Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet116/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact

АНИЛИН унумлари


Бу гуруҳ бирикмалари, асосан оғриқсизлантириш ва иситма тушириш таъсирига эгадирлар. Яллиғланишга қарши таъсири жуда суст. Фенацетин иситма тушириши бўйича, ацетилсалицилат кислотасидан кучсиз. Фенацитин организмда парацетамолга айланади ва у фармокологик таъсирни юзага чиқаради. Анилин унумлари МИТдан яхши сўрилади. 25-35 % қон оқсиллар билан бирикадилар. Парацетамолнинг Т½ = 2 соат. Буйрак орқали коньюгатлар ҳолида ажралади. Беморлар парацетамолни яхши ўзлаштирадилар, чунки у қон айланиш, нафас олиш, қон ҳосил бўлиш жараёнларига, меъданинг шиллиқ қаватига салбий таъсир этмайди. Фенацетин парацетамолга нисбатан заҳарлироқ ва шунинг учун нохуш таъсирларга эга.

  • метгемоглабин ҳосил бўлиши (кўкариши, қон босимини пасайиши, ҳансираш)

  • фенацелинли нефрит.

  • гемолитик анемия

  • сариқлик, терида тошмалар. Чуқур захарланишда коллапс ривожланади.

ТУТҚАНОҚ ХАСТАЛИГИДА ҚЎЛЛАНИЛУВЧИ ВОСИТАЛАР.


Тутқаноқ-эпилепсия (Epilambane-грек.–ушлаб қолиш)-кўп учрайдиган хасталик бўлиб, тўсатдан, бехосдан ривожланадиган, ҳар-хил турдаги ҳуружлар билан кечади:

  • Катта талваса Бу ҳуруж аура билан бошланиб, тезда тиришишга ўтади. Бемор йиқилиб тушади. Тиришишдан кейин, бемор холсизланиб, ухлаб қолади. Уйғотганда бўлиб ўтган воқеани эслай олмайди (амнезия).

  • Психоматор ҳуружлар–беморнинг хатти-ҳаракатларининг бузилиши, ўзи билмаган ҳолда асоссиз ҳаракатлар қилади, лекин тиришиш бўлмайди.

  • Кичик талвасалар-қисқа муддат эс–хуши йўқолади, юз ва тананинг бошқа қисмларида баъзи гуруҳ мушаклар тиришиши мумкин

  • Миоклонус–эс-хуш сақланган холда мушакларнинг қисқа муддатли тортиши (тиришиш) кузатилади..

Эпилептик ҳолат (Status epilepticus) касалликнинг кечишида оғир давр ҳисобланади, кетма–кет, тез қайталанувчи тиришиш (талваса) ҳуружлари бир кунда кўплаб (200-300 мартагача) бўлади. Беморлар ўзига келишга улгурмайди. Ўлимга олиб келиши мумкин (юрак мушаклари холсизланиши туфайли, ўпка шиши ривожланганлигидан ва нафаснинг фалажланганлигидан). Лекин кўп холларда беморлар тирик қоладилар.
Тутқаноқга қарши воситалар хасталик ҳуружларини олдини олиш ва уларни камайтиришда яхши натижа берадилар. Хасталик бутунлай йўқолмайди. Бу гуруҳ воситалар хасталикнинг ҳамма кўринишларида ҳам бир хил натижа бермайдилар. Шунинг учун хасталикнинг хар бир кўриниши учун алоҳида воситалар қўлланилади.
Тутқаноқ хасталигини даволаш кўп йиллар давом этади. Шунинг учун уларда қўлланиладиган воситалар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:

  • юқори фаолликга ва давомли таъсирга эга бўлишлари керак;

  • МИТдан яхши сўрилишлари керак;

  • тутқаноқ хасталигининг ҳар-хил турдаги ҳуружларида ҳам яхши натижа беришлари керак;

  • нохуш таъсирлари жуда кам ёки умуман бўлмаслиги керак, чунки беморлар ҳар куни йиллар давомида қабул қиладилар;

  • бу воситалар организмда тўпланишлари, уларга ўрганиш, тобелик ривожланиши керак эмас;

  • кам заҳар бўлишлари керак, терапевтик таъсир кенглиги катта бўлиши керак.

Бу талабларнинг ҳаммасига тўла жавоб берувчи ва хасталикнинг ҳамма ҳуружларида яхши натижа берувчи дори воситаси хозир яратилмаган.
Тутқаноқга қарши қўлланувчи воситаларнинг таъсир механизми тўла ўрганилмаган. Бу дорилар асосан эпилептик ўчоқда қўзғалиш импульсининг тез ёйилишига (генерализация) йўл қўймайдилар, чунки улар қўзғалиш (глутамат) нейромедиаторларини камайишига ва тормозланиш, (ГАМК, глицин) нейромедиаторлар миқдорини бош мияда ошишини таъминлаб, нейронлараро қўзғалиш импульсларини ўтказишни камайтирадилар. Нейромедиаторларнинг бундай ўзгаришлари нейронларнинг сезувчанлигини камайтириб, уларнинг рефрактер даврини узайтиради. Албатта, бунда нерв охирларида, ионларнинг алмашинувини бошқарувчи, АТФазаларнинг фаоллигини ўзгариши алоҳида аҳамиятга эга. Эпилепсияга қарши воситалар тутқаноқ хасталигини бутунлай йўқотмайдилар, лекин мунтазам ва давомли истеъмол қилишлари туфайли, ҳуружларни енгиллаштириш ва камайтириш ҳисобига касалликнинг кучайишини тўхтатадилар ва беморларнинг ишга яроқлилигини таъминлайдилар. Лекин тўсатдан дорини қабул қилиш тўхтатилса ёки унинг дозасини камайтирилса, хасталик кучайиши ва эпилептик статусга айланиш ҳавфи бор.
Самарадорлиги юқори бўлган биринчи препарат бу–фенобарбитал, лекин бу препарат уйқу чақиради. Тутқаноққа қарши, унинг уйқу чақирмайдиган камроқ дозаларда ишлатилади (асосан катта ҳуружларда).

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish