II ҚИСМ. ХУСУСИЙ МЕҲНАТ ГИГИЕНАСИ.
11 БОБ. ТУРЛИ САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА МЕҲНАТ ГИГИЕНАСИ.
ЕНГИЛ САНОАТДА МЕҲНАТ ГИГИЕНАСИ.
Тўкимачилик корхоналарида иш шароитлари ва ишловчилар саломатлиги масалалари:
- туқимачилик саноати корхоналари тармогига пахта, муйна, ипак, зигир ва сунъий, синтетик толалардан мато тайёрловчи корхоналар киради.
- Ўзбекистон шароитида энг кўп тарқалган ип ва ипак газламалар тайёрлаш корхоналаримавжуд. Чунки Республикада бу газламаларни тайёрлаш учун етарли хом ашё мавжуд.
Бу корхоналардаги технологик жараён зигир, каноп ва бошқа толалардан мато тукиш корхоналари технологик жараёнларни асосини ташкил этади. Ип газламаларини тайёрловчи корхоналар (комбинатлар) мустақил учта корхонадан (фабрикалардан) ташкил топган. Бу йигирув тўкимачилик ва пардозлаш цехлари ёки фабрикалардир. Агар ҳар уч таркибий қисм бир корхона худудида жойлаштирилса, бу текстиль комбинатлари деб аталади.
Хар бири алоҳида мустақил холатда фабрикалар кўринишида ҳам бўлиши мумкин. Айникса Ҳозирги кунда Республика худудида турли кичик хусусий, қўшма, ҳиссадорлик корхоналари очилиши муносабати билан бундай мустақил цех ва фабрикалар сони кўпаймоқда.
Йигирув фабрикалари учун хом ашё пахта толаси ҳисобланади. Пахта толаси заводларидан келтирилади. Келтирилган тола саралаш-титиш цехига йўлланилади. Бу ерда махсус автоматик шароитда ишловчи титиш машиналари 10-11 тадан ўрнатилади. Машинага тола киритилгач у ерда босилган тола титилади. Титиш жараёнида тола таркибида мавжуд чанг ўсимлик қолдиқлари ҳам тозаланиб чиқарилади. Титиб тозаланган тола тараш машиналарига узатилади. Бу машиналари икки босқичда аввал кўпол сўнг майин тармоқларда таралиб, таралган тола пилик шаклида машинада чиқган.
Кенг кичик лента тайёрлаш машинадаридан ўтказилиб, маълум керакли қисмларга бўлинади. Лента тор пилик, цилиндрсимон идишларга жойлашган ҳолда ип йигирув машинасига узатиладн. Ип йигирув машиналарида тор пилик бураш-йигириш усулида ипга айлантирилади.
Тайёрланган ип тикувчилик фабрикаларига узатидади. Тикувчилик фабрикаларида - келтирилган ипни тукишга тайёрланади. Бунинг учун ип махсус калтақларга қайта уралади, сўнгра «шлихталаш»-пардозлаш машинасига йўналтирилади. Бу машинада иплар асосан газламани узунасига тушадиганлари махсус қоришмадан (крахмал, дистрин, антистатик, техник мой ва бошқалар) ўтказилади. Коришмани шимган ип иссиқ барабанлар оралигидан айлантирилиб. ўтказилиб, куритилади. Барабанлар иссиқ сув буғлари билан киздирилади. куриган, пардозланган ип тукиш доскалари калтақларига уралади, Худди юқорида келтирилган каби кундаланг ип (моқи, ипи) ҳам ишлов бериб, кичик галтакка уралади. Узун ипларни тикув дастгохига куйишдан олдин бир ипни алоҳида дастгохга ўрнатиладиган катта тешиклардан ўтказилади. Галтак ип ўтказилган кассета билан тукув дастгохларига ўрнатилади. Агар дастгохда тугалланмаган ип бўлса. аввалги галтак ипларига ҳар бири алоҳида янги ип уланади. Узун ип ўрнатилгандан сўнг дастгохдаги махсус мосламадаги галтақларга ҳам ўрнатилади. Дастгох тайёр булгач ишга тушуриладиган ва автоматик тартибда ишлайди. Агар тукиш жараёнида ип узилса дастгох автоматик равишда тўхтайди ва сигнал чироги ёнади.
Буни кўрган тукувчи камчиликни бартараф этиш дастгохни ишга туширади. Туқилган мато махсус дастгох галтагига уралади. Галтак тулгач аравалардан дастгохдан олиниб текширув участкасига жунатилади. Текширув участкасида ҳар бир галтак махсус дастгохга ўрнатилади ва ундаги мато бошидан охиригача куздан кечирилади. Агар дог, ипи узилган холлар бўлса, бу қисмни кесиб олиб ташланади.
Улчанган ва куздан кечирилган мато омборхонага жунатилади. Туқилган мато пардозлаш ва буяш ҳамда гул босиш фабрикаларига узатилади. Бу цехларда дастлаб хом сурпни сатҳида мавжуд тола ва момикдан тозаланади.
Тозаланган мато оқартиришга узатилади.
Оқартириш ишлари мато сатҳида қолган шлихтни йўқотиш, мой догларини кетказиш учун амалга оширилади.
Бу жараён қуйида босқичларда бажарилади:
1. Матони водород перикси хлорли охак ёки кальций ҳамда натрий гипохлоридни сувдаги эритмасида ушлаш;
2. Махсус идишларда юқоридаги кимёвий моддаларни тўла таъсирига эришиш учун 3-4 соат ушлаш;
3. Машиналарда ювиш;
4. Сульфат кислотасини эритмасида ушлаш;
5. Матони ювиш;
6. Куритиш;
Юқорида келтирилган барча жараёнлар механизмлар воситасида амалга оширилади. Оқартирилган мато ювувчи воситаларда ювилиб булгач, ундан ок ёки буялиб гул босилган мато тайёрланади, ювилади, сўнг куритилиб, охорланади. Ҳозирги кунда буяш ишларини тўла автоматлаштиш агрегатлари ҳам мавжуд. Бу агрегатлар автоматик равишда ҳамма жараёнларни кетма-кет амалга оширади. Бундай усулда иш бажаришда ишловчилар сони ҳам кескин камаяди. Буялган сидирга мато охорланган истеъмолчига жунатилади.
Гул босишга мулжалланганлари охорланмай гул босиш цехларига юборилади. Матога гул босиш икки хил усулда амалга оширилади:
- энг эски қадимий усул, қўлда гул босиш.
- машиналарда гул босиш.
Буялган мато тоза сувда бир неча бор ювилади, сўнг куритилиб, охорланади. Ҳозирги кунда буяш ишларини тўла автоматлаштирилган агрегатлар ҳам мавжуд. Бу агрегатлар автоматик равишда ҳамма жараёнларни кетма-кет амалга оширилади. Бундай усулда иш бажаришда ишловчилар сони ҳам кескин камаяди. Буялган сидирга мато охорланган истеьмолчига жунатилади.
Қўлда гул босиш усулидан Ҳозирги кўпда фақат кичик хусусий корхоналарда оз миқдордаги матога гул босишда қўлланилади. Бунинг учун аввал тайерланган «Трафарет» воситасида гул босилади.
- Машиналарда гул босиш усули барча корхоналарда қўлланилади. Бунииг учун бўлажак гул ёки бўлажак гул накшни металл валларига граверлаш усулида туширилади. Бу бир неча валлдан иборат бўлади. Хар бир орқали бир неча қисмдан ва рангдан иборат бўлганлиги учун, гул босиш машинасига урнатилган валлар остига керакли рангдаги буёқ эритмалар махсус идишларга солинади. Валл айланиб ушбу буёқка тегиб, сатҳига сурилади. Матога босилади.
Гул босилган мато куритилади ва охорланишига (апцерлитирлаш) узатилади. Охорлаш жараёни ҳам катта сигимларга амалга оширилади. Идиш ичига крахмал ва елимсимон моддаларнинг сувдаги эритмасига мато солинади. Маълум вақтдан сўнг куритилиб дазмолланилади. Бу ишлар ҳам махсус агрегатларда ҳам амалга оширилади.
Тўкимачилик корхоналаридаги технология жараёнлар ва қўлланиладиган хом ашё, дастгох ва мосламалар, кимёвий моддалар ҳар бир босқичда ўзига хос иш шароитларини вужудга келтиради.
Ип йигирув фабрикалари етакчи омил чанг ва шовқин ҳисобланади.
Бу цехлардаги технологик жараённинг ҳамма босқичларида бу омилларни таъсири мавжуд.
Цехга ўрнатилган ишда сув томчиларини пуркаш йўли билан буни амалга ошириш учун сув кувурчаларига ўрнатилган пуркагичларга босим остида сув чиқарилади. Сув чиқариш жойи ер сатҳидан 2,2-2,5м баландликда шунга томон йўналтирилган ҳолда амалга оширилади. Фойдаланилган сув фақат ичимлик суви талабларига жавоб беришлари керак. Қайта қўллаш ман этилади.
Ҳаво намлиги доимий равишда назорат килиб турилади. Назоратни уз вақтида амалга оширилмаса ҳаво намлигини ортиб кетишига олиб келади. Буяш гул босиш цехларидаги микроиқлим шароитлари ҳам алоҳида ҳусусиятларга эга. Чунки бу цехлардаги технологик жараёнда ҳарорати 75-850 С да бўлган иссиқ сув ва буек эритмаларидан фойдаланилади. Бу эса уз ўрнида цех ҳавосига юқори намликни чиқишига сабаб бўлади.
- Ҳавога сув буғлари ювиш, буяш, куритиш мосламалари сатҳидан, машиналарга иссиқ ва сув буғларини олиб келувчи кувур ва мурувватларини зичлигини бузилиши сабабли ҳам чиқади.
Бу цехларда ҳаво ҳарорати ҳам айрим холларда юқори бўлади. Ҳаво ҳарорати ошиши (32-330 С гача), нисбий намликни кўтарилиши (75-80%) ишловчилар иссиқлик холатига салбий таъсир кўрсатади.
Тўкимачилик саноати корхоналарида етакчи омиллар қаторига шовқин ҳам киради, шовқин асосан кенг спектрли (300-4500 гц). Унинг даражаси йигирув цехларида 85-90 дб, Тўкимачилик цехларида умумий тебранишнинг таъсири ҳам мавжуд. Унинг интенсивлиги кўп холларда гигиеник меъёрларда бўлса ҳам, унинг бошқа омиллар билан биргаликдаги таъсири салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Тўкимачилик цехларида умумий тебранишнинг 105дб шовқини бор. Шовқин интенсивлиги хоналарда жойлаштириладиган дастгохлар сонига ва қарши чораларни самарадорлигига боғлиқдир.
Физик омиллар қаторида йигирувчи ва тукувчиларни иш кунинн 85-90% қисмини тик туриш ва юришга, утишга вужудга келувчи физик зўрикишини кўрсатиш мумкин. Утказилган тадкикотлар шуни кўрсатди-ки ип йигирувчилар кун давомида 6-7 км, тикувчилар 9-10 км масофасини босиб утишар экан. Бунга сабаб ҳар бир ишчининг бир вақтида бир неча ишини бошқаришидадир.
Тўкимачилик корхоналари буяш ва гул босиш фабрикасида етакчи омиллар қаторига кимёвий омилни кўрсатиш керак.
Кимевий омилни асосий манбалари бу технологик жараёнда қўлланиладиган оқартирувчи воситалар (гипохлоридлар, водород пероксиди), анилин ва диазо буёқлар, кислоталардир. Буяш ёки гул босиш цехлари ҳавосига чиқувчи кимевий моддалар - хлор, газ анилин буги, азот оксидлари ва бошқалар.
Шуни алоҳида кўрсатиш керак-ки, буяш цехларида юқори ҳаво орқали эмас, балки бевосита тери орқали ҳам таъсири кузатилади.
Оқартирувчи эритмаларни буёқни тайёрлаш ва уларни ишлатилиши.
Тўкимачилик саноати корхоналари ишчиларининг касалланиши тахлили шуни кўрсатадики етакчи уринларни шамоллаш касаллиги эгаллайди. Бунга сабаб цехдаги микроиқлимни бир хилда бўлиши (иситувчи ва юқори намлик) термобошқарув жараёнларни зўрикиши, ҳаводаги чанг миқдорининг юқорилиги, ҳаво томчи инфекцнясининг тарқалишига шароит мавжудлиги;
- Иккинчи уринни ошкочон ичак тизими касалликлари (10-16%) ташкил этади. Учинчи уринда тери яллигланиш касалликлари (10-11 %). тўртинчи уринда эса шикастланишлар эгаллайди.
Буяш ва гул босиш цехларида биринчи урин (26-29%) шамоллаш касалликларига тўғри келса, иккинчи уринни юрак қон-томир тизими эгаллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |