Изоляцияловчи костьюмлар. Зарурий иш қобилиятини сақлаган шароитларда атроф-муҳитнинг зарарли ва ҳавфли омиллари таъсиридан ишчини максимал ҳимоясини таъминлайди. Улар юқори токсик моддалар билан ифлосланган асбоб-ускуналарни демонтаж ва ремонт қилишда, вентиляцион қурилмаларни куздан кечиришда, авария ишларини бажаришда, маҳсулотларни ёпиқ ва ярим ёпиқ муҳитларда 150-400 С гача киздириладиган кавшарлаш ишларида, туқилган заҳарли моддаларни йиғишда, шахталарда қутқариш ишларида, ёнгинларни учиришда қўлланилади. Стандартда кузда тутилган изоляцияловчи костьюмлар ишчини нафас олиши учун ҳаво билан таъминлаш тизимига кўра шлангли (Ш) ва автоном (А) ларга таснифланади. Шлангли изоляцияловчи костьюмларга костьюмости бушлигини вентиляциялаш ва нафас олиш учун ҳаво стационар пневмолиниялар ёки ҳаракатланувчи ҳаво пуфлагичлардан шланг орқали етказилади; ҳаво автоном етказилувчи изоляцияловчи костьюмлар асосан авария ва баъзи ремонт ишлари учун мулжалланган. Уларда одам нафас олиши учун ҳаво ёки кислород захирасини сақловчи костьюм таркибига кирувчи балонлар орқали етказилади, махсус мосламаларда етарлича регенерациядан ўтган, одам томонидан чиқарилган ҳаво ҳам қўлланилиши мумкин.
Герметик изоляцияловчи костьюмнинг кийилиш вақтини чегараловчи асосий омил бўлиб организмнинг кизиб кетиши ҳисобланади, шунинг учун ГОСТ 12.4.064-79 га кўра одамнинг иссиқлик сақлаши бўйича чегараланиш киритилган – 31 ккал/кг дан кўп бўлмаган (130*103 ж/кг). «Иссиқлик сақлаш» тушунчаси қабул қилинишига сабаб, нафақат иссиқликнинг ортиб кетиши, балки одамнинг дастлабки иссиқлик сақлаши ҳам катта аҳамиятга эга. ГОСТ 6 соатлик ишда ишчи фаолияти натижасида ҳосил бўладиган зарарли моддаларни шлемости бушлигида сақланишини қуйидаги қийматларгача чегаралайди: аммиак – 5, алифатик углеводородлвр – 300, аминобирикмалар – 1, ацетон – 50, оксидланувчи органик бирикмалар – 150, углерод оксиди – 15, фенол – 0,3 мг/м3. шунингдек чиқарилган ҳаводаги углерод диоксиди (2%дан кўп эмас) ва кислород ( 19 дан кам бўлмаган ва 40%дан кўп бўлмаган) нинг сақланиши ҳам чегараланган. Изоляцияловчи костьюмда ишлаш давомийлиги 4 соатдан ошмаганида, костьюм ёнмайдиган материаллардан тайёрланган шароитларда кислороднинг сақланишини 95 % гача оширишга руҳсат берилади. Шлангли изоляцияловчи костьюм кийган одамнинг максимал иш қобилиятини таъминлаш учун ГОСТ томонидан костьюмости бушлигини вентиляцияси ва нафас олиши учун ҳаво миқдори 250 л/мин (0,0042 м3/с), жумладан нафас олиш зонасига 150 л/мин (0,0025 м3/с) дан кам бўлмаслиги белгиланган. ГОСТ ҳаво оқими доимий тезлигида 30 л/мин да нафас олишга қаршиликни лимитлайди – шлангли костьюмлар учун нафас олганда 150 Па дан кўп бўлмаган ва автоном костьюмлар учун нафас олганда 200 Па, нафас чиқарилганда 160 Па дан кўп бўлмаслиги керак. Изоляцияловчи костьюмнинг массаси ГОСТга мос ҳолда, шлангли костьюмлар учун 4 кг ва автоном костьюмлвр учун 8,5 кг дан ошмаслиги керак. Костьюм массасиниг оширилиши қисқа муддатли (1 соатгача) бўлганда ва аварияли шароитда иш олиб борилганда, шунингдек эпизодик қўлланилганда 11 кг гача руҳсат этилган. Стандарт сўзлашув частоаси соҳаларида 20 дБ дан кўп бўлмаган даражада товушни пасйтиришни, сузни қабул қилишни 15 % дан кўп бўлмаган холатгача пасайтириш, айтилаётган сузнинг тушунарлилигини 30 % дан кам бўлмаган даражагача, шунингдек изоляцияловчи костьюмларни қонструктив шакллантириш (курув майдони юзаси, материалларга умумий талаблар ва х.к.) ни чегаралашни кузда тўтади.
НОШХВ нафас олинаётган ҳавони зарарли моддалардан ГОСТ 12.1.005-88 томонидан ўрнатилган, ЙКБК дан ошмайдиган миқдорларгача тозаланишини таъминлаши зарур. НОШХВ нинг қўлланилиши «Нафас органлари шаҳсий ҳимоя воситаларини қўллаш бўйича услубий тавсиялар» (Л., 1982) билан регламентланади.
Таъсир принципи бўйича НОШХВ ГОСТ 12.4.034-85 га мос равишда қуйидаги типларга бўлинади:
А) фильтрловчи – ҳавода эркин кислород миқдори етарли бўлган ва зарарли моддалар чегараланган миқдорда бўлган шароитларда ҳимояни таъминловчи;
Б) изоляцияловчи – кислород миқдори етарли бўлмаган ва зарарли моддалар миқдори чегараланмаган шароитларда ҳимояни таъминловчи.
Фильтрловчи НОШХВ кўрсатмаси бўйича уч типга бўлинади:
1) чангга қарши – аэрозоллардан ҳимоялаш учун;
2) газга қарши – буг газсимон моддалардан ҳимоялаш учун;
3) газ-чангдан ҳимояловчи – ҳавода бир вақтнинг узида мавжуд бўлган буг-газсимон зарарли моддалар ва аэрозоллардан ҳимоялаш учун.
Изоляцияловчи НОШХВ ишлаш принципи бўйича 2 типга бўлинади:
1) шлангли – нафас олиш учун ярокли бўлган ҳавони тоза зонадан етқазиб берилишини таъминловчи (узи сўриб олувчи асбоблар ва буйсундирилган ҳолда ҳаво етқазиб берувчи асбоблар);
2) автоном – нафас олиш аралашмаларини индивидуал ҳаво таъминлаш манбаларидан етқазиб берилишини таъминловчи (кимёвий реакцияларда олинган кислороддан фойдаланувчи асбоблар.
НОШХВ ни ҳарактерловчи асосий кўрсаткичлар қуйидагилар ҳисобланади:
- ҳимоя коэффициенти, яъни мазкур НОШХВ томонидан таъминланадиган зарарли модда қонцентрациясини камайтириш карралиги;
- нафас олиш ва нафас чиқаришдаги доимий ҳаво оқимига бўлган дастлабки қаршилик;
- кўриш майдонини чегараланиши;
-узлуксиз ишда ва зарарли моддаларнинг ўрта қонцентрацияларида фильтрловчи элементлар ҳимоя таъсирининг муддати.
Ҳаводаги зарарли моддалар миқдори масса қонцентрацияси ва хажм улушлари бирликларида намоён бўлиши мумкин.
НОШХВ танлашда уларнинг қонструктив ҳусусиятлари, ҳимоя ва эксплуатацион хоссалари, ишчи зонаси ҳавосидаги зарарли моддаларнинг таркиби ва миқдорий сақланиши, ишлаб чиқариш операциялари спецификаси ва меҳнатни оғирлигини ҳисобга олиш керак. 12.1 жадвалда ҳаводаги зарарли моддалар таркиби ва миқдорий сақланишига боғлиқ бўлган ҳолда ишлаб чиқариш шароитларида қўлланилишга тавсия этилган НОШХВ маркалари келтирилган. Шуни эсда тутиш керакки, ноқулай метеорологик шароитларда ишлаганда ҳаво ҳарорати 28 С дан юқори 0 С дан паст бўлганда ШБ «Лепесток», «Кама» типидаги клапансиз респираторларни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. Бу холатларда «Астра - 2», Ф -62ш, РП – К типидаги клапанли респираторларни қўллаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |