2
. Умумий агрономик ишлаб чикариш гурухини тузишда фақат
тупроқнинг хусусиятлари назарла тутилади. Шу мақсадда тупроқнинг
агрономик хусусиятларига кўра бир-бирига яқин бўлган тур ва турчалари
аниқлаб чиқилади. Иккинчи типдаги агроишлаб чиқариш
гурухларини
ажратишда тупроқнинг қўйидаги хусусиятларини ҳисобга олиш керак:
а) механик таркиби, тузилиши, гумусли горизонтнинг қалинлиги ҳамда
геоморфологик ва гидрогеологик шароитига кўра сув, ҳаво, иссиқлик режими
бир-бирига яқин бўлган тупроклар алохида гурухларга ажратилади:
б) озиқ режимига (гумус микдори, азот, фосфор, калийнинг ҳаракатчан
формалари ва умумий миқдори, тупроқ реакстияси, микроелементлар
миқдорига кўра) бир-бирига якин бўлган тупроқлар
алохида гурухларга
ажратилади;
е) ерга ишлов бериш билан боғлиқ бўлгаи физик-механикавий
хоссалари (ѐпишқоқлиги, пластиклиги, қатқалоққа
мойиллиги, тупроқнинг
этилиш муддати, ҳайдалма қатламнинг чуқурлиги кабилар) жиҳатдан бир-
бирига яқин тупроклар алоҳида гурухларга бирлаштирилади;
г) мелиорастия тадбирларига бўлган эҳтиѐж (боткоқланиш,
шўрланганлиги, гумусли горизонт қалинлиги, карбонатли ва гипсли
қатламининг
жойлашиши, сизот сувлар сатҳи ва таркиби) ҳамда релеф
шароитларига кўра бир-бирига яқин тупроқлар алохида гурухга киритилади;
д) тупроқнинг шўрланнш (тузлар) микдори,
таркиби ва тузли
қатламининг жойлашиши, глейли (берч) қатламининг мавжудлиги
сингарилар назарда тутилади;
е) эрозияга учраган тупроқларнинг
эмирилиш характери ва
интенсивлиги (ерозия турлари ва уларнинг тез ѐки секин кечиш характерига)
қараб алохида гурухга бўлинади.
Тупрокларни гурухларга ажратишда, махсус мелиорастия тадбирларни
кўллашни талаб этмайдиган, зонага хос экинларни экиш зарур эрлар ва экин
экиш учун махсус мелиорастия тадбирларни кўллаш зарур (шўрланган,
ботқоқланган, тошлоқ) эрлар ажратилади. Мвайян гурухларга киритилган
эрларда ўзига хос агротехника тадбирлари қўлланилади ва зоналлик
принстипи асосида шу шароитга мос келадиган экинлар экилади.
Шундай
қилиб, тупроқ карталари ва хаританомалари эрга ишлов бериш ва ўғитлаш
системаларини, тупроқларни мелиорастиялаш ҳамда бонитировкалаш
турларини аниқлашда фойдаланилади.
Хўжалик тупроқларида агрокимѐвий текшириш ўтказиш ва агрокимѐвий
хаританома тузиш учун экин майдонларининг чегараси туширилган
хўжаликнинг эрдан фойдаланиш плани бўлиши керак. Бунда суғориладиган
майдонлар учун 1:10000, лалмикор эрлар учун 1:25000, пичанзор ҳамда
яйловлар учун 1:50000 масштабдаги хўжаликнинг
эрдан фойдаланиш
хаританомаларидан фойдаланилади. Агрокимѐвий хаританомалар ўғитлардан
доимий равишда фо-йдаланиб йилда ан хўжаликларда 4-5 йилда 1 марта,
лалмикор эрларда марта, пичанзор ва яйловларда эса – 10-12 йилда 1 марта
тузилади.