Лаборатория № 3
Одам қони гурухларини аниклаш
Эритроцитларнинг бир-бирига ёпишиб ғуж бўлиб қолишини агглютинация дейилади. Бу жараён антиген билан антитанача ўртасидаги реакциянинг натижасидир. Эритроцитларнинг мембра-насига боғлиқ бўлган агглютиногенлар антиген ролини ўйнайди, қон плазмасидаги агглютининлар антитанача сифатида агглютинация реакциясида иштирок қилади. Агглютиногенлар специфик амино-кислотали полисахарид комплексидан иборат, агглютининлар эса қоннинг -глобулин оқсил фракциясидир. Агглютинация реакцияси рўй берганда 1 молекула агглютинин икки эритроцитни бир-бирига боғлайди. Бу эритроцитларга бошқа эритроцитлар яна қўшилиб ғуж бўлиб қолади. Одамнинг қонида ўз эритроцитларига қарши агглюти-нин бўлмайди. Ҳар қайси одамнинг қонида фақат унга хос махсус эритроцитар агглютиногенлар тўплами бор.
Агглютинация
Хар хил одамлардан олинган қонни предмет ойначасига томдириб аралаштириб юборилса (хар доим хам эмас) эритроцитларнинг бир-бирига ёпишиши, ёки агглютинация кузатилади. Бу жараён кўпчилик холатларда гемолиз билан бирга содир бўлади. Агар организм қон томирларига гурухи мос келмайдиган қонни қуйилса хам юқорида айтилгандек реакция кузатилади ва гемолиз натижада капиллярларга эритроцитларнинг тўпламларини тиқилиб қолишига, буйрак каналлари жарохатланишига ва бошқа асосратларга (масалан, анафилактик) олиб келади. Бундай ўзгаришлар айрим холатларга ўлим билан тугайди.
Эритроцитлар агглютинацияси. Антиген-антитана реакцияси натижасида эритроцитлар агглютинацияси хосил бўлади. Эритроцитларнинг
мембранасида бин нечта антиген хусусиятига эга бўлган махсус полисахарид-аминокислотали комплекслар жойлашган. Бу комплексларни агглютиноген-лар (гемагглютиногенлар) деб аталади. Плазмада эриган махсус антитаналар агглютиногенларни ва г-глобулинлар – агглютининларга (изогемагглюти-нинлар) кирадиган фракцияларига сезади. Тахмин қилишларича, антиген-антитана реакциясида иккита боғланиш марказига эга бўлган антитана молекуласи икки эритроцит ўртасида “кўприк” хосил қилади. Бу эритроцитларнинг хар бири ўз новбатида бошқа эритроцитлар билан боғланади, ва натижада ёпишиш жараёни кузатилади. Ўз-ўзидан тушунарли, нормада қонда ўз эритроцитларига агглютининлар йўқ, агар бўлганда эди, аксинча ўша дақиқада агглютинация бошланарди.
Хар бир одамнинг қонида махсус индивидуал эритроцит агглютино-генлари набори бўлади. Хозирги пайтда жуда кўплаб ана шундай агглюти-ногенлар ажратиб олинган. Шулардан 30 таси кўп учраб туради ва қон қуйганда жиддий реакцияларни пайдо бўлишига сабабчи бўлади. 22- жадвалда 9 та энг мухим қон гурухлари, хамда уларга мос келадиган агглютиногенлар ва антиген-антитана реакциясида кузатиладиган ходисалар келтирилган. Хозирги пайтда мембрана эритроцитларида жойлашган 400 га
яқин антигенларнинг борлиги аниқланган. Қоннинг хар хил гурухлари классификациясида хисобга олинадиган антигенларнинг ўзидан деярли 300 млн комбинациялар тузса бўлади. Агар қолган барча антигенларни хисобга олсак, ундай холатда комбинацияларнинг сони 500 млрд дан ошиб кетади. Бахтимизга кўпчилик антигенларнинг антигенлик хусусияти жуда кам намоён бўлади, ва қон қуйилганда улардан хавф кузатилмайди. Буларнинг орасида клиника учун энг катта ахамиятга эга бўлгани АВО тизими ва Rh.
Do'stlaringiz bilan baham: |