Лаборатория №3 Одам қони гурухларини аниклаш


Резус-мос келмаслик ва хомиладорлик



Download 0,53 Mb.
bet5/6
Sana26.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#473178
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Лабаротория № 3

Резус-мос келмаслик ва хомиладорлик

Резус - омил билан боғлиқ бўлган иккинчи кўнгилсиз аҳвол она билан ҳомила ўртасида ривожланиши мумкин бўлган резус-келишмов-чилик (44 - расм). Агар резус-мусбат эркакдан резус- манфий аёл ҳомиладор бўлса (бундай ниқохларнинг эҳтимоллиги 50%га яқин), ҳомилага резус-омил отасидан ўтиши мумкин. Унинг эритроцитлардаги резус-омил (антиген) йўлдош орқали она қонига ўтади. Резус-омилга қарши она қонида анти-резус агглютининлар пайдо бўлади. Улар ҳам йўлдош орқали ҳомила қонига ўтади ва ҳомила эритроцит-ларини агглютинация ва гемолизга учратади. Агар антирезус агглютининлар миқдори юқори бўлса, бу жараён кучайиб кетиб, ҳомилани ҳалокатга олиб келиши мумкин. Резус-мос келмаслик унча кучли бўлмаса, гемолиз натижасида бола сариқ бўлиб туғилади. Унинг терисини ва шиллиқ пардаларини гемоглобиндан пайдо бўлган кўп миқдордаги билирубин шу рангга бўяйди.


Агар резус-манфий аёл резус-мусбат эркак билан турмуш курган бўлса, бу ҳолатни олдини олиш чораларини кўриш керак.
Хомиладорликда, айниқса охирги босқичларида, RhҚ-хомила-нинг қонидан Rh-- она қонига бирозгина миқдордаги эритроцитлар ўтиши мумкин. Бу RhҚ-эритроцитга қарши агглютининларни ишлаб чиқарилишга олиб келади. Она қонидаги антитанани титри нисбатан секин ошгани учун (бир неча ой давомида), биринчи хомиладорликда жиддий мушкулликлар келиб чиқмайди. Аммо иккинчи марта хомиладор бўлганда RhҚ-хомилали Rh- - аёлнинг қонида антитанани титри юқори даражага кўтарилиб кетади, агглютининларни плацента орқали ўтиши натижасида хомила эритроцити бузила бошлайди. Натижада хомиланинг хаёти учун жиддий қийинчиликлар туғдиради ва хатто ўлимга олиб келади (хомила эритробластози). Rhаёл организмида антитанани хосил бўлишини анти-D-профилактика деб ном олган йўл билан чегаралаш ёки бутунлай тўхтатиш мумкин.Агар туғилишдан кейин аёлга анти-D-глобулин юборилса, унда унинг қонига кирган RhҚ-эритроцитлар бузилади ва шунинг билан иммун тизимда антитана ишлаб чиқарувчи омил тугатилади. Антиган-антитана реак-ция она ва хомила ўртасида бошқа гурухли белгиларни мос келмасли-гида хам (масалан, АВО) пайдо бўлиши мумкин, аммо одатда бундай реакциялар жуда кучсиз бўлади.
Қон қуйиш

Агглютинация ривожланишини ўрганиш натижасида қон қуйишнинг иккита асосий шарти шаклланди: 1) қуйи-ладиган қон танлашда қон берувчи-донорнинг агглютино-генлари қон олувчи-реципиент қонида бир номли агглюти-нинлар билан учрашмаслиги керак, 2) донорнинг агглюти-нинлари ҳисобга олинмайди – бу суюлиш қоидаси: оз миқ-дорда (200-500 мл) қуйиладиган қоннинг плазмаси реципиент қонида кўп марта суюлиб кетади, агглютининларнинг миқдори кескин камаяди ва улар реципиент эритроцитларини агглю-тинацияга учрата олмайди.


Бу қоидаларга риоя қилинганда I гуруҳ қонини (“универсал донор”) I га ва бошқа учта гуруҳга, II гуруҳга мансуб бўлган қонни II ва IV гуруҳларга, III гуруҳ қонни III ва IV гуруҳларга қуйиш мумкин. Биринчи гурух эритроцитларида антиген А ва В йўқ, ёки жуда оз миқдорда бўлади, ва шунинг учун бошқа гурухдаги одамларга бемалол қуйиш мумкин хисоблашарди. Аммо биринчи гурухдаги одамларнинг плазмасида агглютинин б ва в лар бор, ва шунинг учун бу плазмани жуда оз миқдорда қуйиш тавсия этилади. Катта миқдордаги биринчи гурухдаги одамларнинг плазмасини қуйилиши реципиент плазмаси донор агглютининларини суюлтириб юбора олмайди ва агглютинация бошланади. Бундай хавфли ҳолатнинг ривожланиш механизми қуйидагича: эритроцитлар бир-бирига ёпишиб қолади, улардан тромбопластин ажралиб чиқиб, томирларда қонни ивитади, қон томирлардан ўтмай қолади. Демак, донор ва реципиент қони бир гуруҳга мансуб бўлиши керак. Демак, биринчи гурухга кирувчи қонни бошқа хамма гурухдаги қонларга қуйиш мумкин эмас. Шунинг учун хам кейинги йилларда фақат бир гуруҳдаги қонни ўша гуруҳгагина қуйишга ўтиш таклиф қилинди. Резус-манфий одамга резус-мусбат қонни қуйиш мумкин эмас. Бир донорнинг қонини муайян реципиентга қайта қуймаслик керак.



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish