Тошкент Тиббиёт Академияси


Қурилишда меҳнат гигиенаси



Download 2,75 Mb.
bet129/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Қурилишда меҳнат гигиенаси.
Қурилиш ишлари асосан 3 босқичда олиб борилади. Улар: бошлангич цикл, бинони кўтариш ва бино ичидаги пардозлаш ишлари. Ҳозирги кунларда бинолар, корхоналарни кўриш асосан шартнома асосида олиб борилмоқда. Ишни асосан мутахассис бригадалар олиб боради. Ишни босқичига ва шароитига қараб Меҳнат шароити турлича бўлади.
-Бошлангич цикл: кўриш учун ажратилган жойни тайерлаш, ер ости коммуникациясини кўриш, фундамент урнатиш. Бу ишлар асосан
ишчи механизаторлар ( эксковаторчилар, булдозерчилар, автомашина
ва кран хайдовчилари) орқали амалга оширилади. Шунингдек жисмоний Меҳнат ҳам зарур бўлади.
-Блокли қурилиш: бунда асосан бинони ер устки қисми бажарилади. Блоклар, девор учун ускуналар, арматуралар ва бошқа анжомлар турли қонструкцияли кранлар ёрдамида берилади, сўнгра сварка ва кран ёрдамида бино ёки иншоотни монтаж ишлари олиб борилади. Асосий мутахассислар кран мутахассислари ва сваршиклардир.
Ишлов бериш: сан.техника жихозларини урнатиш, штукатурка қилиш, пол ёткизиш, ром, эшикларни урнатиш, буяш, куритиш, электр ўтказиш ва б. Ишлов бериш асосан механизациялашмаган. Қурилиш жараёнида иш жойини ташкил қилиш бошқа турдаги ишлаб чиқаришдан тубдан фарқ қилади. Улар асосан 2 га бўлинади: курувчиларни иш жойи ва қурилишдаги машиналарни бошқарувчиларни иш жойи. Улардан ташқари алоҳида ишчиларнинг иш жойи ва жамоа иш жойига ҳам бўлинади. Яна иш жойини ўзгарувчанлиги ҳам мавжуд (доимий, кўчманчи). Меҳнат куролларини ҳам бир неча гуруҳ турлари мавжуд (кул, механизация, қурилиш машиналари, автоматлаштирилган воситалар).
Иш жойини ташкил қилишда қурилиш ва монтаж ишларини бажараётган ишчилар уз соҳаларидан ташқари ишларга алахсимасликларига эътибор бериш лозим.
Меҳнатни гигиеник талаблари- жойни, орасини, ҳавони инобатга олган ҳолда белгиланади. Бизни шароитимизда иссиқликни ташқаридан таъсири анча кучли. Қурилиш ишларида метериология, асосий омиллардан биридир. Турли босқичларда, шунингдек, шовқин, тебраниш, газлар, буек хидлари нинг таъсири ҳам инобатга олинади.
Гигиеник аҳамиятга эга бўлган нарсалардан яна тепаликда ишлаш, иш учун ноқулай вазият киради.Куйма ишлар эса аэрозоль қонденсациясини таъсири билан боғлиқ. Меҳнат шароити бўйича ишлов бериш турличадир.
Дурадгорлик ва техник-санитария анжомларини ургатиш бўйича ишлар шовқин, чанг ва аэрозоль мавжудлиги билан ҳарактерланади. Қурилиш ишларини кўпчилиги кимевий моддаларини қўллаш ёрдамида олиб борилади Сувокчилик ва буяш ишларида ҳавога бир қанча эритмаларнинг буғлари ва бир мунча аммиак ва этил бензоатини қонцентрацияси ажралади. Тозалаш ва йиғиштириш ишлари чанг ва шовқинни келтириб чиқаради.
Қурилиш ишларида ишлаб чиқариш шароитларида турли омилларни аҳамиятини умумийлаштириб шуни айтиш жоизки, Ҳозирги кунда асосий омил бу метеорологик шароитлардир. Чунки бир қанча янги минтақаларни ўзлаштиришга имкон беради. (Сибирь, Узок Шарк, Ўрта Осие чуллари).Шу билан бирга иссиқлик бериш, соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш, ишчиларни совуқ ва исссикдан ҳимоя қилиш ҳам маълум аҳамиятга эга. Амалий жихатдан олиб қараганда кўпгина қурилиш ишларида физик зўрикиш кузатилмоқда.
Бундан куриниб турибдики оғир Меҳнат, асосан II ва III категория зўрикиш эса, асосан II ва қисман III категорияга тўғри келар экан. Шундай килиб қурилиш ишлари қуйидаги томонлари билан ҳарактерланади: ишни ташкил қилиш ва турли Меҳнат операцияларини ўтказиш, гигиенани ритмик холати, иш холатини доимийлиги ва шинамлиги, қурилиш ишларини тури табиий шароитларда бажарилиши. Агар иш амалдаги ишлаб чиқаришда олиб борилса шу жойдан ёки цехга хос томонлари ҳам бўлади.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish