Тупроқшунослик асослари



Download 9,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/333
Sana26.03.2022
Hajmi9,98 Mb.
#511155
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   333
Bog'liq
тупроқ минерал крил

Тупроқнинг ѐпишқоқлиги.
Нам тупроқнинг бошқа қаттиқ жисмларга 
ѐпишиш хоссасидир. Ёпишқоқлик тупроқнинг технологик хоссаларига 
салбий таъсир этади. Жумладан, тупроқнинг иш қуролларига ва 
машиналарнинг ҳаракат қисмларига ѐпишуви натижасида, механизмларнинг 
тортиш қаршилиги ошади ва ерга ишлов бериш сифати пасаяди. Ёпишқоқлик 
нам тупроқдан металл пластинкани ажратиб олиш учун сарфланадиган куч 
билан ўлчанади ва г\см
2
билан ифодаланади. Структурали тупроқларда 
чангланган тупроқларга нисбатан ѐпишқоқлик 2 баробар кам. Шунингдек
ѐпишқоқлик тупроқнинг механик таркиби ва тупроқдаги сингдирилган 
асослар таркибига боғлиқ. Тупроққа ишлов бериш, ѐпишқоқлик содир 
бўлмаган нам ҳолатида ўтказилиши лозим. Структурали тупроқларда нисбий 
намлик 60-70, структурасиз тупроқларда эса 40-50 фоиз бўлганда тупроқ ана 
шундай ҳолатда бўлади. Демак, структурали тупроқ ларни структурасизга 
нисбатан намроқ ҳолатда бўлганда ҳам ҳайдаш мумкин. Ёпишқоқлигига кўра 
тупроқлар Н.А.Качинский бўйича қуйидаги группаларга ажратилади: энг 
кучли ѐпишқоқ (>15г/см
2
); кучли ѐпишқоқ (5-15г/см
2
); ўртача ѐпишқоқ (2-5 
г/см
2
); кучсиз ѐпишқоқ (<2г/см
2
). 
Тупроқнинг бўкиши ва чўкиши.
Нам тупроқларнинг ўз ҳажмини 
катталаштириш қобилиятига бўкиш (кўпчиш), қуриганда эса ўз ҳажмини 
кичрайтиришига, унинг чўкиш хоссаси дейилади. Дастлабки ҳажмига 
нисбатан фоиз билан ифодаланади. Бўкиш ва кейинчалик чўкиш натижасида 
тупроқда кўплаб ѐриқ (дарз) лар ҳосил бўлади ва тупроқдаги намнинг тез 
буғланишига ҳамда ўсимликлар илдизини узилиб кетишига сабаб бўлади. 
Тупроқнинг илашимлиги.
Тупроқ заррачаларини ажратиб юборишга 
таъсир этадиган ташқи кучларга қарши тура олиш қобилиятига илашимлик 
дейилади. Тупроқнинг механик, минералогик таркиби, структура ҳолати, 
намлик 
даражаси, 
чиринди 
миқдори 
ва 
қишлоқ 
хужалигида 
фойдаланилишига кўра, илашимлик тупроқларда турлича бўлади. 
Илашимлик кг\см
2
билан ифодаланади. Қум тупроқлар энг кам, соз 
тупроқлар эса юқори (максимал) илашимлик хусусиятига эга. Структурали 
тупроқларда структурасизга нисбатан илашимлик паст бўлади. Мутлақо 
қуруқ тупроқлар энг юқори илашимликка эга бўлиб, физик етилган ҳолатдаги 
намлик бўлган тупроқларда паст даражада ифодаланган.

Download 9,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish