215
Adabiyotlar ro‘xati:
1.
https://stat.uz/ru/2-uncategorised/5222-o-zbekiston-aholisi-ru
2.
Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари қўмита-
сининг 2019 йилда бажарилган йўл ишлари ҳисоботи. 2020 йил
январь.
3.
Ўроқов А.Х. Ўзбекистон Республикаси ҳудудини автомо-
биллар ҳаракат шароити бўйича туманлаштириш. – Т.: 2019 й.
ТДТУ проф.в.б. Хусаинов Р.Р.
(ТДТУ, Саноат иқтисодиёти ва менежменти кафедраси)
ТРАНСПОРТ СОҲАСИДА ДАВЛАТ ХУСУСИЙ
ШЕРИКЛИК МОҲИЯТИ
Маълумки, давлат—хусусий шериклик (кейинги ўринларда –
ДХШ) соҳаси мамлакатда ёш ва истиқболли соҳалардан ҳисобла-
нади. Давлат ва хусусий секторнинг (тадбиркорлик субъектлари)
ҳамкорлигида
ижтимоий, иқтисодий ва инфратузилмавий соҳа-
ларда амалга оширилган лойиҳалар, ишлаб чиқариладиган товарлар
ва ишлар, кўрсатилаётган хизматларнинг турлари ва сифатининг
ошишига, янги иш ўринларининг яратилишида муҳим омил бўлиб
хизмат қилади. Бугунги кунда Япония, Корея, Канада,
Германия,
Бангладеш каби давлатларнинг мазкур соҳадаги ютуқлари яққол
тажриба ҳисобланади.
Ўзбекистонда ҳам давлат-хусусий шериклик соҳасини ривож-
лантириш, унинг ҳуқуқий асосларини яратишга қаратилган бир
қанча тадбирлар амалга оширилди. Ҳусусан Ўзбекистон Респуб-
ликаси Президентининг
“
Давлат-хусусий
шерикликни ривожлан-
тиришнинг ҳуқуқий ва институционал базасини яратиш бўйича
биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ПҚ — 3980-сонли
Қарори
билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида
Давлат–хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (кейинги
ўринларда– Агентлик) ташкил этилди.
Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
216
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича тармоқ дас-
турларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг самарадорлиги ва
афзалликларини баҳолаш услубини ишлаб чиқиш, ушбу лойиҳа-
ларни тайёрлаш ва амалга оширишни услубий жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш;
давлат-хусусий шериклик соҳасидаги лойиҳаларни амалга
оширишда идоралараро мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунинг-
дек, лойиҳалар тўғрисидаги ахборотни очиқ ҳолда жойлаштириш ва
уларнинг реестрини юритиш;
давлат-хусусий шерикликни
ривожлантириш дастурларини
амалга ошириш, шу жумладан муайян лойиҳалар концепцияларини
ишлаб чиқишда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўмаклашиш;
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш масалаларида
инвесторлар, халқаро молия ва донор ташкилотлари, илмий ва экс-
перт ҳамжамиятлари, шунингдек, бозорнинг бошқа иштирокчилари
билан ҳамкорликни ташкил этиш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари иштирокчиларининг ҳу-
қуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳар томонлама
кўмаклашиш, лойиҳаларни
молиялаштириш механизмлари, шу
жумладан юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларни аниқ-
лаш ва тақсимлаш юзасидан уларнинг таклифларини кўриб чиқиш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, шу жумладан, лойи-
ҳаларга жалб қилинган бюджет тизими маблағларидан фойдалани-
лишини, шунингдек, тегишли тармоқлардаги халқаро
тажрибани
инобатга олган ҳолда лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш
амалиётини мониторинг қилиш.
Агентлик ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйи-
даги функцияларни бажаради:
Do'stlaringiz bilan baham: