|
Қиличбозлик - спорт тури, қоида асосида тиғли спорт қуроллари — рапира, қилич, шамшир (шпага) воситасида яккама-якка ўтказиладиган мусобақа. Спортчилар махсус тўрли ниқоб, ҳимоя воситаси бор оқ кийим ва қўлқоп кияди. Берилган туртки (укол)ларни қайд этиш учун рапира ва қилич мусобақасида кийим, шамшир мусобақасида шамширнинг ўзи электрон тизимга уланади. Рапира (узунлиги 110 см; оғирлиги 500 г) мусобақасида кийилган металл нимчага, қилич (105 см; 500 г) мусобақасида гавданинг белдан юқори қисмига, шамшир (110 см; 770 г) мусобақасида гавданинг барча қисмига туртки берилади. Мусобақалар эни 2 м, узунлиги 14 м йўлақда 3 минутдан 3 давра (танаффус 1 минутдан) 5 -15 турткигача олиб борилади. Даврада ҳисоб тенг бўлиб қолса, қуръа ташланади ва қўшимча белгиланган 1 минут вақт ичида биринчи туртки берган спортчи ғолиб саналади.
Агар томонлар туртки бера олмаса, ғолиб ташланган қуръага кўра аниқланади. Қиличбозлик қадимдан кишилик жамияти турмуш тарзининг бир қисми бўлган, спорт тури сифатида эса 15 -16-асрлардан Испания ва Италияда шакллана бошлаган. 1517 йил италиялик А.Маротстси Қиличбозлик бўйича илк ўқув қўлланмасини яратди. 17-аср охирларида Франтсияда Қиличбозлик қоидалари ишлаб чиқилди ва мусобақалар ўтказилди. 1896 йилдан Қиличбозлик олимпиада ўйинлари дастурига киритилган. 1913 йилда Халқаро Қиличбозлик федератсияси (Ғ1Е) тузилди, унга 120 давлат (Ўзбекистон 1992 йилдан) аъзо (2005). 1937 йилдан Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати ўтказиб келинади.
|
21
| Регби
|
Регби - (Англиянинг Регби шаҳарчаси номидан) - спорт ўйини. 2 жамоа (ҳар бири 15 кишидан) узунлиги 27-29 см бўлган тухумсимон шаклдаги тўп билан Нсимон дарвозали махсус майдончада (катталиги 95-100х65-68 м) ўйнайди. Ўйин (40 минутдан 2 тайм давом этади)дан мақсад - тўпни бир-бирига қўлда (орқага) ёки оёқга (хоҳлаган йўналишда) ошириб, уни рақиб майдонидаги дарвоза чизиғи орқасига тушириш ёки дарвозага киритишдан иборат. Рақибни ушлаб ёки елка билан туртиб йиқитиб, унга ҳалақит бериш мумкин.
Ўйин қоидаси бузилганда «олишув» - тўп талашиш белгиланади. Кўп очко тўплаган жамоа (тўпни ерга тегизиш - 4 очко, тупни дарвозага киритиш - 3 ёки 2 очко) ютган ҳисобланади. Бу ўйин Қадимги Хитой ва Қадимги Римда тарқалган. Замонавий Регби ўйини 1823 йилда Англияда пайдо бўлди. 1888 йилда Регби бўйича халқаро мусобақа ўтказилди. 1900, 1908, 1920, 1924 йилда Регби Олимпиада ўйинлари дастурига киритилди. Регби Халқаро ҳаваскорлар федератсияси ФЛРА (1934 йил тузилган)га 40 дан ортиқ мамлакат аъзо. 1960 йилдан ФЛРА Кубоги (норасмий жаҳон чемпионати) ўтказилади. Регби спорти Ўзбекистонда 1969 йил «Локомотив» жамияти ҳузурида вужудга кедди. 1970-71 йилларда Тошкент политехника институтида Регбичилар жамоаси ташкил қилинди. 1982-91 йилларда Регби буйича Жонибеков кубоги мусобақалари ўтказилди. Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақалар (1988, Буюк Британия, 1989, Корея Республикаси)да иштирок этди.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |