ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
49
3- жадвал
Тупроқдаги макроагрегатларнинг ўлчамига кўра турли ковакликларнинг
миқдори, фоиз ҳисобида. (А.Г.Дояренко бўйича)
Коваклик
Макроагрегатлар ўлчами, мм
<0,5 0,5-1
1-2
2-3
3-5
<0,5 0,5-1 1-2 2-3
3-5
Тупроқнинг ҳажмига нисбатан,
фоиз
Тупроқнинг умумий
коваклигига нисбатан, фоиз
Умумий
45,5 50,0
54,7 59,6 62,6
100
100
100 100 100
Капилляр
42,8 25,5
25,1 24,5 23,9
92
51
46
41
37
Нокапилляр 2,7 24,5
29,6 35,1 38,7
8
49
54
59
63
А.Г.Дояренко тадқиқотларига кўра, тупроқнинг энг мақбул сув-ҳаво
режими капилляр ва нокапилляр ковакликларнинг нисбати тахминан 1 : 1,
яъни деярли тенг бўлганда юзага келади. Аммо тупроқда етарли даражада
ҳаво алмашиб турадиган шароитни ҳамда барқарор нам заҳирасини ҳосил
қилиш учун нокапилляр ковакликлар миқдори умумий коваклигига нисбатан
55-65 фоиз бўлиши маъқул. Бу кўрсаткич 50 фоиздан кам бўлса, ҳаво
алмашиши секинлашади ва анаэроб шароит вужудга келади. Агрономик
нуқтаи-назардан тупроқда нам билан эгалланган капилляр бўшлиқларнинг
кўп бўлиши билан бир қаторда, минерал тупроқларда аэрация бўшлиғи 15
фоиздан кам бўлмаслиги керак.
Тупроқнинг ҳаво алмашинадиган (аэрация) коваклигини ҳисоблаш жуда
муҳим. Аэрация коваклиги умумий коваклик билан, шу даврда тупроқда
сақланадиган намнинг ҳажмий миқдори орасидаги фарққа кўра аниқланади.
К
аэ
+ К
умум
- В, В+ d · a
Бунда, К
аэ
- аэрация коваклиги, тупроқ ҳажмига нисбатан, фоиз: К
умум
-
умумий коваклик, фоиз; В-сув билан эгалланган ковакликлар ҳажми, тупроқ
ҳажмига нисбатан, фоиз; d - тупроқ зичлиги, г/см
3
; а -тупроқдаги нам
миқдори, тупроқ оғирлигига нисбатан, фоиз ҳисобида. Коваклик турли
тупроқларнинг генетик қатламлари бўйича фарқ қилади ва одатда ҳайдалма
ерларда юқори бўлади. Масалан, қўриқ типик ва тўқ тусли бўз тупроқларда
умумий коваклик, унинг юқори қатламида 55-57, ҳайдалма ерларда бу
кўрсаткич 58-62 фоизни ташкил этади.
Тупроқнинг солиштирма ва ҳажм массалари ҳамда коваклиги - унинг
умумий физик хоссалари деб юритилади. Тупроқнинг унумдорлигини
ошириш албатта, мана шу умумий физик хоссаларига боғлиқ бўлади. Бу
ўринда тупроқ қаттиқ фазасининг зичлиги (солиштирма массаси) нинг
мелиорацияси тўғрисида гап бориши мумкин эмас, чунки солиштирма
массаси бу узоқ вақт ўзгармайдиган физик константи ҳисобланади. Гап
асосан бутун вегетация даврида жуда ҳам ўзгариб турадиган тупроқнинг
ҳажм массаси, ҳамда у билан функционал боғланишда бўлган коваклик
тўғрисида боради. Маълумки, тупроқ уч фазали система ҳисобланади. Лекин
бу фазаларнинг нисбати уларга ишлов бериш, суғориш жараѐнида анча
ўзгаради. Бу ўзгариш асосан тупроқдаги ҳаво ва сувга тегишлидир, яъни
Do'stlaringiz bilan baham: |