Тошкент Тиббиёт Академияси


Тахлил усуллари ва ишлаб чиқариш жарохати кўрсаткичлари



Download 2,75 Mb.
bet107/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Тахлил усуллари ва ишлаб чиқариш жарохати кўрсаткичлари.
Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва уларни юзага келиш сабаблари тўғрисида аниқ тасаввурлар монографик тахлил усулида берилган. Унда алоҳида ёки биргаликда таъсир натижасида бахтсиз ҳодисага олиб келувчи барча омиллар ҳар томонлама ўрганилади. Шунингдек меҳнат ва технологик жараён, асосий ва ёрдамчи қурилмалар, ишлаб чиқарилаётган материал, ишлаб чиқаришни умумий холати, иш жойи, предмет ва қулланмаларни ҳаракатланиш троёқторияси, ШХВлар, меҳнат ва дам олиш тартиби, психологик омиллар ва бошқалар ўрганилади.
Инсон соғлигига зарар етказадиган авария холатлари ўрганилади. Ўрганиш давомида яширин ҳавфли омиллар аниқланади. Шикастланиш тўғрисида ва бахтсиз ҳодисаларни психологик сабаблари тўғрисида маълумот туплаганда махсус программалардан фойдаланилади. Бунда қўйилган саволга жавобни тахлили асосида омилни аҳамиятини баҳолаш имкони бор. Монографик тахлилда аҳамиятлиси шундаки, бахтсиз ҳодиса сабабчиларини биографиясини ўрганиш имкони бор. Монографик усул қиммат усул ҳисобланиб кўп сонли мутахассислар иштироки ва узоқ вақт давом этиши билан ажралиб туради. Уни ишчилар сони кўп бўлган ва бир хил турдаги меҳнат билан шугулланувчи корхоналарда қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунинг учун кичик корхона ва турли касб билан шугулланувчи йирик корхоналарда оддий тахлил усулларидан фойдаланилади. Шикастланишда энг кенг қўлланиладиган усул статистик тахлил усули. Бу тахлил усулида бахтсиз ҳодисаларни олдиндан аниқланган сонлари билан ҳисобланади. Бу усул барча ўрганилган кўрсаткичлар бўйича кўп статистик маълумотлар йигимини талаб қилади. Статистик тахлил ёрдамида алоҳида ишлаб чиқариш участкаларида алоҳида касбларда бахтсиз ҳодисаларни келиб чиқишини ҳусусиятларини ўрганиш мумкин. Бундай ёндашувни кучли тарафи – прогноз қилиш ҳусусияти. Статистик ёндашув шикастланишларни юзага келишини умумий қонуний асосларига йўналтирган.
Бу усул ёрдамида бахтсиз ҳодисаларга қандайдир аниқ чора-тадбир белгилаш мумкин эмас, чунки у шикастланишни у ёки бу тури билан кўрашишни умумий йўлини аниқлашга қаратилган. Статистик манбалардан бири - бахтсиз ҳодисалар қайд қилинган хужжатлардир. Уни ёрдамида 2та статистик кўрсаткични аниқлаш мумкин. Улар:
1) Частота коэффициенти
2) Огирлик коэффициенти
Частота коэффициенти (Кч) аниқ календарик даврда (ой, квартал, йил) 1000 ишчига тўғри келувчи бахтсиз ҳодисалар сони.
Кч = 1000 * n / p,

бу ерда, n – ҳисобга олинган бахтсиз ҳодисалар сони, 3 кун ва ундан кўп Меҳнат қобилиятини йўқотиш ҳодисалари.
р – ҳисобот давридаги ишловчиларни рўйхат тартиби.

Огирлик коэффициенти – битта бахтсиз ҳодисага кетадиган Меҳнатга лаёкатсизликни ўртача давом этиш билан ҳарактерланади.


Ок = Д / n,



Д – Меҳнатга қобилиятсизлик кунларининг умумий сони.


бу ерда,
Огирлик коэффициенти ноғиронликка олиб келувчи ута оғир бахтсиз ҳодисаларни ва улим холатларини ҳисобга олмайди. Шунинг учун шикастланиш тавсифида бундай холатларни алоҳида кўрсатиш керак. Частота ва оғирлик коэффициенларини ҳосил бўлиши йўқотиш коэффициенти орқали бўлади. Кй
Кй = К2 * Ок = 1000 * Д / р
Бу коэффициент 1000та ишчига тўғри келувчи Меҳнатга лаёкатсизлик кунларининг сонига тенг. Шикастланишни тез-тез тахлилини ўрганилган коэффицентларни кўриш билан чегараланади, лёкин статистик тахлилга бундай формал ёндашув шикастланишни динамикадаги холати тўғрисида етарли маълумот бермайди. Бундай коэффициентларга асосланиб қонуний боғлиқлик ва аниқ прогноз қилиш мумкин эмас. Кўпгина бахсиз ҳодисалар жиддий асоратларга олиб келмайди ва улар хужжатлаштирилмайди. Шикастланиш билан тугамайдиган барча бахтсиз ҳодисаларни қатъий равишда ҳисобга олиш тахлил учун бой статик материал туплашга ёрдам беради. Шикастланишни ўрганишни бошқа усулларидан бири гуруҳлаб ўрганиш усулидир. Бу усулда бахтсиз ҳодисалар баъзи сабаблар бўйича гуруҳланади. Улар: шикастланиш вақти, иш тури, жабрланувчи мутахассиси, ёши ва бошқалар. Аҳамиятга эга бўлган белгиларни аниқланиши, шунга мос профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишга сабаб бўлади. Бахтсиз ҳодисаларни юқори частотасидан фарқли равишда топографик усул ҳавфли нукталарни аниқлашга ёрдам беради. Статистик маълумотни тулдириб боришда корхонани (цехлар, майдончалар) планидан фойдаланилади. Унда шартли белгилар билан вокеа жойи, сабаби ва зарарланган тана қисмлари кўрсатилади. Бундай нукталарни ҳавфлилик даражаси бахтсиз ҳодисаларни ҳосил бўлиш частотаси ва оғирлгини баҳолашга ёрдам беради. Шикастланишни:
Иқтисодий тахлил усули – бахтсиз ҳодисаларни олдини олишга қаратилган, чораларни ижтимоий - иқтисодий самарасини баҳолашга ёрдам беради. Шунингдек, комплекс усул – тўлиқ ва объектив натижаларни беради. Бунда юқоридаги усулларни кушиб, биргаликда фойдаланилади.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish