ётар экан. Бу қонуниятлар 
тупроқ таркибида тузларнинг тарқалиши географиясини аниқлаб, 
қуйидаги омилларга бўлинади:

Download 4,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish