Тошкент Тиббиёт Академияси


Ёритилиш турлари, манбаи ҳисоби бўйича 3 турга бўлинади



Download 2,75 Mb.
bet68/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Ёритилиш турлари, манбаи ҳисоби бўйича 3 турга бўлинади:
-Табиий
-Сунъий
-Аралаш
Ишлаб чиқаришда сунъий ёритилганлик.
Сунъий ёритилганлик қуйидагиларга бўлинади- ишчи, авария холатидаги ҳимояловчи ва навбатчи. Аварияхолатидаги хавфсиз ва эвакуацион.
Ёруғлик манбаи- чўғланма лампалар ва газоразряд лампалар.
Чўғланма лампалар- бу лампалар электр энергиясини иссиқлик энергиясига, сўнг эса ёруғлик энергиясига айлантириб беоади. Биринчи бўлиб электр энергиясини иссиқлик энергиясига айлантирган олим Х1 Х аср рус электро- техники В. Б. Петров бўлган ва электр ёйини ҳосил қилган. Ёруғлик сифатида амалиётда қўлланилган биринчи ёруғлик манбаи П. Н. Яблочков томонидан ихтиро қилинган бўлиб, «Яблочков шамлари»,- деб номланган. Бу ёруғлик манбаи Россияни кўпгина шаҳарларида ва чет элларда қўлланилган. Х1Х асрнинг 70 йилларида рус электро- техниги А. Н. Ладыгин чўғланма лампани яратган. Яблочков шамларида чўғланувчи сифатида кўмир қўлланилган, А. Ладыгин уни зич эритувчан металл билан алмаштирган. Ҳозирги вақтда чўғланма лампаларда вольфрамиплари қўлланилади.
Ёруғлик таркатиш ҳусусияти чўғланма лампаларда унчалик катта эмас. Ёруғлик таркатиш ҳусусияти лампанинг ёруғлик оқимини ваттдаги қувватини нисбатига тенг. Лампанинг қуввати қанчалик катта бўлса, ёруғлик шунчалик катта бўлади..
(ЛН) чўғланма лампаларнинг қуввати 15-1500 ВТ, ёруғлик таркатиш 7 дан 22Лм/ Вт, равшанлиги- 135 дан 1200ед/ м2 (равшанлик жудда катта). Ёруғликлампаларини ўртача ёниш вақти 1000 соат. Ҳозирги вақтда қуввати 2000Вт бўлган (қолбасида йод қолбаси бор) галоген ламалар қўлланилади. Бу лампалар трубка шаклида бўлиб, узунглиги 37,5 см, ёниш вақти 2000 соат. Лампаларнинг йод буғлари борлиги ёритилганлик тарқалиши 26 лм/Вт га оширади. Бу лампаларни баланд хоналарда қўллаш тавсия этилади. Бундан ташқари катта хоналарда «Ойнали» лампаларни қўллаш тавсия этилади. Бу лампанинг ички қатламига кумуш ёки алюминийли ойнали қатлам билан копланган. Бундан ташқари антисток лампалардан фойдаланилади. Бу лампаларда чўғланма иплардан ташқари люминафор иплари қўлланилади. У иссиқлик нурини куринувчи нурларга айлантириб беради, тежамли ҳисобланади.
ЛН даги ёруғлик оқими тармоқдаги кучланишга боғлиқ. Тармоқда кучланишда 1 % га ошиши, ёруғлик оқимини 3,5% га камайишига олиб келади. Кучланишни ортиши лампаларни ёниш муддатини кескин камайишига олиб келади. Шундай килиб кучланишни 4 % га ортиши ёниш муддатини 20 соатга камайтиради, 15% га ортиши – 150 соатга, шу билан бир қаторда ёритилганлик кўрсаткичи ҳам камаяди.
Газразрядли паст босимли «Люминесцент» лампалар – газразрядлили лампаларда ёруғлик электр разряди натижасида атмосферага газ, буг, металл ва уларни аралашмаларидан ҳосил бўлади.
Люминесцент паст босимли лампалар учларида электродлар бор, тиник шишали трубкадан ташкил топган. Бу лампалар ҳар хил узунликда бўлади. Бу эса уз навбатида лампаларнинг қувватини ва кучланишини белгилайди.
Лампанинг ички қатлами таркибида люминафор бор ёритувчи ингичка коплам билан копланган. Трубкадан ҳаво сурилиб, инерт гази ёки симоб юборилади.
Асосан 30-40 ватт қувватли узунлиги 90-100 см бўлган лампалар қўлланилади. Лёкин 8-150 вт гача бўлган лампалар саноатда ишлаб чиқилади. ишлаб чиқаришда паст босимли (0,1-0,2 мм симоб устуни) люминесцент лампалардан фойдаланилади. Бу лампаларда симоб буғлари бор бўлиб, улар электр токи орқали ўтказилиши натижасида ультрабинафша нурларини ҳосил қилади, улар эса уз навбатида курувчи нурларга айланади. Бу лампаларда ёритилганлик тарқалиши 2-3 марта кўп бўлади, чўғланма лампаларга нисбатан. Бу лампаларнинг ёруғлик тарқалиши 60 лм/Вт – 75 лм/Вт, муддати 5000 соат, равшанлиги 0,5 – 0,8 кд/м2. Уларнинг ёруғлик оқими бир тёкисда бўлиб, иссиқлик бериш ҳарорати 40-600 С. Уларни қўллашда кўриш аъзосининг функцияси юқори даражада бўлади.
Оҳирги йилларда юқори босимли газразрядли лампалар чиқарилмоқда (2-4 атм) – ёйсимон симобли люминисцент лампалар (ДРЛ), қуввати 250-1000 Вт бўлиб, баланд цехларда қўлланилади. Бу лампанинг бири иккинчисида жойлашган қолбалардан иборат. Ички қолба кварцли шишадан ишланган бўлиб, ичида босим остида симоб буғлари жойлаштирилган. Бу лампалар иш жараёнларида ультрабинафша ва куринувчи нурлар таркаттади. Ички қолба ички томондан люминафор билан копланган, ультрабинафша нурлари таъсирида ёруғлик беради. Бу лампаларни ёруғлик бериши яшил рангда бўлади. Бу камчмликни йўқотиш учун ДРИ (йод металлари қўшилган лампалар) қўлланилади.
Оҳирги йилларда янги тур газразрядли лампалар ишлаб чиқилган ва кенг қўлланилмоқда: ксенон лампалари (ДК0 Т) – қуёш лампалари. Бу лампалар ута юқори (СВД) ва юқори (ВД) босимли бўлиб, қуввати 2-100000 Вт, кучланиш 220-380 Вольт. Ксенон лампаларнинг равшанлиги юқори бўлиб, СВД – 10000 кд/м2, ВД тип лампаларида – 5000 кд/м2 ни ташкил этади. Бу лампаларда киноларни ёритиш аппаратураларида қўлланилади. Уларнинг спектри табииий ёруғлик спектирига яқин. Булампалар У. Ф. нурлар такаттаркаттади, шунинг учун улар ёпиқ хоналарда қўлланилмайди.
Натрийли лампалар - ДНаТ- сариқ рангда бўлиб, энг катта ёруғлик таркатишга эга-90-120лм/Вт, ташқи ёритилганлик сифатида қўлланилади, ёниш тартиби ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ эмас(-30+ 60о с да ишлайди). Ёритилганлик муддати 3000-5000 соат.
Ҳозирги вақтда паст босимли люминесцент лампалар қўлланилади. ЛБ( БС) – ок рангли, сариқ ёруғлик. ЛДЦ- Кундузги, ҳаво ранг ёруғлик.ХБС – совуқ ок рангли, ҳаво ранг ёруғлик. ТБС- илик ок рангли, пушти ёруғлик. ишлаб чиқаришда асосан БС ва ЛДЦ лампалар қўлланилади. БС лампалар ЛДЦ лампаларга қараганда тежамкор ҳисобланади.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish