Спорт акробатикаси
|
Акробатика (юн. акроботес —оёқ учила юраман, юқорига чиқаман)— 1) гимнастика шаклидаги жисмоний машқлар тури. 2) сакраш, спорт ускуналарига таяниб ёки уларсиз мувозанатни сақлаб бажариладиган, куч, эпчиллик намойиш қилинадиган ва бошқа махсус жисмоний машқлар мажмуаси, спорт тури. Спорт Акробатикаси 20-асрнинг 30- йилларида пайдо бўлди. Бу спорт турида сакраш машқлари қуйидагича бажарилади: айланишлар, дўмбалоқ ошишлар, салто. Бу ҳаракатларни бажарганда спортчи аввало ўз мувозанатини, сўнг шерикларининг мувозанатини сақлаши зарур.
Акробатика мусобақалари куйидаги турларга бўлинади: акробатик сакрашлар (эркак ва аёллар); аралаш жуфтликлар машқи (эркак ва аёл); эркаклар жуфтлик машклари; аёллар гуруҳли машқлари; эркаклар гуруҳли машқлари (икки ёки тўрт киши); батут (сакрагич) устида (эркаклар ва аёллар) машқлари. Халқаро спорт Акробатикаси федерациясига (1973 й. асос солинган) 29 мамлакат аъзо (1987). 1974 йилдан жаҳон, 1978 йилдан Европа чемпионати ўтказилади. Акробатика спорти Ўзбекистонда 1936 йилдан ривожлана бошлади.
|
26
|
|
Спорт гимнастикаси - спортнинг асосий турларидан бири. Аёллар ва эркакларнинг махсус гимнастика анжомлари (снарядлари)да ва эркин машқлар бўйича ўтказилувчи мусобақаларни ўз ичига олади. Катта жисмоний куч, чаққонлик, қўрқмаслик, ҳаракатларни мувофиқлаштиришда аниқликни талаб этади. Замонавий спорт гимнастикасига 19-аср бошида немис мутахассиси Ф.Л.Ян (Ф.Л.Жаҳн) асос солган. 1973 йил Халқаро олимпиада қўмитаси тасдиқлаган замонавий спорт гимнастикаси дастурига эркаклар ўртасида (еркин машқлар, отда, ҳалқаларда бажариладиган машқлар, таяниб сакраш, мувозий (параллел) қўшпояда ва яккачўпда бажарилувчи машклар) ҳамда аёллар ўртасида (таяниб сакраш, ходада, ҳар хил баландликдаги қўшпояда бажариладиган ва эркин машқлар) ўтказиладиган шахсий ва жамоа биринчиликлари киради. Ҳар бир машқда мажбурий (Халқаро Спорт гимнастикаси федератсияси томонидан белгиланадиган) ва эркин (расмий талабларни инобатга олиб спортчиларнинг ўзлари тузадиган) композитсия бўлади. Машқларнинг бажарилиши 10 балли тизим асосида баҳоланади.
Халқаро Спорт гимнастикаси федератсияси ФИЖ (1881 йил тузилган)га 100 дан ортиқ мамлакат аъзо. 1896 йилдан Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган, 1903 йилдан жаҳон чемпионатлари ўтказиб келинади. Ўзбекистонда спорт гимнастикаси кенг ривожланиб бормоқда. Республикада мазкур спорт турига ихтисослашган 7 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари мавжуд бўлиб, уларда 70 нафардан зиёд мураббий 1000 дан ортиқ ўғил қизга устозлик қилади.
|
27
| |
Do'stlaringiz bilan baham: |