Тошкент Тиббиёт Академияси


Давлат Санитария Эпидемиология Назорати Маркази (қонунлар мажмуи)



Download 2,75 Mb.
bet120/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Давлат Санитария Эпидемиология Назорати Маркази (қонунлар мажмуи)
Ишлаб чиқарувчи обьектларда Давлат санитария назоратини олиб боришда ДСЭНМ врачи фаолиятининг хуқуқий аспектлари.
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий сиёсатининг мухим вазифаларидан бирига мсхнаткашларнинг соғлигини муҳофаза қилиш, ҳавфсиз иш шароитини яратиб бериш, касб касалликларини камайтириш киради.
Бу вазифаларни ҳал этишда кўпгина ташкилотлар, муассасалар ва идоралар шу билан бир қаторда меҳнатни муҳофаза қилиш ва мехпат гигиенаси тизимига таалукли ишловчилар иштирок этади.
Меҳнатни муҳофазалаш - бу Меҳнат жараёнида инсоннинг иш қобилиятини ва соғликни сақлашни таъминловчи қонунчилик хужжатлари ва шунга мувофиқ ижтимоий- иқтисодий, техник гигиеник ташкилий чора тадбирлар тизимидир. Меҳнат гигиенаси Меҳнатни муҳофазалашда санитар меъёр, крида ва гигиеник меъёрларни хаётга тадбиқ қилиш учун қонуний асос ҳисобланади. Конституциямизда барча фуқароларнипг Меҳнат қилиш, дам олиш, инсон саломатлигини сақлаш ва бошқа ижтимоий хуқуқлари мустахкамланган. 37-моддада ҳар бир шахс Меҳнат қилиш, эркин касб танлаш хуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. 38-моддада ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар хак тўланадиган дам олиш хуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. 39-моддада ҳар бир шахс кариганда меҳнат лаёкатини йўқотганда ва бошқа холларда ижтимоий гаъминот олиш хуқуқи кўрсатилган. 40-моддада малакали тиббий хизматдан фойдаланиш хуқуқи. 65-моддада оналик ва болаликнинг давлат томонидан ҳимояланганлиги кўрсатилган.
"Фукоролар соғлигини сақлаш тўғрисида"ги қонун:
- бу аҳолининг соғлигини сақлашга йўналтирилган мухим хуқуқий ҳаракатдир. 1996 йил 14 сентябрдан кучга кирган ва 3 та асосий вазифани уз ичига олади (2-модда):
- Давлат томонидан фуқаролар соғлигини сақлаш таъминоти кафолати хуқуқи;
- соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
- фуқаролар соғлигини сақлаш соҳасида давлат органлари бошқармалар, ташкилотлар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар фаолиятининг хуқуқий бошқарилиши.
Шу 3 та асосий вазифани бажариш учун фуқаролар соғлигини сақлашнинг асосий мезонлари кўрсатилган (3-модда) ҳар хил органлар вақолатлари (4.5,6,7-моддалар), соғлигини сақлаш давлат тизимида бирма-бир кўрсатилган (8-9-модда), шунингдек хусусий тизимлар (10-модда), аҳолининг санитар эпидемиологик хотиржамлиги (12-модда), профилактик чоралар устиворлиги (3-модда), Фуқаролар хуқуқи қонун билан мустахкамланган соғликни сақлаш (13-модда), тиббий-ижтимоий ёрдам олиш (16-модда), айрим турдаги касбда ишловчи фуқароларнинг соғликларини сақлаш (17-модда), инфекцион ва касб касалликларининг олдини олиш мақсадида.
Ишловчиларнинг Меҳнат гигиенаси ва муҳофазасида катта ах,амиятга эга бўлган чоралар 32-33-35 модда тиббий ижтимоий ёрдам бериш, 36-модда Меҳнатга вақтинчалик лаёкатсизлик экспертизасини ўтказиш, тиббий Меҳнат экспертизаси (37-моддалар) да кўрсатилган. Қонунда Ўзбекистон Республикаси шифокори касамёди матни (44-модда) шифокорлик сирига муносабат (45-модда) ва фуқаролар соғлигига етказилган зарарни коплаш (46-модца) ва бошқа масалалар киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси асосий Меҳнат холатларини регламентлайди, Меҳнат муносабатларини бошқариш, ишчи ва иш берувчилар намоёндалари, ишга жойлашиш, Меҳнат шартномалари, иш вақти, дам олиш ва таътил вақти, иш хақи, иш тартиби, Меҳнат муҳофазаси, алоҳида тоифадаги ишчилар имтиёзи ва давлат ижтимоий сугўртаси.
Шуни айтиш керакки, Меҳнат кодекси ва бошқа қонунчилик ва меъёрий актлар
инструкцияларда берилган (1 булимга каранг).
2-моддада аҳолининг санитария эпидемиология ҳавфсизлигини таъминлаш асосий мезонлари берилган. Уларга қуйидагилар киради:
- инсоннинг соғлигини муҳофаза қилиш ва мустахкамлаш хуқуқий кафолати;
- аҳолига атроф муҳитнинг ноқулай омиллари зарарли таъсирини олдини олишда ОСН фаолиятининг устиворлигини таъминлаш;
- аҳолининг санитария маданият даражасини ошириш;
- санитария эпидемияга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва ижтимоий фаолиятининг қисми сифатида ўтказиш;
- санитария меъёрлашга ва гигиеник нормативларга риоя килмаслик ва санитария, эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширмаслик натижасида аҳолининг саломатлигига ва атроф -муҳитга етказилган зарарни коплаш;
- санитария меъёрлари қойдалари ва гигиеник нормативларига риоя этилиши ва санитария гигиеник тадбирларнинг амалга оширилиши устидан ДСН ни амалга ошириш.
7-моддада давлат идоралари, корхона, ташкилот муассаса, бирлашма ва алоҳида шахслар белгиланган тартибда тасдикланган санитария меьёр қойдаларига гигиеник нормативларига риоя этишлари, рўй берган авариялар, санитар эпидемиологик радиактив вазияти тўғрисида хакқоний ва тўла тукис ахборот беришлари шарт(8-19 моддалар).
Давлат Санитария назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг хуқуқлари :
- йўл қўйилган камчиликларни тугатишда мансабдор шахслардан талаб қилиш;
- такдим қилинган ер майдонига хулоса бериш, номувофиқ холларда бекор қилиш;
- назорат остидаги объектларнинг фаолиятида санитария меъёр ва қойдалар, гигиеник нормативлар бўйича баҳолаш, назорат қилиш, тўғри келмаган холларда эксплуатацияни тўхтатиб туриш ёки қурилишни тўхтатиш;
- назорат остидаги объектларда санитария қойда, меьёрлар ва гигиеник нормативларга риоя этилишини назорат қилиш масадида борганда хизмат гувохномасини кўрсатиш. Ўзбекистон Республикаси Согликни Сақлаш Вазирлигида рўйхатга олинмаган махсулот, хом ашё, технологик жихозлар, кимёвий моддалар ва бошқаларни ишлаб чиқариш, қўллаш, реализациясини таъкиклаш. 29- моддада санитар қонунчиликни бузганлиги учун интизомий ва маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish