Давлат санитария назорати (ДСН) - бу санитария қонунларини бузилишини олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек куйишга қаратилган санитария-эпидемиология хизматинингфаолиятидир.
Қонун 6 та булим 32 та моддадан иборат. Унда ДСН бўйича меҳнат гигиенаси врачининг иш мазмуни ва тартиби, санитария қонунчиликка риоя этишни назорат қилиш бўйича мамлакатда санитария эпидемиологик хотиржамликни таъминлашдаги масьулликларнинг барча субъектлари, барча даражадаги ташкилотларининг хуқуқлари ва мажбуриятлари берилган. Санитария эпидемиологик хизмати иш мазмуни ДСЭНМ хақидаги низомда маъмурий ва жиноий чоралар хақидаги алоҳида шахсларнинг санитария меъёрлари. қойдал ари ва гигиена меёрларига риоя этиш устидан Давлат санитария назоратини олиб боради. ДСЭНМ давлат тасарруфидан чиқарилмайди ва хусусийлаштирилмайди.
ДСЭНМ бошқариш даражасига қараб 3 даражага бўлинади:
Ўзбекистон Республикаси Согликни Сақлаш Вазирлиги Республика Давлат Санитария Эпидемиология Назорат Маркази (III даража); Коракалпогистон Республикаси ДСЭНМи, вилоятлар ДСЭНМлари ва Тошкент шаҳар ДСЭНМи (II даража), шаҳар (туманларга бўлинмаган) ДСЭНМларига ва туман ДСЭНМларига (I даража) бўлинади.
Маъмурий мумосабати бўйича ДСЭНМ даражасига қараб буйсунади: вазирлар кенгашига, хоқимиятга (шаҳар, вилоят, туман) ва уларга қарашли соғликни сақлаш идораларига, вазифаси бўйича узидан юқори турувчи Давлат санитария эпидемиология назорати марказига буйсунади.
- назорат остидаги объектларнинг Меҳнаткашлари ва аҳоли орасида илмий, гигиеник билимларни тарғибот қилишда катнашиш;
- ариза, хат, шикоятларни уз компетенция доирасида куриб чиқиши.
Вилоятлар, Тошкент шаҳар ва Қоракалпогистон ДСЭНМлари вазифалари ва мажбуриятларига асосан ташкилий ва услубий ишлар, атроф муҳитни сог-ломлаштиришга, юқумли ва юқумсиз касалликларни олдини олиш ва камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказишда шаҳар ва туман санитария эпидемиология станцияларига ташкилий, услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш. шунингдек мудофаа, ички ишлар вазирликларининг, миллий ҳавфсизлик хизматининг темир йўл ва бошқа идораларининг санитария эпидемиология хизматига услубий рахбарлик йўл йўрик кўрсатиш ва уларнинг иш фаолияти назоратини таъминлайдилар.
ДСЭНМ қуйидаги асосий иш усулларини куллайди:
- назорат қилинаётган обьектни санитария холатини ёзиш усули;
- лаборатория ва асбоблар билан текшириш усули (текшириш усулига кўра бу ерда ҳар хил текшириш усулларидан фойдаланиш мумкнн: кимёвий, физик биологик физиологик ва бошқалар);
- огоҳлантирувчи ва жорий санитария назорати, атроф муҳит омилларининг инсон организмига таъсири, одамларнинг яшаш ва хужалик санитария
шароити, юқумли ва юқумсиз касалликлар, аҳоли демографияси маълумотларини ишлаб чиқиш ва ўрганишга асосланган статистик усул.
Текширув натижалари текширув далолатномаси (3 15х/ф) кўринишида, санитар қойдаларини бузганлиги тўғрисидаги баённома (309 х/ф), жарима солиш қарори (310 х/ф) ёки тўхтатиш ва руҳсат этмаслик тўғрисидаги қарор (306 х/ф).
Текширилаёған объектнинг санитария холати қоникарсиз бўлса, керакли тадбирлар ўтказиш талаб қилинади. Бу талаблар бажарилмаган ҳолда ДСЭНМ бош Давлат санитария врачи (ёки уринбосари) "Санитар қонун, санитар меъёр қойда ва гигиеник меъёрларни бузганлиги тўғрисидаги маьмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш хақидаги инструкция" (Ўзбекистон Республикаси бош санитария врачи томонидан 1996 йил 20апрелда тасдикланган) га асосан керакли тадбирий чоралар кўради. Бу инструкция Ўзбекистон Республикаси қонуни, Давлат санитария назорати тўғрисидаги қонун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 22.09.1994 йил 2016-ХП. Ўзбекистон
Республикаси жиноий кодекси 22.09.1994 йил 2012-ХИ, Ўзбекистон Республикаси жиноий-жараёнуал кодекси 22.09.1994 йил 2013-ХН га асосан ишлаб чиқилган. Таъсир кўрсатувчи чораларга киради: маъмурий чоралар, жарима солиш, тўхтатиш (объект қурилиши ёки эксплуатацияси, ускуналар, хом ашёнинг қўлланилишини таъкиклаш) ёки жиноий жавобгарликка тортиш.
Маъмурий қонунбузарлик ва жарима солиш хуқуқига ДСЭНМ томонидан қуйидаги шахслар эга:
- Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи;
- Давлат санитария назорати депертаменти бошлиги, ДСЭНМнинг бош врачлари ва уларнингтурли хил бошқарма муовинлари.
Бош Давлат санитария врачлари ва уларнинг муовинлари, санитария эпидемпологик хизматга жавобгар шахслари жиноят жараёнуал кодекси ва Ўзбекистон Республикаси жиноий кодексига асосан айбдор шахсларни ишини жиноий жавобгарликка тортиш учун бериб юбориш хуқуқига эга.
Айбдор шахслар томонидан жарима тўлаш тўғрисидаги қарор чиққандан сўнг 15 кундан кеч бўлмаган вақтда тўлаш керак.
Санитар қонун, санитар меъёр қойда ва гигиеник меъёрлар бузилиб тўғридан-тўғри кишилар хаёти ва соғлигига зарар текқанда ёки касалликни юз берганда бош Давлат санитария врачи ёки муовини шу объектнинг қурилишини (реқонструкциясини), фаолият кўрсатаётган ҳар хил турдаги ташкилот ва корхоналарнинг иш фаолиятини ускуналар, жихозлар, кимёвий бирикмалар ва бошқа махсулотларни ишлаб чиқаришни тўхтатиш тўғрисида қарор чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |