Toshkent viloyat davlat pedagogika instituti


Узлуксиз она тили таълимининг У-1Х синфлар босқичини «нутқ маданиятини такомиллаштириш» деб номлаш



Download 0,61 Mb.
bet25/33
Sana21.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#60740
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33
Bog'liq
грамматик уйинлар

2. Узлуксиз она тили таълимининг У-1Х синфлар босқичини «нутқ маданиятини такомиллаштириш» деб номлаш.
3. Она тилининг амалдаги тизимли курсидан воз кечиш.25
Она тили таълимининг мазмунини ташкил этувчи бу қисмлар бир-бири билан узвий боғлиқ, алоқада бўлиб, ўқитишнинг самарадорлигини янада оширишга ёрдам беради. Бу эса таълим-тарбия соҳасида танланган йўлнинг келажакда эзгу мақсадларимизга етишувимизга хизмат қилишидан далолат беради.

1 БОБ. ОНА ТИЛИ ДАРСЛАРИНИ ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ТАШКИЛЛАШТИРИШ


Президентимиз И.А.Каримовнинг Олий мажлиснинг Х1 сессиясида сўзлаган «Қонунларимиз инсон манфаати учун хизмат қилсин» номли нутқида «Олимларимиз, таълим-тарбия даргоҳларининг тарбиячилари, ўқитувчилари Ўзбекистонга бўлган хавф ва таҳдидларни тўғри таҳлил этиб, болаларимиз тақдири учун биринчи навбатда ёниб ҳаракат қилиши, болаларимизни бундай ёвуз хавфдан ҳимоя қилишлари керак. Тарбиячилар, олимлар, домлалар томошабин бўлиб ўтирмаслиги лозим. Фарзандларимизни ким тўғри йўлга солади, ким уларнинг онгини тозалайди, ким уларга ҳақ гапларни гапириб, ҳаётда ўз эътиқодига суяниб яшашни ўргатади, тарбиялайди?», – дейдилар. Албатта, узлуксиз таълим тизимида фаолият кўрсатаётган олимлар, тарбиячилар, ўқитувчилар ушбу муҳим вазифаларни бажариш учун масъулдирлар. Хўш, ушбу масъулиятни таълим тизими ходимлари қай даражада ҳис этишмоқда? Таълим тизимида кенг қўлланилаётган Янги педагогик технологиялар асосида ўқитиш тамойили ўзини қай даражада оқламоқда? Юртбошимиз куйиниб таъкидлаётган тўғри йўлдамизми?


Дарҳақиқат, бу саволларга фақат амалиётда қилинаётган ишлар орқали жавоб бериш мақсадга мувофиқ. Мактаб ҳаётига кириб келган, ўқитувчиларнинг педагогик фикрлашидан аста-секин ўрин ола бошлаган таълим технологияси тушунчаси замирида таълим тизимини яхшилаш, унинг самарадорлигини ошириш, фарзандларимизга фаннинг шаклий тузилишини эмас, балки ички моҳиятини ўргатиш масаласи ётади. Педагогик технология таълимни лойиҳалаш, лойиҳани амалга ошириш, амалга ошириш йўллари ва усуллари, шарт-шароитлари каби мақсадли ишлар билан шуғулланади. Бугунги кунда фаолият юритаётган мактаблар тикланиш ва янгиланиш даврини бошидан кечирмоқда.
Маълумки, президентимиз И.Каримов томонидан бозор иқтисодиётига ўтишнинг бутун дунё тан олган модели ишлаб чиқилди. Таълим технологиясининг ҳам худди шундай ўзбекона модели яратилиши таълим тизимидаги кўплаб муаммоларнинг ечимига сабаб бўлиши, шубҳасиз. Шу мақсадда ўқиш ва ўқитиш тизимига киритилган янги педагогик технологиялар ана шу мақсад йўлида тажриба вазифасини босиб ўтаётган таълимнинг ташкилий шаклидир.
Янги педагогик технологиялар тўғрисидаги тушунча аввало “технология” тушунчасининг моҳиятини ўрганишни талаб этади. «Технология» − юнонча сўз бўлиб, маҳорат, санъат деган маъноларни англатади. Бу тушунчанинг таълим тизимида қўлланилаётганлигини ҳисобга олиб, педагогик технология ибораси қўлланилса, унинг бугунги кунда ишлаб чиқилган ва амалда эндигина қўлланилаётган шаклига нисбатан янги педагогик технологиялар терминини киритамиз. Янги педагогик технология анъанавий педагогик технологиядан бутунлай фарқ қилиб, бунда ўқитиш эмас, мустақил ўқиш масаласи биринчи ва асосий ўринга кўтарилган. Анъанавий педагогик технологияда янги мавзулар ўқитувчи томонидан ўқувчиларга етказиб берилса, бугунги кун педагогик технологияси шу мавзуни ўзлаштиришни ўқувчининг ўзидан талаб қилади. Кўринадики, бу ўринда ўқувчи фаоллиги оширилган. Ўқитувчи фақат назоратчи вазифасинигина ўтайди. Хўш шундай экан, ўқитувчининг фаолияти сустлашмайдими? деган савол туғилиши, табиий. Бу ўринда ўқитувчи ўз устида янада кўпроқ ишлаши, ўқувчи ўзлаштирган мавзуни ўқувчидан ҳам кўпроқ билишини талаб этади. Демак, ўқитувчи фаолияти сустлашмайди, аксинча аввалгидан ҳам кўпроқ фаоллашади. Ўқитувчи энди фақат мактаб дарслиги билан қониқмаслиги, янги-янги маълумотлар тўплаши, хуллас ўқувчидан устун ва билимдон эканлигини исботлашига тўғри келади. Албатта, бу ўринда ўқитувчининг педагогик маҳорати ҳам муҳим ўрин тутади. Ўқитувчи энди савол-жавоб усулидан самаралироқ усулларни қўллаши ва шу асосда янги педагогик технологиялардан фойдаланиши кутилади.
Маълумки, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, мамалакатдаги янги-янги ўзагаришлар таълим соҳасига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Бугун билим масканларида анъанавий дарс ўтиш усулларидан воз кечиб, янги замонавий педагогик технологилар асосида дарс ўтишга эътибор кучайтирилди.26 Она тили машғулотларини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш натижасида ўқитувчилар дарс типлари ва дарс шаклларига мос методлар танлашни, кўрсатмали ва техник воситалардан унумли ва ўринли фойдаланишни ўзлаштириб оладилар; синфда ва мактабдан ташқари амалга ошириладиган тўгарак, конференция, экскурсия, қувноқлар ва зукколар мусобақаси уюштириш, олимпиадаларга тайёрланиш, деворий газета чиқариш, кўрсатмали қуроллар ясаш, она тили хонасини жиҳозлаш каби ишларни ўргандилар.
Маълумки, она тилидан дарс берувчи ўқитувчи ҳақиқий ижодкор бўлиши лозим. Ўқув машғулотларини замонавий шакл ва усулларда олиб боришга ва ўқувчиларни ҳам шунга тайёрлаб боришга, уларни машғулот жараёнида мақсадли бошқаришни билиши ўқитувчилик фаолиятининг бош мезони саналади. Сўнгги йилларда она тили ўқитиш методикаси соҳасида дарсларнинг янги типларда ва усулларда, яъни замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этилиши талаб қилинмоқда. Бундай дарс турларига мусобақа дарслари, баҳс-мунозара дарслари, интерфаол методли дарсларни киритиш ва уларни амалда қўллаш самарадорликни юзага келтириб чиқариши, шубҳасиз. Жумладан, баҳс-мунозара дарсини самарали ўтказиш учун талабалар муҳокама қилинадиган матн ёки мавзу бўйича кенг тушунчага эга бўлишлари, уни яхши ўқиб ўзлаштиришлари даркор.
Мазкур дарслардагина эмас балки ўқувчи ҳамма вақт ишловчи, фикрловчи, изланувчи, назорат қилувчи вазифасини бажаради. Шунинг учун ўқитувчи ўқувчилардан баҳс-мунозара дарсида фаоллик, фикрни диққат билан тинглаш, ўз фикрини шошмасдан, батафсил ифодалаш, мунозара давомида суҳбатдошига нисбатан ҳурмат сақлаш, нутқ одоби ва маданиятига риоя қилиш, мавзу доирасидан четга чиқмаслик, ўз фикрини исботлашда аниқ, ишонарли далиллар топиш, баҳслашаётганларнинг ҳақ эканлигини билса, уни ўз вақтида тан олиш каби талабларини бенуқсон бажаришларини талаб этиши лозим. Баҳс-мунозара дарслари бу каби талаблар асосида олиб борилса, ўқувчининг нутқий маданияти шаклланади.
Oнa тили тaълимидa мусoбaқa дaрслaрини ўткaзишдaн мaқсaд ўқувчининг тил дaрсидaн oлгaн билимлaрини синaб кўриш, ўзaрo мунoзaрa-мулoқoт жaрaёнидa тил имкoниятлaридaн фoйдaлaнa билиш, нутқий мaҳoрaт, тeз вa aниқ фикрлaш дaрaжaсини, муaммoли вaзиятлaрдaн чиқa oлиш мaлaкaсини бaҳoлaшдaн ибoрaтдир. Мусoбaқa дaрслaри ўқувчилaрдa фaoллик, тoпқирлик, зуккoлик фaзилaтлaрини шaкллaнтирaди, улaрни мустaқил ижoдий мушoҳaдa юритишгa oдaтлaнтирaди, зaрур вa фoйдaли кўникмaлaрни ҳoсил қилишгa ёрдaм бeрaди.
Она тили машғулотларини интерфаол усуллар асосида ташкил этиш ўқувчиларда билим олишга мустақил ҳаракат қилишни, келажакда мустақил касб эгаси бўлишга, демакки, мустақил инсон бўлиб етишига шароит яратиб беради. Кўринадики, бу услубдан фойдаланиб ўтилган дарс машғулотлари ўқувчиларнинг ўзаро мустақиллигига таянгади. Бу ўринда интефаол услубнинг моҳияти ҳақида қисқача сўз: интерфаол − “интер” бу ўзаро, “аэт” бу ўзаро ҳаракат қилмоқ ёки ким биландир суҳбат, мулоқот қилмоқ бўлишни англатади.27 Бошқача сўз билан айтганда, ўқитишнинг интефаол услубиётлари билиш ва уни қўллаш фаолиятини ташкил этишнинг махсус шакли бўлиб, унда ўқувчиларга билим ва малакаларни эгаллаш вазифаси мустақил иш сифатида топширилади. Машғулот жараёнида эса айни шу билим ўқувчилардан қабул қилинади, нотўғри ўринлар тўғриланади, ўқувчини мавзуга қўйилган мақсад асосида йўналтириб турилади. Демак, ўқувчи ўзаро ҳаракат қилади, гуруҳдаги бошқа ўқувчилар билан эркин мулоқотга киришади. Бу эса таълим тизими олдига қўйилган энг олий мақсадларнинг бирига олиб борувчи самарадор усулларидан бири интерфаол услуб эканлигини кўрсатади.
Она тили олдига қўйилган юқоридаги каби мураккаб вазифалар методиканинг мақсади, мундарижасини белгилаб беради. Чунончи мактабда ўқитиладиган она тили фанининг ҳажми, мундарижаси, мақсад ўзига хос хусусиятлари, бўлимлари, улар орасидаги боғланиш мавзуларнинг синфлар бўйича тақсимланиши аниқланади; вақтни тежаш, дарс самарадорлигини ошириш мақсадида ўқитишнинг энг қулай, энг фойдали метод ва усуллари танлаб олинади.
Шундай қилиб, тил ўқитиш методикаси муаммоларини ҳал этиш баробарида ўқитувчининг педагогик маҳоратини, ўқитишга муносабатини шакллантириб, ўзи танлаган касбга ҳурмат ва муҳаббат руҳини сингдиради.

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish