Тикувчилик корхоналарида соғломлаштириш чора-тадбирларннинг асосий йўналишлари.
Тикувчилик корхоналари ташқи муҳитни ифлослантирмайди шу сабабли асосий ахолни яшаш жойларига жойлаштирилади. Иш жойларида қуйидаги чора- тадбирлар амалга оширилади:
-иш жойларида шовқин даражасини меъёрдан ошмаслигини таъминлаш цехда бир вақтни узида ишловчи машиналар сонини чегаралаш, тикув ва бошқа машиналар техник холатини яхшилаш. Бу чора-тадбирлар маҳаллий тсбранишни камайтиради. Шовқинга қарши кўрашда хона шипи ва деворларини шовқин ютилишини таъминлайдиган қатлам билан ёпиш яхши самара беради.
Тананинг мажбурий холатида зўрикишларни олдини олиш учун иш жойларини ҳар бир ишчининг антропометрик кўрсаткичлар мос равишда ташкил этиш. Бу мақсадларда уриндиги ва суянчиги ўзгартириладиган стуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
-Монотония холатини олдини олиш учун, операциялар сонини кўпайитириш.
Цехларда гигиеник талабларга мос микроиқлим шароитларини яратиш, умумий ҳаво алмаштирувчи вентиляция тизимидан фойдаланиш керак. Ишни ҳаво қонденциоперларида амалга оширилади.
-Тикув фабрикаларида бажариладиган ишларда кўриш анализаторининг иштироки катта бўлганлиги сабабли иш жойларида гигиеник талабларга жавоб берадиган ёритилганликни ташкил этиш мухим сабаблардан бири ҳисобланади.
ҚУРИЛИШ ВА ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА МЕҲНАТ ГИГИЕНАСИ.
Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва қурилиш саноати ҳалк ху- жалигининг кенг тарқалган тармоқларидир.Мамлакатимизда цемент, темир бетон махсулотлари, гишт, ойна ва бошқа қурилиш материалларини ишлаб чиқариш кундан-кунга ривожланмоқда. Ҳозирги кунда республика рахбарияти ободончилик, аҳолини турмуш шароитини яхшилаш борасида бир қанча қарорлар чиқарди.ва уларни бажарилиши назорат қилинмоқда.
Қурилиш материаллаини тежаш ва уларни сифатини яхшилаш Ҳозирги куннинг мухим вазифаларидан биридир.
Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш.
Уларга қуйидагилар киради :
а) Асосий қурилиш материаллари - цемент, темир- бетон ва қонструкциялар, гишт ва қурилиш учун керамика ишлаб чиқариш.
б) Ойнали ишлаб чиқариш материаллари (ойна блоки, пардозловчи плиталар ва б.) ни ишлаб чиқариш.
в)Асбоцементли шифер, асбестли иссиқликликни сақловчи материалларни ишлаб чиқариш
г) Полимерли қурил иш материаллари (линолеум,пленка, плита ва б.)ни ишлаб чиқариш
д) Егочдан тайерланадиган қурилиш материаллари ( паркет, ром, тахта ва б.) ни ишлаб чиқариш.
Бугунги маърузамизда биз асосан асосий қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда Меҳнат гигиенасига амал қилиш тўғрисида тўхтаб утамиз.
Гишт ва қурилиш керамикасини ишлаб чиқариш Бу саноатда ишлаб чиқариладиган махсулот турлари жуда кўп бўлсада, уларни ишлаб чиқариш технологиясини умумий томонлари кўп. Бу ашени тайерлаш ( лойлар,сув куйиш, майдалаш, махсулотга прессларда шакл бериш, куритиш ва куритиш печларида уларни куритиш ) Силикат гиштларни ишлаб чиқаришда эса аше сифатида охак ва кварц куми ишлатилади. Кум тозаланган охак билан аралаштирилиб шакл берилади ва котириш учун автоклавга жойланади.
Меҳнат шароитини гигиенаси:
ишлаб чиқариш санитариясининг асосий омили бўлиб иссиқ микроиқлим (қонвенцияси ва нурланувчи иссиқлик ) ва чанг омили ҳисобланади. ишлаб чиқариш технологиясининг сўнги босқичида эса жисмоний зўрикиш ҳисобланади. Куритиш цехлари ва пишитиш булимларида ҳавонинг ҳарорати езда +50°С га, инфрақизил радиация соатига 1200 Ккал /м.кв ( печларни енида) га етади. Чанг миқдори технологик жараён бошида ундан бир неча неча юз мг/м.куб гача бўлса, охирига бориб 2-25мг /м.куб гача етади. Лойдан гишт ясовчи ишчиларда таянч-ҳаракат аппаратлари касалликлари, пневқониоз, аелларда эса бўлардан ташқари жинсий аъзолар касалликлари кузатилса, силикатдан гишт ишлаб чиқариш саноатида тери касалликлари,юқори нафас йўллари, куз, пневмоқаниоз касалликлари кўп учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |