4. Технологик қурилмаларни ноқулай холатда ўрнатилиши: машиналарни, жихозларни, электр қурилмаларни чегараланмаганлиги, ҳимояловчи қурилмаси йўқлиги ва бошқалар.
5. Кутарувчи-транспорт механизацияларни туғриланмайдиган холатда туриш. Масалан: кранлар, қонвейрлар ва ҳар хил юк кўтарувчи қурилмалар.
6. Қўлда узатувчи ёки механизацион асбоб-ускунанинг ноқулай холати. Масалан: пневматик ва электрик асбоб-ускунада ишлаш.
7. Транспортни техник ва йўналишли бошқаришни қойдаларини бузилиши:
- темир йўлида, сув йўлида, автомобил йўлларида, цех ичи ва цехлараро (аравачалар). Масалан: Темир йўлида ҳаракатланувчи қисмларнинг носозлиги, сигнализациянинг йўқлиги, ҳаракат тезлигини ошириш, юкларни нотўғри жойлаштириш ва бошқалар.
8. Иш жойлари таркибини ташкил этишда ҳавфсизлик техникаси меъёр ва қойдаларига амал қилинмаганлиги. Бунга: асосий ва ёрдамчи қурилмаларни узаро ноқулай жойлашуви, иш жойи юзасини тайёр, ярим тайёр ва қолдиқ махсулотлар билан тулдирилганлиги киради.
9. Корхона майдони ва хоналарини қоникарсиз ахволдалиги:
- поли, девори, томи, зина майдончалари, маиший хоналари, йўлақлари, ховлиси ва бошқалар. Масалан: йўлақларда ёритилганлик етарли эмаслиги.
10. Шаҳсий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаслик ёки ШХВни иш шароитига мос бўлмаслиги. Бунга ШХВлари билан таъминланмаганлиги, вақтида ремонт қилинмаганлиги, ШХВ устидан назорат йўқлиги мисол бўлади.
11. Махсус укув курсларида укилмасдан ишчиларни қийин агрегатларда, қурилмаларда ишлаши. Масалан: компрессор қурилмасига ишга куйиш, корхоналарга ва бошқа аппаратларга дастлабки укув курсини укимасдан, квалификацион хайъати руҳсатисиз ишга қабул қилиш киради.
12. Ишчиларга иш жойлари тўғрисида инструктаж ўтказилмаганлиги. Масалан: махсус инструктажсиз ишчиларни цехларда ишлаши.
13. Ишчилар Меҳнат мажбуриятларини бажараётганда техника ҳавфсизлиги қойдаларига риоя этишини назорат қилувчи рахбарларнинг йўқлиги. Бунга махсус тусикларни куймаслик, технологик жараённи регламентлаштирилмаганлиги, ишчи кучини нотўғри сарфланиши ва бошқалар киради.
Шикастланишларни асосий сабаблари етарли равишда ўрганилган. ишлаб чиқариш зарарли омилларини организмга доимий таъсири ҳам шикастланиш келиб чиқишида асосий роллардан бирини эгаллайди. Масалан: газлар, буғлар, юқори ҳарорат, шовқин, тебраниш, заҳарланиш, шунингдек организм функционал холатини бузилиши (чарчаш, кучсизланиш, хотира пасайиши ва бошқалар). Катта аҳамиятга эга бўлган омиллардан яна бири норационал ёритилганлик ва ёруғлик камлиги.
Турли корхоналарда шикастларни у ёки бу ташкилий-техник сабаблари бўйича нисбий оғирлиги ҳар хил бўлади, бу технологик жараён тавсифига, қурилмалар холатига, механизация даражасига, автоматизациялашганлигига ва бошқаларга боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |