В
|
ОВ ёки ВВ
|
В
|
Анти-А (б)
|
АВ
|
АВ
|
А, В
|
Йўқ (Мавжуд эмас)
|
42-Қон гуруҳларининг хусусияти.
1) агглютинация ҳақида тасаввур, 2) қон гуруҳи (агглютининлар ва агглютиногенларнинг тақсимланиши), 3) ҳар хил гуруҳдаги қонларни қуйишни оддий схемаси.
Марказий Европа мамлакатларидаги одамларнинг 40% 0 гурухга, 40% А гуруҳга, 10% ва ундан кўпроғи В гуруҳга ва таҳминан 6% АВ гуруҳларга тўғри келади. Шимолий америка махаллий ахолисининг 90% О гурухдан иборат. Марказий Осиёнинг 20% ахоли-сининг қони В гурухга тўғри келади.
Қон гуруҳи ворислиги
Хар бир одамнинг комплементар хро-мосомаларида учта аллелгенлардан (А, В ва О), яъни генетик кодлан-ган сифатли белгилардан иккитаси сақланади. Бу икки ген фенотип акс этган гурух белгисини, яъни эритроцитларнинг антигенлик хусуси-ятини аниқлайди. 23 - жадвалда хар бир генлар бирикмасига (генотип) мос келадиган қон гурухи келтирилган. А ва В аллеллар доминант бўлгани учун О қон гурухи фақат гомозигот (ОО) ларда учрайди. А ва В аллеллар кодоминантлик нисбатда бўлади: иккала ген бўлганда бир
бирига таъсир қилмасдан уларнинг хар бирини фенотиплиги намоён бўлади. Ворисликнинг бу принципи чақалоқнинг қон гурухидан келиб чиқиб ота-оналар тўғрисидаги баъзибир ахборотларни олишга имкон беради. Суд - тиббиёт амалиётида АВ гурухли эркак О гурухли боланинг отаси бўлиши мумкин эмас, бу критерияни фақат битта ўзи-дан фойдаланилганда атиги 10% хатолик бўлиши мумкин. Гурух омил-ларидан қанча кўп фойдаланилса, оталик тўғрисидаги маълумотлар ана шунчалик аниқ бўлади (99% гача).
А қон гурухи ўз новбатида А1 ва А2 гурухчаларга бўлинади.Бу икки гурухчалар орасидаги асосий фарқ шундан иборатки, у хам бўлса анти-А зардобни А1 эритроцитлар билан аралаштирилса А2 га нисбатан кўпроқ даражада ва тезроқ агглютиацияланади. Қони А гурухли одам-ларнинг 80% А1 гурухчадан иборат бўлса, қолган 20% А2 гурухчани ташкил қилади. Қон қуйиш амалиётида бу гурухчаларни ахамияти йўқ, чунки А1 ва А2 гурухчалари ўртасидаги трансфузион реакцияси жуда кечсиз ва кам кузатилади (43 – расм).
Резус – омил
Кўпчилик одамларнинг эритроцитларида (85%) яна бир омил топилган. Уни биринчи марта Карл Ландштейнер ва И. Винер 1940 йили макакус резус маймун қонидан топишган ва резус-омил деб аташган. Унга эга бўлган одамнинг қони резус-
43-расм. Резус-омил (Rh). А - RhҚ- ва Rh-- қонли одамлар фоиз нисбатида; Б – «R-конфликтни” ҳосил бўлиши ҳақида тасаввур.
Do'stlaringiz bilan baham: |