111 БОБ. ОНА ТИЛИ ДАРСЛАРИДА ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ НАМУНАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ
Ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналарини чуқур ўрганиш унинг таълим тизимига ҳам тадбиқ этилишини тақозо этади. Негаки инсон қайси соҳа ходими бўлишидан қатъий назар ўз халқидан, миллийлигидан, ўз тарихидан узилиб кетмаслиги лозим. Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, миллийлигимиз уфуриб турган халқ ўйинлари ва халқ оғзаки ижоди намуналаридан самарали фойдаланиш ўқувчиларда миллий ифтихор, маънавий юксалиш, ўзликни англаш каби туйғулар билан бирга ватанимиз тарихига, ота-боболаримизнинг турмуш тарзига қизиқишни уйғотиши, шубҳасиз. Бугунги кунда ҳар бир замонавий дарс янги педагогик технологиялар асосида ўтилмоқда. Бунда таълим тизими ходимларининг тинимсиз ижодкорлиги, изланишлари яққол намоён бўлмоқда. Ҳар қандай машғулот бевосита ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликдаги муносабати асосида ташкиллаштирилади. Ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги мулоқот самимий бўлиши, дўстона яқинликка қурилиши лозим. Бироқ бу муносабат чуқурлашиб кетмаслиги, оралиқ масофа сақланиб қолиши лозим. Бу асосий ҳолларда ўқитувчининг ўзига боғлиқ. Биз кўпинча кўча-кўйда, давраларда одамлардан, баъзан ўқитувчилардан ҳам «ўқитувчини ҳурмат қилмай қўйишган» шаклидаги ноўрин сўзларни эшитиб қоламиз. Бу ўринда «Қандай ўқитувчини?» деган ўринли савол пайдо бўлади. Ҳақиқатан ҳам, ҳамма ўқитувчи ҳам ўқувчилар олдида ўз ҳурматини йўқотиб қўйган деб бўлмайди. Маҳоратли, ўз касбининг устаси ва билимдони бўлган ўқитувчилар ҳаммавақт қадрланган, ҳозир ҳам худди шундай. Шу нуқтаи назардан ўқитувчи ўзи ўргатмоқчи бўлган мавзуни қандай ва қай тартибда ўргатишни билиши, унда ўзининг ва ўқувчининг фаолиятини тўғри белгилай олиши муҳим аҳамиятга эга. Қадим-қадимдан эътироф этиб келинаётган «Устоз – отангдек улуғ» мақолининг мазмун-моҳияти ўқувчига етказилса бу борада муаммоларнинг туғилишига чек қўйилиши, шубҳасиз. Бунинг учун эса болаларни ҳар бир машғулотда халқ анъаналари, мақол ва маталлари, одатлари билан таништириб бориш кўзда тутилиши керак бўлади.
Она тили дарсларида янги педагогик технологияларни қўллашда халқ оғзаки ижоди намуналаринидан фойдаланиш нечоғлик аҳамиятли? Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин:
– ўқувчиларда миллий анъаналаримизга, халқ оғзаки ижоди намуналарига қизиқиш ортади;
– ўқувчиларда миллий ифтихор, ўзликни англаш каби ватанпарварлик ҳисси ортади;
– ватан тарихи, ота-боболаримиз турмуш тарзига эътибор кучаяди;
– машғулотлар қизиқарли бўлиши билан бирга узоқ йиллар ёдда қолади: буни халқ оғзаки ижоди намуналари тилининг соддалиги билан тавсифлаш мумкин.
Биз мавзу доирасидан чиқмаган ҳолда она тили дарсларида янги педагогик технологияларни қўллашда халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиш тизимини қуйидаги жадвалга солишга ҳаракат қилдик:
Ўқитувчи фаолияти
|
Ўқувчи фаолияти
|
1. Мавзуни танлаш ва тушунтириш
|
1. Мавзуни англаб етиш ва ўзлаштиришга ҳаракат қилиш
|
2. Мавзу материалини изчил баён этишда халқ оғзаки ижоди намуналаридан кенг фойдаланиш
|
2. Мавзу материалини ўзлаштиришда келтирилаётган мисолларни эслаб қолишга уриниш
|
3.Мавзу бўйича умумий хулосалар чиқариш
|
3. Хулосаларни ўртоқлашиш ва ҳукм чиқариш
|
4. Хулоса ва натижаларни амалиётга татбиқ этишга оид машқлар ва кўрсатмалар беришда халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланишга ундаш.
|
4. Эгалланган билим ва малакаларни амалиётга татбиқ этишда ўзлари билган халқ озаки ижоди намуналаринидан унумли фойдаланиш.
|
6. Эгалланган билим даражасини аниқлаш ва назорат қилиш
|
6. Ўз-ўзини ва ўртоқлари билимини мустақил назорат қилиш (тест тузиш ва ечиш)
|
Кўринадики, машғулотдаги муайян дарс усулида ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг муайян дастур асосида олиб борилиши вақтни тежашга, ундан унумли фойдаланишга, ҳар бир шахснинг ўз ўрнида туриб фаолият юритишига кўмак беради. Шунга кўра ҳар бир усулнинг ўзига хос режа ва дастур асосида олиб борилиши машғулот самарадорлигини оширади.
Маълумки, таълим жараёнида ўқувчилар фаолияти маълум мавзуга оид билимларни ўрганиш ва ўргатилган билимларнинг нутқ фаолиятида қўлланишини ўзлаштириш билан якунланади. Бирор мавзуни ўрганиш жараёни тугагач, унинг ўзлаштирилишини текшириш қандай натижа беради? Мавзу устида етарли машқ ўтказилгач, унинг натижаси қай даражада бўлади? Шу саволларга жавоб бериш учун она тили машғулотларида муайян мавзулар юзасидан янги педагогик технологиялар асосида ташкиллаштирилган дарсларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Шу мақсадда биз қуйида она тили машғулотларида халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланган ҳолда қўлланиладиган Янги педагогик технологиялар юзасидан берадиган айрим услубий тавсияларни қуйидаги қисмларга ажратамиз:
Турли хил грамматик ўйинлардан фойдаланиш.
Тарқатма материаллардан фойдаланиш.
Жадваллардан фойдаланиш.
Қуйида ана шу таснифга асосланган амалий топшириқлар тизимини тавсия этишга ҳаракат қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |