Toshkent viloyat davlat pedagogika instituti


БОБ. ЎЗБЕК ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ НАМУНАЛАРИ – БЕБАҲО БОЙЛИГИМИЗ



Download 0,61 Mb.
bet26/33
Sana21.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#60740
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
Bog'liq
грамматик уйинлар

11 БОБ. ЎЗБЕК ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ НАМУНАЛАРИ – БЕБАҲО БОЙЛИГИМИЗ

Биз бугун компьютерлар бир сонияда юз минглаб муаммоларни осонлик билан ҳал қилиб бераётган, инсон фарзандининг қадами олис сайёраларда из қолдираётган бир даврда яшаяпмиз. Бинобарин, ҳозир кишиларни бирон-бир мўъжиза билан ҳайрон қолдириш қийин. Бироқ узоқ аждодларимиз бунёд этган эртаклар, мақоллар, қўшиқлар, достонларда бундай мўъжизалар тўлиб-тошиб ётибди. Бир дам билан дарё сувини сипқорадиган, афсонавий Семурғ қанотида осмонўпар тоғлар-у, ҳад-ҳудудсиз денгизлар оша оладиган баҳодирлар, бир камон тортиш билан тоғни талқон қилган Алпомишлар кимни ҳайратга солмайди дейсиз. Диққат билан эътибор берилса, аксарият халқ оғзаки ижоди намуналарида инсонларнинг орзу-истаклари ифода этилгани учун ҳам доимо яхшилик, олижаноблик, мардлик ва адолат тантана қилиб, ёмонлик ва ёвузлик мағлуб бўлади.


Инсон хаёлотининг уфқлари унинг истак ва хоҳиши қадар кенг ҳамда чегарасиздир. Буларнинг барчаси дастлаб оғзаки ижод намуналарида акс этган бўлса, энди ёзма ижод намуналарида сайқал топмоқда. Буюк рус адиби М.Горький таъкидлаганларидек, «биринчи шоир ва биринчи файласуф бўлган халқ» ўз ижодида унутилмас бадиий образлар, битмас-туганмас фикрий хазина яратди. Шунинг учун жаҳон адабиётининг энг машҳур образлари фольклор заминида туғилди, энг улкан сиймолар ўз ижодий фаолиятларида ундан баҳраманд бўлдилар. Бу тарихий ҳақиқатни ўзбек адабиёти мисолида ҳам кўриш мумкин. Улуғ А.Навоий ижодининг қимматбаҳо дурдоналари бўлган «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун» ва бошқа достонларида халқ оғзаки ижодинининг таъсири яққол кўриниб туради. Адабиёт тарихида Навоийдан олдин ва кейин етишган машҳур сиймолар, жумладан, ўзбек адабиёти намояндалари ҳам халқ оғзаки ижодининг баракали таъсиридан четда қолмадилар. Бугунги кунда халқ оғзаки ижоди намуналарининг яратилиши нисбатан камайган бўлса-да, халқимиз томонидан бунёд этилган бебаҳо бойликни ҳар томонлама ўрганиш, уни миллатимиз кўрки даражасига етказиш йўлида заҳмат чекаётган олимларимиз ишлари диққатга сазовор. Жумладан, халқ оғзаки ижодиётини тўплаш, тизимлаштириш, омммавий нашрларни амалга ошириш ҳамда кенг кўламли тадқиқотларни яратиш борасида бугунги кунда йирик ишларни амалга ошириб келаётган Фольклор бўлими Ўзбекистон республикаси Фанлар Академияси А.Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтининг етакчи илмий марказларидан бири бўлиб, бўлимда ўзбек филологиясининг тараққиётини белгиловчи йирик илмий ишлар яратилган. Бундай йирик ишларнинг бошида олимлар Ҳ.Зарипов, М.Афзалов, Б.Каримов, М.Алавия, Т.Мирзаев, Б.Саримсоқов ва М.Бобоев, И.Ёрматов, М.Жўраевларнинг хизмати катта.
Айниқса, мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг фольклор асарларни чоп эттиришга бўлган эътиборнинг кучайганлиги таҳсинга лойиқ. Чоп этилган манбалар ҳам сифат, ҳам миқдор, ҳам қамров жиҳатдан ўсди. Бу эса бебаҳо бойлигимизнинг йўқолиб кетмаслигига, шунингдек, кенг китобхон ҳукмига ҳавола этилганлигидан далолатдир. Жумладан, «Алпомиш» (1999й.), «Гўрўғлининг туғилиши» (1996й.), «Авазхон» (1997й.), «Ўзбек халқ эртаклари» (2000 й., 2004й., 2007й., 2009й.), «Наврўз» (1992й.) каби ўнлаб нашрлар бунга яққол мисол бўла олади.
Шунингдек, олимларимиз нафақат бу ноёб дурдоналарни тўплаш ва сақлаш, балки уларни ҳар жиҳатдан ўрганиб чиқишга жиддий эътибор қаратишмоқда. Бу ўринда М.Афзаловнинг «Ўзбек халқ эртаклари ҳақида», М.Алавиянинг «Ўзбек халқ қўшиқлари», Ҳ.Зариповнинг «Фольклор ва археологик материалларни қиёсий ўрганиш масаласига доир», Т.Мирзаевнинг «Алпомиш» достонининг ўзбек вариантлари», С. Мирзаеванинг «Ўзбек халқ эпосининг поэтикаси», М.Бобоев ва И.Ёрматовларнинг «Долзарб мавзу тадқиқи», И.Ёрматовнинг «Алпомиш ёди», «Алпомиш» достонида психологик тасвир масаласига доир», Л.Шарипованинг «Ўзбек поэзиясида 20 асрнинг 70-80-йиллар фолькоршунослиги», М.Жўраевнинг «Ўзбек мавсумий маросим фольклори» каби қатор тадқиқотлари диққатга сазовор. 28 Бу борада тилшунос олимларимиз ҳам кенг қамровли тадқиқотлар олиб боришмоқдаки, мазкур ўринда уларнинг айримларини қайд этиб кетмоқчимиз. Жумладан, М.Ёқуббекова, Жўраева Б., Сапарниёзова М. , Жуманазарова Г. ва бошқалар ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналарининг тил хусусиятларини тадқиқ этишган.29
Зеро, ўзбек тилининг тараққиётини таъминловчи омиллардан бири ташқи манбалар бўлса, иккинчиси унинг таъмали ҳисобланган халқ тили ва диалектлардир.
Халқ тилининг асосий кўринишларидан бири оғзаки ижод намуналари тилини фонетик, лексик-грамматик ва стилистик томонидан тадқиқ қилиш, ўзбек адабий тили билан фольклор асарлари тилининг ўзаро муносабатини ўрганиш тилшунослигимизнинг муҳим масалаларидан бири десак хато қилмаймиз. Айниқса, бой ва узоқ тарихга эга бўлган ўзбек халқ оғзаки ижоди асарлари тилшунослар учун қимматли материаллар беради. Чунки оғзаки ижод намуналари яратилиш тарихи, стили нуқтаи назаридан жуда узоқ даврларга тақалади. Улар халқ тилининг авлоддан авлодга, оғиздан-оғизга ўтиш натижасида бойиб, ривожланиб борган. Унинг тилида халқнинг бутун орзу истаклари билан бирга, тилдаги барча ўзгаришлар хам ўз ифодасини топган. Демак, ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари, айниқса, халқ достонлари барча ўзбек шеваларига баробар хизмат қилган диалектлараро умумий бир тил формасида яратилган. Шу сабабли фольклор тилининг ўзига хос хусусиятларини, унинг диалектал асосларини ўрганиш тилшуносликда муҳим хулосалар чиқаришга имкон беради.
Халқ оғзаки ижоди намуналари тилининг яна бир муҳим томони унинг таркибида адабий тилда ҳам, баъзи шеваларда ҳам учрамайдиган тил материалларининг мавжудлигидир. Бу фольклор тилининг ўзига хос традицион қатлами ҳисобланиб, алоҳида текширишларни талаб қилади. Ҳозирги кунда ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши унинг яна тараққий этишига замин яратмоқда. Бу эса янги сўзлар ва янги атамаларни талаб қилади. Халқ оғзаки ижоди намуналари тили таркибидаги ушбу қатлам эса бу масаланинг ечилишида катта ҳисса қўшиши мумкин. Чунки халқ тили ўзининг таъсирчан, қамровли сўз ва иборалари билан адабий тилни ҳамиша бойитиб келган. Халқ тили ва унинг кўринишлари мавжуд экан бу жараён давом этаверади.
Кўринадики, халқ оғзаки ижоди намуналари бугунги кунда олимларимизнинг диққат эътиборида. Бунга сабаб фольклор асарлари иқтисодий, сиёсий, диний, маънавий-ахлоқий, фалсафий, эстетик ғояларга бойлиги билан ажралиб туради. Уларда воқелик, объектив борлиқ, ҳодисаларнинг акс этиши бир тизимга асосланган, яъни инсонпарварликни илгари суриш. Бундан ташқари, фольклор воқеликни, теварак-атрофдаги бўлаётган ҳодиса ва ўзгаришларни, жамиятда рўй бераётган қарама-қаршилик ва зиддиятларни билишнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилиб келган. Умуман олганда, мақол, матал, эртак ва достонлар жамиятнинг моддий ва маънавий бойлигини яратишда халқнинг ижодкорлик фаолиятини ҳар томонлама очиш учун шароит яратади, халқ оммаси дунёқарашининг ривожланиши, ўзгариши ва шаклланишини идрок қилишга ёрдам беради. Айни пайтда, фольклор асарлари тарихий хотирани тиклаш, ўтмишда яшаган авлод-аждодларимизнинг фикр-ўйлари, орзу-умидлари, идеаллари, яшаш тарзи билан танишиш имкониятини беради.

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish