Toshkent viloyat davlat pedagogika instituti


БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ



Download 0,61 Mb.
bet24/33
Sana21.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#60740
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33
Bog'liq
грамматик уйинлар

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати


БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ. Маълумки, ҳар қандай миллатнинг тараққиёти таълим-тарбиянинг қандай олиб борилаётганлиги билан белгиланади. Негаки таълим соҳаси жамият ҳаётининг энг устувор йўналишларидан биридир. Айниқса, бу таълим-тарбия қадимдан синовдан ўтиб келаётган усуллар билан олиб борилса унинг самараси ижобий бўлиши, шубҳасиз. Мамлакатнинг порлоқ келажаги маънавий ва ахлоқий етук шахслар қўлида бўлиб, бундай кишиларни тарбиялаб вояга етказиш таълим-тарбия масканларининг муҳим вазифаси саналади. Бу муҳим вазифани амалга ошириш йўлида олиб борилаётган ишларнинг кўлами нечоғлик кенг бўлмасин, бу масала жамиятимиз кун тартибидаги энг муҳим масалалигича қолаверади.
Сўнгги йилларда республикамизда таълим тизимига бўлган чексиз эътибор уни янада такомиллаштиришга, яхшиланишига туртки бўлди. Бугунги кунда ёш авлодга берилаётган эътибор, очиб берилаётган кенг имкониятларнинг барча-барчаси мамлакат сиёсатида таълим-тарбияни яхшилаш энг муҳим масалалардан бири эканлигини кўрсатади. Мустақил Ўзбекистонимизда «Зулфия», «Янги авлод», «Ниҳол», «Фонд Форум», «Меҳр нури» каби мукофотларнинг, шунингдек турли буюк шахслар номи билан иқтидорли талабаларга берилиши мўлжалланган стипендияларнинг таъсис этилиши ёш авлодга қаратилаётган эътиборнинг яққол далилидир.
Президентимиз И.А.Каримовнинг “Янги уй қурмасдан тури, эскисини бузманг” деган ҳаётий тамойилга таянган ҳолда, ислоҳотларни изчил ва босқичма-босқич амалга ошириш йўлини танладик”23 − деган фикри нафақат иқтисодий ислоҳотларни ўтказишда, балки таълим ислоҳотида ҳам дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Зеро, ҳар бир янгилик эскиларнинг синовдан ўтган ижобий хусусиятига таяниб, камчиликларини такрорламаслик эвазига бунёдга келади. Юртимизга ҳур фикрли, муаммоли вазиятларга дуч келганда иккиланмай ҳал эта оладиган мустақил фикрли инсонлар кераклиги президентимизнинг ҳар бир асарида қайта ва қайта таъкидланади. Асосий мақсад таълим соҳасини ривожлантириш, уни жаҳон андозаларига мувофиқ келадиган даражага етказишдир. Мана шу мақсад асосида ўқув масканларида таълим ишларини яхшилаш талаби қўйилди. Айниқса, барча таълим юртларида она тилини ўқитишни ривожлантириш ва давр талаби даражасига кўтариш энг муҳим масалалардан бирига айланди.
Она тилини мукаммал ўрганиш давр тақозосига айланган бир вақтда бу соҳада амалга оширилаётган турли изланишлар, илмий тадқиқотлар она тили таълимининг ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилади. Шу нуқтаи назардан малакавий битирув иши учун танланган “Она тили дарсларида халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиш методикаси» мавзуси тил таълимининг долзарб масалаларидан бирининг ечимига бағишланганлигини кўрсатади.
МАВЗУНИНГ ТАНЛАНИШИ ВА МУҲОКАМАСИ. Малакавий битирув иши мавзуси филология факультети ўзбек тили ва уни ўқитиш методикаси кафедраси томонидан тавсия этилди ва шу кафедрада мухокама қилиниб, очиқ ҳимояга йўлланди.
МАЛАКАВИЙ БИТИРУВ ИШИ МАТЕРИАЛЛАРИ. Мавзуни ёритишда «Таълим ҳақидаги қонун», «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури», таълим соҳасига оид республика қарорлари ҳамда она тили дарсликлари, илмий қўлланмалар, масалага оид илмий-услубий мақолалар назарий асос бўлиб хизмат қилди.
Малакавий битирув ишининг амалий босқичида лисоний таҳлил, машқ турлари, халқ оғзаки ижоди намуналари, ўзбек адабиётида кўзга кўринган адибларнинг насрий, назмий асарларидан олинган мисоллардан фойдаланилди.
МАЛАКАВИЙ БИТИРУВ ИШИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ. Ишда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш режалаштирилди:
– она тили дарсларида янги педагогик технологияларни қўллашнинг амалий аҳамиятини очиб бериш;
− она тили дарсларида янги педагогик технологиялардан фойдаланишнинг самарадорлигини кўрсатиш;
– она тили машғулотларида халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиш масаласини таҳлил қилиш;
− она тили дарсларида халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланишнинг амалий аҳамиятини очиб бериш;
– она тили машғулотларида халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиш юзасидан айрим услубий тавсиялар ишлаб чиқиш.
МАЛАКАВИЙ БИТИРУВ ИШИНИНГ ИЛМИЙ ЯНГИЛИГИ. Ишда қуйидаги илмий ва амалий янгиликлар қўлга киритилди:
– она тили дарсларида янги педагогик технологияларни қўллашнинг амалий аҳамияти таҳлил қилинди;
− она тили дарсларида янги педагогик технологиялардан фойдаланишнинг самарадорлиги мисоллар асосида кўрсатилди;
– она тили машғулотларида халқ оғзаки ижоди намуналаридан самарали фойдаланиш масаласи таҳлил қилинди;
− она тили дарсларида халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланишнинг амалий аҳамияти очиб берилди;
– она тили машғулотларида халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланиш юзасидан айрим услубий тавсиялар ишлаб чиқилди.
МАЛАКАВИЙ БИТИРУВ ИШИНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ҚИММАТИ. Малакавий битирув ишида она тили машғулотларида халқ оғзаки ижоди намуналаридан фойдаланишнинг янги педагогик технологияга асосланган тизими ишлаб чиқилди. Ишда тавсия этилган ишланмалар, ўқитишнинг замонавий усуллари бакалавриат босқичида таълим олаётган талабаларга, она тили таълими ўқитувчиларига услубий қўлланма вазифасини ўтайди.
МАЛАКАВИЙ БИТИРУВ ИШИНИНГ ТУЗИЛИШИ. Малакавий битирув иши умумий тавсиф, икки боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар қисмларидан иборат. Ишнинг умумий ҳажми ____саҳифа.

К И Р И Ш


Мустақил республикамизда миллий равнаққа, умумбашарий тараққиётга туртки бўладиган, умуминсоний қадриятларни янгидан-янги неъматлар билан бойитадиган туб бурилишлар даври кечмоқда. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, президентимиз И.А.Каримов юксак маданий-маърифий жамият қуриш, келажаги буюк давлат барпо этиш ғоясини илгари суриб, бу йўлда ортга қайтиш йўқлигини, жамиятнинг барча жабҳалари қатори халқ таълими тизимида ҳам бизни туб ислоҳотлар кутаётганини алоҳида таъкидлайди. У бу ҳақда фикр юритар экан, «Бизни танлаган йўлимиздан ҳеч ким, ҳеч қачон қайтара олмайди, зотан Ватанга бўлган меҳру муҳаббат ҳар қандай муаммони ечишга қодирдир», ­ деб уқтиради.24


Ҳар бир соҳада бўлгани каби таълим-тарбия соҳасида ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳозирги куннинг энг муҳим, долзарб, эртанги кун тақдиримизни ҳал қилувчи муаммолардандир. Бу мамлакатимизда 1993 йил қабул қилинган «Ўзбек мактабларида она тили ўқитиш концепцияси», 1999 йил қабул қилинган «Она тили давлат таълим стандарти» каби қатор давлат ҳужжатларида ҳам яққол кўрсатиб берилди. Мазкур ҳужжатлар миллий таълим-тарбия мамлакатимиз фуқаролари маънавиятида қанчалик зарурий озуқа эканлигини, уларни амалиётда қўллаш нафақат керак, балки шарт эканлигини исботлади.
Миллий истиқлол йилларида она тили ўқитувчиларининг янги педагогик технология, ахборот технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётда қўллашга бўлган қизиқишлари кучайди. Натижада ўқувчиларда ижодий кўникма ва малакаларни ривожлантириш педагог ходимларнинг бош мақсадига айланди, уларнинг она тили таълимида энг фаол, ноанъанавий методлардан фойдаланишга интилишлари кучайди.
Миллий истиқлол йилларида она тили таълими жараёнида ўқувчини фаол иштирокчига айлантириш, «тил + меъёр + нутқ мутаносиблиги» тамойилига қатъий амал қилиш мақсадлари илгари сурилди ва шу мақсадга эришила бошланди. Бу борада маълум муваффақиятларга эришилган бўлса-да, таълимнинг муваффақиятли йўли танланиб бўлганлигини кўрсатмайди. Миллат тирик экан, у мунтазам ривожланишда, хусусан унинг таълим тизимидаги ислоҳотлари ҳам янгиланиб бораверади. Бу эса ҳали таълим сифатини яхшилашда изланишларнинг якунланмаганлигини, уни янги-янги маълумотлар билан тўлдириб бориш лозимлигини кўрсатади.
Бугунги кунда ҳам таълим соҳаси ходимлари зиммасига халқ маънавий ҳаётининг тараққиёти ва истиқболини юксалтириш, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассис кадрларни тайёрлаш вазифаси қаратилмоқда. Негаки, маърифатли фуқарогина инсон қадр-қимматини, тилини ҳурмат қилиш, миллат қадриятларини, урф-одатлари ва анъаналарини, миллий маданиятини асраш йўлида фидойилик билан курашади. Зеро, ҳар қандай жамият ҳаётида ҳам иқтисодий тараққиётлар маънавий тараққиёт негизида амалга оширилади. Шу боис мамлакатимизнинг истиқлол йўлидаги биринчи қадамларидан бошлаб халқ маънавиятни тиклаш ва янада ривожлантириш, миллий таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари билан уйғунлаштириш, уни жаҳон андозалари ва кўникмалари даражасига етказиш масаласига жиддий аҳамият бериб келинди. Бу мақсад йўлида сўнгги йилларда қатор вазифалар бажарилди: умумий ўрта таълим мактабларида таълим-тарбия сифатини тубдан яхшилаш, уни қайта қуриш, таълимнинг эскириб қолган ва давр талабларига жавоб бермайдиган эскича ўқитиш усулларидан воз кечиб, янги педагогик технологияни жорий этиш, она тили таълими мазмуни ва методларини янгилаш масалаларига жиддий эътибор берилди. Шунингдек, республикамизда халқ саводхонлигини ошириш, ўқитиш ишларини янада такомиллаштириш ҳамда ўзбек тилининг асл қиёфасини тўлақонли акс эттиришга ёрдам берувчи ёзув шаклини қабул қилиш мақсадида янги имлога ўтиш ҳақидаги қарор қабул қилинди. Бу имлони ўргатиш учун зарур дастур ва қўлланмалар, дарсликлар яратилди.
Мустақилликдан сўнг республикамизда янгидан-янги замонавий ўқув масканлари: коллеж, лицей, касб-ҳунар юртлари очилди. Шунингдек, кўплаб ёшлар илғор хорижий мамлакатларда ўқиб малака орттириш учун жўнатилди. Энг асосийси таълим жараёнини қайта қуришга жиддий эътибор қаратилди. Таълим тизими қайта ислоҳ қилинди.
Республикамизда амалга оширилаётган таълим-тарбия соҳасидаги бундай туб бурилишлар давр тақозосига айланди. Бу ислоҳотларнинг барчаси олий мақсадга - жамият маънавий ҳаётини тубдан ўзгартириш, янги турмуш тарзини шакллантириш, миллат маданиятини, санъатини, миллий тилини сақлаб қолишга қаратилди. Зеро, маънавият таълим пойдеворидир.
Бугунги кунда маънавий соҳада, хусусан, таълим-тарбия жараёнидаги туб ислоҳотларнинг ютуғи шу билан белгиланадики, ислоҳотларнинг ҳар бири фуқаро туйғулари, мақсадлари, орзу-интилишлари билан уйғун, ҳамоҳанг. Уларда таълимнинг бош мақсади, мазмуни ҳамда ўқитиш шакллари аниқ белгилаб берилган.
Ҳозирги кунда она тили таълимининг асосий йўналишларида ҳам асосий эътибор бу ўқув фанининг таълим мазмунини янгилашга қаратилган. Булар:
1. Она тили таълими мазмунини ифода воситалари ва шу ифода воситаларининг талаффузи, имлоси ва қўлланиши билан бир бутун яхлит тарзда тадрижий равишда ўргатишга асосланган ҳолда белгилаб бериш.

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish