Тошкент Тиббиёт Академияси


Махсус кийим, махсус оёк кийим ва кул ШХВ лари



Download 2,75 Mb.
bet115/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Махсус кийим, махсус оёк кийим ва кул ШХВ лари.
Зарарли меҳнат шароити бўлган ишлардаги Меҳнат хақидаги қонунчилик асосларига мос равишда ишчи ва хизматчиларга «Ишчи ва хизматчиларга махсус кийим, махсус оёк кийим ва бошқа шаҳсий ҳимоя воситаларини бепул таркатилишининг типик соҳалари меъёрлари» бўйича шаҳсий ҳимоя воситалари бепул таркатилади. Махсус кийим, махсус оёк кийим ва кул ШХВ си ГОСТ 12.4.103-83 «ССБТ махсус ҳимоя кийими, оёк ва кўлларнинг шаҳсий ҳимоя воситалари таснифи» га мос равишда мос келувчи шартли белгилаш ўрнатилган ҳолда ҳимоя ҳусусиятлари бўйича таснифланади. Махсус кийимлар учун эмблемалар махсус ҳимоя кийимларин у ёки бу турини тўғри ва тез танлашга ёрдам беради ва уларни ишлатилишининг самарадорлиги ва ишончлилигини анча оширади. Эмблемалар чап енгнинг юқори қисмига ёки кукрак чунтагига бириктирилади. Эмблема – ҳарфли ва график белгилар билан маълум рангдаги график белги (6,2-8,0 см) ни ташкил қилган махсус кийим учун ҳимоя белгисидир.
Механик таъсирлар – икки рангли белги бўлиб, унда сариқ ва тук Кук ранглар қизил чизик билан ажратилган, ок рангдаги ҳарфли белгиларга эга:
Ми – ишкаланишга қарши;
Мп – уйилиш, кесилишга қарши;
Ишлаб чиқаришнинг бир нечта зарарли ва ҳавфли омиллари мавжуд бўлганда энг ҳавфли ва зарарли омилнинг белгиси қўйилади.
Юқори ҳароратлар – тук сариқ рангли қизил юқорига йўналган стрелкали белги бўлиб, ок рангдаги ҳарфли белгига эга бўлади.
Тк – иқлим томонидан келиб чиқкан ҳарорат кўтарилишига қарши;
Ти – иссиқлик нурланишига қарши;
Тр – эритилган металл, опалинанинг учкуни сачрашига қарши;
Тп 100 – киздирилган юзалар билан контактга қарши (40-100 С);
Тп 400 – киздирилган юзалар билан контактга қарши (400 С дан юқори);
Тт – қонвектив иссиқликка қарши.
Паст ҳароратлар – тук сариқ рангли пастга йўналган ку стрелкали, ок рангдаги ҳарфли белгиланишга эга бўлган белги:
Тн – ҳавонинг паст ҳароратига қарши;
Тнв – ҳаво ва шамолнинг паст ҳароратига қарши.
Радиоактив ифлосланиш ва рентген нурлар – мовий рангли, нурланиш жараёнининг тук сариқ рангдаги символик тасвири бўлган, ок рангдаги ҳарфли ифодага эга бўлган белги:
Рз – радиоактив ифлосланишга қарши;
Ри – рентген нурланишига қарши.
Электр токи, электростатик зарядлар, электр ва электромагнит майдонлар таъсири – Кук рангли, ок рангдаги ифодага эга бўлган белги:
Эс – электростатик майдонлар зарядларига қарши;
Эп – электр майдонларига қарши;
Эм – электромагнит майдонларига қарши.
Чанг – икки рангли белги бўлиб, тук сариқ ва сариқ доначали ок секторлар қизил чизик билан ажратилган, ок рангли ҳарфли ифодаларга эга:
Пс – шишатола, асбест чангига қарши;
Пм – майда дисперсли чангга қарши.
Токсик моддалар – тук оловрангли кора томчили, ок рангдаги ҳарфли ифодага эга бўлган белги:
Яж – суюқ токсик моддаларга қарши;
Ят – қаттиқ токсик моддаларга қарши;
Яа – аэрозолларга қарши.
Сув ва нотоксик моддалар эритмалари – икки рангли белги бўлиб, Кук ва Кук билан ок вертикал чизикли секторлар қизил чизик билан ажратилган, ок рангдаги ҳарфли ифодага эга:
Вн – сув ўтказмайдиган;
Ву – сувга чидамли;
Вп – юза-фаол моддалар эритмаларига қарши.
Кислоталар эритмалари – қизил рангли белги бўлиб, тук сариқ реторта тасвирланган, ок рангли ҳарфли ифодага эга:
Кк – қонцентрацияси 80% дан юқори бўлган кислоталарга қарши;
К80 – қонцентрацияси 5 дан 80% гача бўлган кислоталарга қарши;
К50 – қонцентрацияси 20 дан 50% гача бўлган кислоталарга қарши;
К20 – қонцентрацияси 20% гача бўлган кислоталарга қарши.
Ишкорлар эритмалари – қизил рангли белги бўлиб, ок томчили, ок рангдаги ҳарфли ифодага эга:
Щр – ишкорлар эритмаларига қарши;
Щ50 – қонцентрацияси 20% дан юқори бўлган ишкор эритмаларига қарши;
Щ20 – қонцентрацияси 20% гача бўлган ишкор эритмаларига қарши.
Органик эритувчилар, жумладан улар асосидаги лақлар ва буёқлар – икки рангли белги бўлиб, тук сариқ ва тук мовий секторлар қизил чизик билан ажратилган, мовий фонда қизил реторта ва ок рангли қолба тасвирланган, ок рангли ҳарфли ифодага эга – О.
Нефть, нефть махсулотлари, ёғлар ва мойлар – сариқ рангдаги, кора томчили, ҳарфли ифодага эга бўлган белги:
Нс – нам нефтга қарши;
Нл – енгил фракциядаги махсулотларга қарши;
Нм – нефть мойлари ва оғир фракциядаг махсулотларга қарши;
Нж – ўсимлик ва ҳайвон иойлари ва ёғларига қарши.
Умумий ишлаб чиқариш ифлосланишлари – икки рангли белги бўлиб, тук сариқ ва тук Кук секторлар қизил чизик билан ажратилган, ок рангли ҳарфли ифодага эга – З.
Зарарли биологик омиллар – тук сариқ рангдаги белги бўлиб, ичида ок айлана тасвирланган, ок рангдаги ҳарфли ифодага эга:
Бм – айлана ичида турли катталикдаги кора доначалар тасвирланган бўлиб, микроорганизмларга қарши;
Бн – айлана ичида энцефалит вируси ташувчиси – иксод канаси тасвирланган, хашаротларга қарши.
Сигнал кийими – сариқ рангли, қизил чизик билан уралган тук оловранг айланали белги, ок рангли ҳарфли ифодага эга – Со.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish