ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
54
оралиғида бўлади (27-жадвал). Бу муҳим кўрсаткич плуг конструкциясида,
тракторлар кучини аниқлашда, ерни ишлашда ишлатиладиган қуроллар ва
тракторлар
маркасини
районлаштиришда
эътиборга
олинади
(4-
расм).Солиштирма қаршилик кўрсаткичига кўра, ҳайдалаѐтган барча
тупроқлар қуйидаги 4 группага бўлинади (К.И.Курочкин):
енгил
солиштирма
қаршилиги 0,2-0,35 кг/см
2
(қум, қумоқ, енгил таркибли подзол ва баъзи
торфли);
ўртача
тупроқ, солиштирма қаршилиги 0,35-0,55 кг/см
2
(қумоқ
таркибли қора, қисман тоғ олди районларининг шағалли тупроқлари);
оғир
тупроқ
солиштирма қаршилиши 0,55-0,8 кг/см
2
(соз таркибли қўнғир ва
каштан тупроқлар); ўта оғир тупроқлар, солиштирма қаршилиги 0,8-2,0
кг/см
2
(суғориладиган ерлар, бўз ва қўриқ участкалар, кучли чимланган
шунингдек, шўртоб ва шўрхоклар).
Тупроқнинг солиштирма қаршилиги ошиши билан ернинг ишлашда
хизмат қиладиган тракторларнинг ѐқилғи сарфи ошади. Қарши чўлининг
янги суғориладиган тақир тупроқлари шароитида енгил қумоқ таркибли
ерларда солиштирма қаршилик 0,50-0,70 кг\см
2
, енгил соз тупроқларда 0,93-
1,06 кг\см
2
ни ташкил этади. Шунга кўра, ѐқилғи сарфи енгил қумоқ
тупроқларда 10-12 кг/га, ўрта қумоқларда 15-18, енгил соз ерларда 28 кг/га,
яъни бунда енгил қумоқ тупроқларга нисбатан ѐқилғи миқдори 1,5-3 баробар
кўп бўлган (Т.М.Ишпўлатов).
Тупроқнинг физик етилганлиги.
Кам куч сарфланиб яхши ва сифатли
ишланиш ҳолатига
тупроқнинг физикавий етилганлиги
дейилади.
Тупроқнинг бу ҳолати унинг намлиги билан белгиланади ва тўлиқ нам
сиғимига нисбатан, турли тупроқларда бу намлик 60 дан 90 фоизгача ўзгариб
туради. Физик етилиш ҳолати тупроқнинг механик таркибига ва
структурасига боғлиқ. Қумоқ ва соз тупроқлар физик етилган ҳолатда
ҳайдалганда, осонлик билан турли увоқларга ажралиб кетади. Юқори
намликда ҳайдалганда тупроқ яхлит кесакли қатлам ҳосил бўлиб, қуриганда
унинг структураси кучли равишда бузилади. Шундай қилиб, ўта нам ѐки
қуриган ерларни ҳайдаш натижасида тупроқнинг унумдорлиги бир неча йил
давомида ѐмонлашиб боради.
3. Деҳқончилик фаолияти ва узоқ муддатли суғориш тупроқнинг
морфологик тузилишини, кимѐвий таркиби, физик ва мелиоратив ҳолатини
ўзгартириб қолмасдан, балки унинг физик-механик хоссаларининг
ўзгаришига ҳам сабаб бўлади. М.Умаровнинг (1974) маълумотлари бўйича
суғориш муддати Қарши чўли тақирли тупроқларининг физик-механик
хоссаларига, айниқса унинг қатқалоқланиш жараѐнини ўзгаришига сабаб
бўлади. Суғориш натижасида тақирли тупроқларнинг пластиклик сонлари
қўриқ майдон тупроқларига қараганда бир мунча ортади. Масалан, қўриқ ва
портов ерларнинг тақирли тупроқларида пластиклигининг юқори чегараси
23-28 % ўртасида бўлса, суғориладиган майдонларда эса бу кўрсаткич 25-31
% ни ташкил қилади. Демак, суғориладиган тақирли тупроқларнинг ишлов
диапазони бир мунча кенг ҳисобланади.
Суғориш даври, айниқса, тақирли тупроқ ҳайдалма қатламининг
увоқланиш даражасига анча таъсир қилади. Энг аввало тупроқларнинг физик
Do'stlaringiz bilan baham: |