|
Камондан отиш - спорт тури. Диаметри 40—122 см дойра нишонга 18 — 90 м узокликдан 30 ёки 36 тадан ўқ узилиб очко тўпланади. Камондан отиш 15-асрда Швейтсарияда пайдо бўлган. Мусобақаларнинг ҳозирги қоидалари 19-аср охирида ишлаб чиқилган. Олимпиада ўйинлари дастурига киритилгандан сўнг (1900) кўп мамлакатларда кенг тарқалди. 1931 йилдан жаҳон чемпионати ўтказилади. Халқаро Камондан отиш федератсияси (ФИТА, 1931 йил асос солинган)га 127 та миллий федератсия аъзо (2002), Ўзбекистон Камондан отиш федератсияси 1991 йилда кирган.
АҚШ, Белгия, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Полша, Россия каби давлатларда Камондан отиш кенг ёйилган. Ўзбекистонда Камондан отиш 20-асрнинг 60-йилларидан оммалашди. Республикамизнинг Наталя Бутузова, Олга Рогова, Вадим Шикарёв, Сурайё Вакилова, Элдор Сайфуллин, Замир Ахмедов каби камончилари жаҳон, қитъа чемпионатлари ва нуфузли мусобақаларда ғалаба қозонишган.
|
14
| Карате
|
Карате (японча — ҳеч нарсасиз қўл билан) — қуролсиз ўзини-ўзи ҳимоя қилиш, инсон танасининг нозик жойларига қўл ёки оёқ билан зарбалар беришга асосланган спорт курашининг бир тури. Каратенинг ҳозирги қоидалари 20-асрнинг бошларида японча жиужитсу яккакурашини такомиллаштириш асосида шаклланган. Унинг дастлабки усул ва қоидаларини Г.Фунакоси (1869— 1957, Япония) ишлаб чиққан. Каратечилар 8х8 м татамида яккама-якка ёки жамоа бўлиб мусобақалашади, бажарилган зарба усулларига қўйилган баҳоларга қараб ғолиблар аниқланади. Халқаро Карате федератсияси (WУКО)га 1968 йилда асос солинган. У 157 миллий федератсияни бирлаштиради (2002), Ўзбекистон миллий Карате федератсияси унга 1996 йилда кирган. 1970 йилдан жаҳон чемпионатлари ўтказиб келинади (ҳар 2 йилда).
Карате Осиё, Лотин Америкаси мамлакатлари, АҚШ, Испания, Франтсия ва бошқа давлатларда тараққий этган. Ўзбекистонда Карате 20-асрнинг 80-йилларидан оммалаша бошлади. 1995 йилда республика Каратечилари битта федератсияга бирлашди (Каратеда 4 та йўналишда мусобақалар уюштирилади). Федератсиянинг барча вилоятларда бўлимлари бор.
|
15
| Кураш
|
Кураш - спорт тури, белгиланган қоидага мувофиқ икки спортчининг яккама-якка олишуви. Курашиш санъати кўп халқларда қадим замонлардан буён маълум. Кураш айниқса Юнонистонда кенг тарқалиб, қадимги олимпиада мусобақаларидан доимий ўрин олиб келган. Миллий Курашнинг хилма-хил кўринишлари Гретсия, Италия, Япония, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия, Ўзбекистон, Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда мавжуд.
1991 йилда курашчилар сулоласи вакили, бир неча Кураш турлари бўйича халқаро миқёсда спорт устаси Комил Юсупов ўзбекча Курашнинг халқаро андозаларга мосланган қуйидаги қоидаларини ишлаб чикди: Кураш тушувчилар 14х14 м дан 16х16 м гача бўлган, четроқ қисми қизил рангли «хавфли чизиқ» билан белгиланган кўк-яшил тусли Кураш гиламида тик турган ҳолатда беллашадилар. Ғолиб ишлатилган усуллар ва майдондаги ҳатти-ҳаракатларига қўйиладиган баҳоларга қараб аниқланади. Курашда бўғиш, рақибга оғриқ берувчи усуллар қўллашга рухсат этилмайди, курашувчиларнинг бири кўк, иккинчиси яшил рангли яктак (аёллар яктак ичидан оқ рангли футболка) кияди, белга эни 4-5 см ли тасма (белбоғ) боғланади, эркақлар 60, 66, 73, 81, 90, 100 кг ва 100 кг дан зиёд, аёллар 48, 52, 57, 63, 70, 78, ва 78 кг дан зиёд вазн тоифаларида курашадилар (болалар, ўсмирлар, ўспиринлар, ёши улуғлар ва қизлар мусобақаларида ҳам ёш хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда вазн тоифалари белгиланади). Халқаро кураш ассотсиатсияси (ИКА)нинг 2003 йил Тошкентда ўтган конгресси ҳар бир учрашувнинг қизғин бўлишини таъминлаш мақсадида расмий мусобақаларда беллашув вақтини 3 минут қилиб белгилади.
|
16
| |
Do'stlaringiz bilan baham: |