Тошкент Тиббиёт Академияси


ЗАМБУРУҒЛАРГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР (МИКОЗЛАРГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР)



Download 1,93 Mb.
bet62/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

ЗАМБУРУҒЛАРГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР (МИКОЗЛАРГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР).


Микозлар (mykes) патоген ва шартли патоген замбуруғлар билан чақириладиган кенг тарқалган хасталиклардир. Микозлар антибиотиклар ва буйрак усти бези препаратларини қўллаганда асорат сифатида ҳам келиб чиқиши мумкин (кандидамикалар).
Микозларга қарши препаратлар таъсир спектрига асосан қуйдаги гуруҳларга бўлинади:
I. Патоген замбуруғлар билан чиқарилган хасталикларни даволашда қўланиладиган воситалар.

  1. Чуқур микозларда қўлланиладиган (системали микозлар): -кокцидоидоз, гистоплазмоз, криптококкоз, бластомикозларда) воситалар:

А) антибиотиклар (амфотерицин В, микогептин)
Б) имидазол унумлари (миконазол,кетакеназол)
В) триазол унумлари (интраконазол, флуконазол)

  1. эпидермомикоз (дерматомикоз)ларда қўлланиладиган воситалар:

А) антибиотиклар (гирезеофульвин)
Б) нитрафенол унунмлари (нитрофунгин)
В) йод препаратлари (йоднинг спиртли эритмаси, калий йодид)
Г) имидазол ункмлари (миконазол, клотримазол)
Д) N – метил нафталин унумлари (тербинафин-ламизил)
II. Шартли – патоген замбуруғлар билан чақирилган хасталикларни даволаш воситалари:
А) антибиотиклар (нистатин, леворин, амфотерицин)
Б) имидазол унумлари (миконазол, клотримазол)
В) бис-тўртлик аммоний тузлари (декамин)
Амфотерицин В Streptomyces nodosum замбуруғ ажратувчи антибиотик системали, чуқур микозларни даволашда асосий препаратлардан бири бўлиб ҳисобланади. Замбуруғларнинг цитоплазматик мембраналари ўтказувчанлигини бузиб уларнинг ривожланиши ва кўпайишини сусайтиради (фунгистатик таъсир). МИТдан ёмон сўрилади шу сабабли уни парнетал йўл билан киритилади. ГЭБдан ўтмайди. Амфотерицин Вни ингаляцион ва маҳаллий қўллаш мумкин. Организимда жуда секин, буйрак орқали ажралади. (I ҳафтада 20-40% препарат ажралади), шу сабабли кумулация бўлиши мумкин. Амфотерицинга чидамлик секин-аста ривожланади. Препарат катта заҳарликка эга бўлганлигидан кўп, жиддий асоратлар чақиради (қон босимини пасайиши, иситималаш, диспепсия, анемия, гипокалиемия, нефро- ва нейротоксиклик, тромбофлебитлар, аллергик реакциялар). Амфотерицинни фақат стационарда, буйрак, жигар, қон ҳолатларини назорати асосида қўлланилади. Бошқа препаратлар самара бермаган ҳолларда ҳам амфотерицин яхши натижа беради. Гепатит, нефритларда бериш мумкин эмас.
МИКОГЕПТИН-кимёвий тузилиши бўйича амфотерицинВга яқин. Актиномицетлар махсулоти ҳисобланади. Препарат чуқур системали микозлар ва ачитқисимон замбуруғларга яхши таъсир этади. Препаратни ичиш ва ташқи қўллаш мумкин. МИТдан қисман сўрилади, пешоб таркибида ажралади. Амфотерицинга хос нохуш таъсирларга эга.
МИКОНАЗОЛ-имидозол ҳосиласи. Замбуруғларнинг цитоплазматик мембрана-си ўтказувчанлигини бузади. Кокцидиоидозлар, бластомикоз каби (диссеминир-ланган) кенг тарқалган кандидомикозда парентерал, қин шиллиқ қаватининг кандида билан жароҳатланишида, дерматокозларда махаллий қўлланилади. ГЭБдан ёмон ди. Амфотерицинга нисбатан кам заҳар бўлса ҳам кўпгина нохуш асорат беради. Тромбофлебит, анемия, лейкопения, диспепсия, аллергик ракциялар.
ГРИЗЕОФУЛЬВИН-Penicillinum griseo fubvinum махсулоти. Дермато микозларда (тери, тирноқ, сочларни) қўлланилади. Фунгистатик таъсир этади, чунки нуклеин кислоталарнинг сентезини сусайтиради. Чуқур микозларда самара бермайди. Замбуруғларнинг гризефульвинга чидамлилиги ривожланмайди. МИТдан яхши сўрилади. Қонда мах. концентрацияси 4-5 соатдан кейин ривожланади. Организимдан секин ажралади Т1/2=20соат. Жигарда қисман парчаланади. Пешоб ва сарфо таркибида ажралади. Кератинни мужассамлаштирувчи хужайраларда гризеофульвин кўп миқдорда тўланганлигидан терининг шох қатлами, сочлар, тирноқлар замбуруғлар-дерматомицетларга чидамлик ортирадилар. Гризефульвини бошқа замбуруғларга қарши (маҳаллий) препаратлар билан бигаликда қўллаш яхши натижа беради.
Нохуш таъсири: диспепсия, бош оғриғи, аллергик реакциялар, дезориентация, бош айланиш (транспорт ҳайдовчилари эҳтиёт бўлишлари керак).
Камдан кам ҳолларда лейкопения, жигар ва буйрак функциясининг бузилиши.
Терининг замбуруғлик хасталикларида миканазол, микосептин, унденин, нитрофунгин, йод препаратлари маҳаллий қўлланилади.
НИТРОФУНГИН-асосий таъсир кўрсатувчи қисим бу 2-хлор 4-нитро фенолдир. Асосан маҳаллий қўлланилади. Терининг замбуруғли хасталиклари: эпидермофития, трихофития, замбуруғли экзема, тери кадидозида. Терининг жароҳатланган қисмини кунига 2-3 марта ишлов берилади. Агар препарат маҳаллий яллиғланиш берса ёки препаратга сезгирлик юқори бўлса препаратни 1:1 нисбатда суюлтириб қўлланилади. Препарат терини сариқ рангга бўяйди.
НИСТАТИН-нурсимон замбуруғлар махсулоти бўлган антибиотик. Полмен тузилишга эга бўлган антибиотикларга киради. Кандида типидаги замбуруғларнинг цитоплазматик мембранаси ўтказувчанлигини бузиши ҳисобига фунгистатик ва фунгицид таъсир кўрсатади. МИТдан препарат ёмон сўрилади. Шу сабабли висцерал кандидзда ва кандида сепсисда самара бермайди. Асосан тетрациклин билан даволашда кадидамикозни олдини олиш учун қўлланилади. Нистатинга реззистентлик ривожланмайди. Препарат кам заҳар. Камдан кам нохуш таъсир кўрсатади (диспепсия, диария). Энтерал, ректал, интраватинал ва ташқарига суртма сифатида қўлланилади.
ЛЕВОРИН-полиен гуруҳига кирувчи антибиотик. Нистатинга кўра заҳарлироқ. Унга нисбатан кўпроқ нохуш асоратлар чиқаради. Кандида микозни даволаш учун қўлланилади. Маҳаллий йўл билан қўлланилади. Нистатин самарасиз ҳолатларида ҳам яхши натижа беради.
КЛОТРИМАЗОЛ-имидазол ҳосиласи бўлиб, нистатин ва леворин самарасиз бўлган ҳолларда ишлатилади. Препарат юқори заҳарлиликка эга. Шу сабабли фақат маҳаллий қўлланилади.
ДЕКАМИН – антибактериал ва фунгицид таъсирга эга. Асосан маҳаллий (суртма) ва карамель сифатида энтерал қабул қилинади: чақалоқларнинг замбуруғлар таъсирида тилни оқариши (молочница) тери кандидамикозида, тирноқ ва унинг ёнидаги тўқималарнинг (паранихи), товоннинг эпидермофитиясида. Декамин ангина-тонзиллитлар, стоматитлар, фарингит, глосситлар, афтоз яраларда, карамельни лунжга ёки тилни тагига, то эриб сўрилгунча сақланади. Декаминни ташқарига (тери ва бошқаларга) суртилгандан кейин совунлаб ювилса (анионли детертентлар) таъсири тезда йўқолади, чунки парчаланади.
КЕТОКОНАЗОЛ-имидозол унумли, энтерал йўл билан киритилганда ҳам яхши самара беради. Бундан ташқари ҳам юзаки, ҳам чуқур микозларга таъсир этади. Таъсир механизми замбуруғларнинг хужайра менбранаси ҳосил қилишга керакли бўлган эргостерин, триглицерид ва фосфолипдлар синтезини сусайиши билан боғлиқ. МИТдан яхши сўрилади. Бир кунда бир марта ичилади.
Кўрсатмалар: юзаки ва системали микозларда: бластомицеталар билан чақирилган дерматомикоз, онихо микоз, бошнинг сочли қисми ва қиннинг микозларида. Оғиз бўшлиғи, МИТ, пешоб ва жинсий йўллар ва бошқа ички аъзоларнинг бластомицетозлари. Кўз микозларида.
Нохуш таъсири: кўнгил айнаш, қайд қилиш, бош оғриғи, терининг қичиши, бош айланиш, уйқучанлик, артралгия, гинемастия, алопеция, жигар функциясининг ва либидани пасайиши.
Ҳомиладорлик, эмизикли аёллар, жигар ва буйрак функцияларининг бузилганида қўллаш мумкин эмас. Кетоконазол билан бирга антацид препаратлар, холинолитиклар, цимитидин ичилса унинг МИТдан сўрилиши ёмонлашади.
ФЛУКОНАЗОЛ – триазол унумли бўлиб таркибида 2 этом фтор атоми бор, кучли антимикоз таъсига эга. Замбуруғларнинг стеринларини синтезини танлаб сусайтиради. МИТдан тез сўрилади. Қонда узоқ сақланади. 80% пешоб билан ажралади. Энтерал вапарентерал йўл билан киритилади.
Қўлланилиши: криптококкозларда (минингитда ҳам), системали кондидалар, шиллиқ қаватлар кандидозларида, қининг кондидалари, иммунитет пасайиши туфайли замбуруғли хасталиклар келиб чиқиш хавфи туғилганда (ўсмалар, нур терапияси, цитостатик).
Нохуш таъсири: диарея, метеоризм, терида тошмалар бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик, эмизувли аёлларга ва 16 ёшга етмаган болаларга бериш мумкин эмас.
ИТРАКЕНАЗОЛ- триазол унум. МИТдан яхши сўрилади. ГЭБ ўтмайди. Жигарда метаболизмга учрайди Т1/2=36.Пешоб таркибида ажралади.
Қўлланилиши: гистоплазмоз, бластомикоз, кокцидиоидомикоз, кандидамикоз.
Нохуш таъсири: диспепсия, бош оғриғи, бош айланиши, аллергик тошмалар, жигар функциясининг бузилиши.
ТЕРБИНАФИН (ламизил) – замбуруғларнинг хужайра деворини тузишда зарур бўлган эргостерол синтезини кескин камайтиради. Фунгицид таъсирга эга. Асосан энтерал усул билан қўлланилади. Тери, тери ости ёғ тўқимасида тирноқларда тўпланади. Жигарда метоболизмга учрраб, метоболитлари пешоб таркибида ажралади. Тербинафинни крем сифатида ташқи қўллаш мумкин.
Қўлланилишига кўрсатмалар: онихомикозлар, трихофития, микроспория, терининг candida билан шикастланишида ва бошқа дермотомикозлар.
Нохуш таъсири: кўнгил айнаш, бош оғриғи, терида тошмалар, баъзан бўғимлар ва мушакларда оғриқлар, камдан-кам ҳолларда гипототоксик таъсир юзага чиқиши мумкин.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish