Касалланиш.
Қурилиш техникаси билан шугулланаётган айрим ишчиларда профессионал касалликлар пайдо бўлиши мумкин: тебраниш касаллиги, пневмоқаниоз, эшитишни пасайиши. Ишлов билан шугулланаётганларда эритувчилар билан заҳарланиш, дерматит ва экземалар пайдо бўлиши мумкин. Умумий касалликлар билан касалланиш ҳам кўп учрайди.
Шундан Ашхабод курувчилари орасида кўпроқ юқори нафас йўллари касалликлари : ангина, зотилжам каби касалликлар учрайди. Энг кўп Меҳнатга лаекатсиз кучларни ҳам шу касалликлар беради.
Иссиқ ҳаво иқлими бўлган жанубий жойларда шамоллашни кўплиги бироз ажабланарлидир. Бирок Туркманистонни нефтчилари орасида ҳам бу хол кузатилган. Бу Ўрта Осие ҳавосини кескин қонтиненталлиги сабабдир. Ҳавони тез ўзгариши намлик,иссиқ иш кийимларини йўқлиги, ишчиларни исиниб, кийимларини куритиб олиш хоналарини бўлмаслиги, бунга сабабларидан биридир. Бир хил турдаги ишчилар гуруҳини касалликлари ҳам турлича бўлиши мумкин. Бу Меҳнат фаолиятини турига таъсири, яшаш шароитига боғлиқдир. Ташқи муҳитни таъсири (иқлим, тогли ерлар, микроэлементларни мавжудлиги) у ёки бу ижтимоий - гигиеник ва маиший омилларни мавжудлиги (яшаш жойи билан таъминланганлиги, овқатланишни ташкил этиши, дам олиш, ишчиларни жинси ва еши), шунингдек, меҳнат жараёнини ташкил қилиниши (вахта усули, техникани қўлланилиши, иш жойини узоқлиги ) ҳам ишчиларни касалланишига таъсир этади. Ишчи ешлар бўлган минтақаларда касаллик кучлари нисбатан оз (БАМ). Бундай жойларда касалланишни ўткир турлари кўп учрайди.
Вақтинчалик ишга яроксизлик холати ноғиронлик ва улим холатларига нисбатан олганда асосий критерий бўлиб ҳисобланади, чунки бундай минтақаларга ишга ярокли аҳолии 86% ташкил этади. Ундан ташқари бундай холатларни корхона ҳисоб булимида қайд қилиниши мухим аҳамиятга эга.
Профилактика чоралари " СП " П да белгиланади. Қурилишда техника ҳавфсизлиги ( СП.П III 4-80) м-1980.
Айрим масалалар «Қурилиш бўйича ишлаб чиқаришда юқори унумли Меҳнат жараёнини лойиҳалаш бўйича қулланма» (м.1978й) да яхши ёритилган. Қурилишда ишлаб чиқариш смена ичида дам олиш вақти ва шароити таъминланган ҳолда ташкил қилиниши шарт.
Иқтисодий жихатдан ва жисмоний томондан фойдали Меҳнат ва дам олиш шароитини ташкил қилиш зарур. Кул Меҳнатини юқори унумли механизация билан алмаштириш мухим аҳамиятга эгадир. Шунингдек ишчиларни турли шовқиндан ҳимоялаш (шовқин, тебраниш, чанг), махсус кийим билан таъминлаш, шаҳсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ҳам мухим аҳамиятга эгадир. Қурилишда санитария-маиший хоналарини ташкил қилиш зарур. Кишда совуқдан, езда иссиқдан сақловчи хоналарини барпо этиш ҳам зарур. Мураккаб иқлим шароитида меҳнатни чеклаш (300Сдан совуқда, шамол тезлиги 8м/с бўлганда) зарур.
Профилактика тадбирлари қаторига доимий медицина куригини, санитария тушунтириш ишлари, сифатли ичимлик суви билан таъминлаш киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |