Т/р спорт турлари номи тавсифи



Download 138,22 Kb.
bet2/19
Sana20.07.2022
Hajmi138,22 Kb.
#830552
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Атестацияга тайёргарлик

Баскетбол





Баскетбол (инг. баскет — сават, балл — тўп) — спорт тури, 3,05 м баланддаги саватли ҳалқага тўпни қўлда ташлаб ўйналадиган жамоа ўйини. Баскетбол машғулоти ва мусобақалари учун тўртбурчак майдонча (ўлчами 26х14 м) ёки зал (баландлиги 7 м) талаб қилинади. Ҳар бир жамоада 12 нафардан ўйинчи бўлиб, майдонга бир йўла ҳар жамоадан 5 тадан ўйинчи туширилади (бу ўйинчилар алмаштирилиши мумкин). Қайси жамоа рақибининг саватига кўп тўп туширса, ўша ютган ҳисобланади. Уйинда саватга туширилган тўп учун 2 очко, жарима белгиланганда туширилган тўп учун 1 очко, жаримадан ташқаридагиси учун 3 очко берилади. Эркаклар 40 минут, аёллар 36 минут, 15 — 16 яшар ўсмирлар ва қизлар 30 минут, 13 — 14 яшар ўғил ва қиз болалар 24 минут ўйнашади. Ўйин 2 қисмдан иборат, орада 10 минут дам олинади. Белгиланган вақтда жамоалар баравар очко олса, бирор жамоа ғолиб чиққунча 5 минутдан қўшимча вақт берилади.
Баскетбол ватани АҚШдир (1891). Халқаро баскетбол федератсияси (ФИБА; 1932 йил тузилган)га 177 мамлакат аъзо (1991). Баскетбол 1936 йилдан Олимпия уйинлари дастурига киритилган. 1950 йилдан Баскетбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказиб келинади. Баскетбол Ўзбекистонда 1921 йилдан ўйнала бошлаган. Ўзбекистонлик Р.Салимова 2 марта жаҳон ҳамда олимпия ўйинлари чемпиони бўлган. Баскетбол бўйича Ўзбекистон республика федераиияси олий лига жамоалари ўртасида мусобақалар ташкил этиб келмоқда. Олий лигада Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар ҳамда Сирдарё ва Навоий вилояти баскетболчилари мусобақалашади. Ўзбекистон терма жамоаси 1997 йил ИИ Марказий Осиё ўйинлари — «Спрайт челленже» халқаро турнирининг ғолиби бўлди (терма жамоа бош устози А. Адисман, жамоа аъзолари 3. Хабибулин, М. Шафенков, Р. Каримов, С. Демурин, Б. Миродилов, Т. Аббосов, В. Петришчев).

5

Байдарка ва каноеда эшкак эшиш





Байдарка ва каноеда эшкак эшиш — спорт тури, пойгалар ва слаломдан иборат. Байдарка ва каноеда эшкак эшиш мусобақалари 19-асрнинг 60-йилларида Европанинг кўпгина мамлакатларида эшкакчилар клублари пайдо бўлгандан сўнг бошланди ва аввал байдаркаларда, кейин каноеда спорт пойгалари ўтказиладиган бўлди.
Халқаро каное федератсияси (ИКФ, 1946 йил ташкил топган) 54 миллий федератсияни бирлаштиради (1991). 1936 йилдан Байдарка ва каноеда эшкак эшиш олимпия ўйинлари дастурига киритилган, 1938 йилдан жаҳон чемпионатлари ўтказилади. Байдаркалардаги мусобақалар аёллар ва эркаклар ўртасида, каноеда эса — фақат эркаклар ўртасида бўлади. Байдаркалар бир кишилик, икки кишилик ва тўрт кишилик, каное — бир кишилик ва икки кишилик. 1972 йилдан байдарка ва каноеда слалом мусобақалари олимпиада мусобақалари дастурига тажриба тариқасида киритилган.
Ўзбекистонда бу спорт тури ҳаваскорлари 50-йиллардан сув ҳавзалари, анҳор ва дарёларда машқ қилиб, мусобақаларда қатнаша бошладилар. Ўзбекистон терма жамоаси 1996 йилги 26-ёзги олимпия ўйинларида ва айниқса 1997 йилги Осиё биринчилигида муваффақиятли иштирок этди. Сокчасити (Жан. Корея) шаҳрида бўлган қитъа чемпионатида 12 олтин, 11 кумуш, 9 бронза медали қўлга киритилиб, биринчи ўрин эгалланди. Жамоа муваффақиятига халқаро спорт усталари ака-ука С. ва В.Шоисломовлар (каное), Д. Коваленко (каное), Т. Левина, И. Лялина, А. Шпиганович, И. Исакова (байдарка) катта ҳисса қўшишди. Ўзбекистон Байдарка ва каноеда эшкак эшиш жамоаси 13-Осиё ўйинлари (Бангкок, 1998) чемпиони номини ҳам олди, Байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўиича асосий спорт базалари Тошкент денгизи, Чорвоқ сув омбори, Самарқанд эшкак эшувчилар каналидадир.

6

Download 138,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish