«АНА, МЕНИНГ ЮЛДУЗИМ!» грамматик ўйини. Маълумки, тарқатма материаллар билан ишлаш ўқувчини мустақил фикрлашга ўргатиш билан бирга унга фикрларини ўтирган жойда жамлаш, нутққа тайёрланиш имкониятини беради. Шунингдек, тарқатма материалларнинг қай шаклда тайёрланиши ўқитувчининг ижодкорлигига боғлиқ. Агар ўқитувчи ўқувчининг билим даражасига қараб саволлар тақдим этса, ўқувчи руҳиятини яна бир бор кўтаришига сабаб бўлади. Негаки, ўрта ўзлаштирувчи ўқувчи иқтидорли ўқувчининг ақли етган нарсани еча олмаслиги ва синфдошлари ўртасида мулзам бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун ўқитувчи зийраклик билан ўқувчига имконият бериши, унга ўзининг билим даражасидаги саволлар билан мурожаат этиши даркор. Мавзу юзасидан турли хил шаклдаги тарқатма материал тайёрланиши мақсадга мувофиқ. Масалан, юлдузча шаклидаги.
Бунда синф тахтасига осмон тасвирини эслатувчи тасвир чизилади. Масалан, ой ва унинг атрофида бир неча юлдузчалар. Ўқувчига ўқитувчи ўзи тайёрлаб келган юлдузли тарқатмаларни тарқатади ва саволга тўғри жавоб берган ўқувчига ўз юлдузини синф тахтасига, яъни осмонга жойлаштириш имкониятини беради. Машғулотни ана шундай ўйин тарзида ташкиллаштириш ўқувчи руҳиятини кўтаради, уни илҳомлантиради. Ўқувчида «Ана, менинг юлдузим!» деган фахрни туйишга ёрдам беради.
«КИМ ЧАҚҚОН?» грамматик ўйини. Ушбу грамматик ўйин ўқувчини топқирликка, ўзи эгаллаган билимни тизимлаштиришга ўргатади. Гуруҳ ўқувчилари иккига бўлинади, ҳар бир гуруҳдан бир номзод чиқиб берилган топшириқларни бажариши лозим бўлади.
1-топшириқни бажаришда ўқувчи слайд чизмаси ўртасида берилган қўшимча орқали ясалган сифатларни чаққонлик билан топиб бўш катакларга жойлаштиради.
1-ТОПШИРИҚ:
1-гуруҳ учун:
2-гуруҳ учун:
2-ТОПШИРИҚ:
Sifаt ясалишига оид bilimingizni quyidagi tеst savollari asosida tеkshirib ko’ring.
1-гуруҳ учун:
1. Оt + ot tipidаgi qo’shmа sifаt ishtirok etgаn gаpni toping.
А. Qulog’im ostidа uning ichаkuzdi lаtifаlаri, qiziq-qiziq hikoyalаri hаligаchа jаrаnglаydi.
B. Shаhаrning osmono’pаr binolаri bir lаhzа хаyolimni oldi.
S. Тoshbаg’ir odаmdаn yaхshilik kutib bo’lаdimi?
D. Yurtimizdа sofdil, jonkuyar, mеhnаtkаsh insonlаr ko’plаb topilаdi.
2. Ikkinchi qismi mustаqil holdа mа’no аnglаtmаydigаn juft sifаtlаr bеrilgаn jаvobni toping.
А. Apil-tapil, alang-jalang, aldam-suldam.
B. Тurli-tumаn, eski-tuski, kiyim-kеchаk
S. Egri-bugri, choy-poy, qing’ir-qiyshiq
D. Qorа-qurа, g’аdir-budur, yеngil-yеlpi
2-гуруҳ учун:
1. Sifаtdаn yasаlgаn fе’l ishtirok etgаn gаpni toping.
А. Rаng-bаrаng chiroqlаr uzoqdаn yiltillаb o’zigа chorlаydi.
B. Оnаm bu ko’ylаkdа yanаdа yashаrgаndеk edilаr.
S. Fаrhodni bu ishlаri uchun аyblаb bo’lmаydi.
D. Hаkimovni qo’llаb-quvvаtlаydigаnlаr, olqishlаydigаnlаr ko’pаygаndаn ko’pаydi.
2. Oftobdan qo’rqqan, sovuq tunda o’rmalab kelib ochilajak kurtaklarni bo’g’ib ketgani kabi o’zlarini erkparvar deguvchilar, pinhonа, bеshаfqаt kurаshni аvj oldirаr edilаr.
Ushbu gаpdа nеchtа yasаmа sifаt mаvjud?
А. 3 tа
B. 4 tа
S. 5 tа
D. 2 tа
Do'stlaringiz bilan baham: |