Кўзни ҳимоя воситалари. Ҳимоя кузойнақлари ишлаб чиқаришнинг зарарли ва ҳавфли омиллари: қаттиқ заррачалар, чанглар, суюқликлар ва эритилган металл сачратмалари, уйиб кирувчи газлар, кур қилувчи ёркинликдаги УБ, ИК, радио ва лазер нурланишлар таъсиридан кузларни ҳимояловчи воситалар ҳисобланади.
Юзни ҳимояловчи калқончалар типлари. (ГОСТ 12.4.023-84).
Тип
|
Калқонча корпуси тузилиши.
|
Белгиланиши
|
Бошга махкамланадиган калқончалар
Каскага махкамланадиган калқонча
Дастачали калқончалар
Бошга махкамланадиган ва дастачали универсал калқончалар
|
Рангсиз, шаффоф, зарбга чидамли.
Рангсиз, шаффоф, химик турғун.
Ёруғликни фильтрловчи.
Турли.
Шаффоф бўлмаган.
Рангсиз, шаффоф, зарбга чидамли.
Рангсиз, шаффоф, химик турғун.
Ёруғликни фильтрловчи.
Турли.
Шаффоф бўлмаган.
Шаффоф бўлмаган.
Ёруғлик фильтрловчи.
Шаффоф бўлмаган.
|
НБТ
НБХ
НФ
НС
НН
КБТ
КБХ
КФ
КС
КН
РН
РФ
УН
|
Кузларни ҳимоялаш соҳасидаги асосий тушунчаларнинг термин ва таърифларини ГОСТ 12.4.001-80 «ССБТ ҳимоя кузойнақлари. Терминлар ва таърифлар» урнатади, ГОСТ 12.4.013-85 «ССБТ ҳимоя кузойнақлари. Умумий техник шартлар» ҳимоя кузойнақлар типи, уларнинг белгиланиши ва номланиши, шишасининг тури ва қўлланилиши, яъни кузойнакнинг мазкур типии кўзни кайси ишлаб чиқаришнинг зарарли ва ҳавфли омилларидан ҳимоясини таъминлаши лозимлигини аниқлаб беради.
Эшитув аъзосини ҳимояловчи воситалар.
Шовқинга қарши ШХВ фақатгина эшитув анализаторини эмас, балки асаб тизимининг бузилишларини ҳам олдини олади. Шовқинга Қарши ШХВ самарадорлиги уларни юқори частоталар соҳаларида қўлланилганда максимал бўлади. Шовқинга Қарши ШХВ иш жойидаги шовқиннинг частота спектри, шовқинни чегаралаш бўйича меъёр талаблари, шунингдек уларни мазкур иш операциясида ва иқлим шароитида қўлланилиши қулайлигини ҳисобга олган ҳолда танлаш керак.
Шовқинга қарши воситалар агар иш жойидаги шовқин спектри шовқинга Қарши воситалар таъминлаб берадиган сусайтиришни айирилганда меъёр бўйича РЭД дан ошмаса тўғри танланган бўлади. Шовқин шароитида узоқ вақт ишловчи шахслар шовқинга Қарши воситаларга аста-сёкин 1-2 ой давомида мослашиб боришлари зарур, бу нарса организмга мумкин бўлган нохуш сезиларсиз қайта тикланишларга имкон беради. Агар шовқинга Қарши воситаларни буту ниш сменаси давомида қўллаш мумкин бўлмаса, у ҳолда уларни даврий равишда қўллаш керак.
Бу эшитув органи сезувчанлигини тез-тез қайта тиклаш ва унинг чарчашини камайтиришни имконини беради. Ўрта интенсивликдаги узлуксиз таъсир этувчи шовқин шароитида ишловчилар доимо шовқинга Қарши мосламалардан фойдаланишлари учун уларни зарур бўлган ҳимоя воситалари билан таъминлашнинг узи етарли эмас.
Уларнинг онгига шаҳсий профилактикани бутун аҳамиятини сингдириш керак, шунингдек уларга шовқинга қарши ШХВ лардан уларга белгиланган шовқинга қарши инструкцияларга мос равишда тўғри фойдаланишни ургатиш керак, чунки бу инструкцияларни билмаслик ва уларга амал килмаслик шовқинга қарши мосламалардан фойдаланишдаги қулайликларни кескин пасайишига ва уларни самарадорлигини пасайтиришга, ундан сўнг улардан бош тортишга олиб келади. ГОСТ 12.1.029-80 «ССБТ Шовқинга қарши ҳимоя воситалари ва усуллари, таснифи» га мос равишда шовқинга қарши воситалар қонструктив тузилишига кўра кулокликлар, вкладишлар, шлемлар, каскалар ва шовқинга Қарши костьюмларга бўлинади.
Шовқинга карши мосламаларга бўлган асосий талаблар ГОСТ 12.4.051-78 «ССБТ Эшитув органининг шаҳсий ҳимоя воситалари. Умумий техник шартлар» томонидан ўрнатилган. Шовқиндан ҳимоя қилиш самарадорлиги, кулок олди соҳасига тегиб туришининг массаси ва кучи бўйича шовқинга қарши воситалар 3 гуруҳга бўлинади: А,Б ва В.
Do'stlaringiz bilan baham: |