Маъруза
Мавзу: «Момиқ ва тук ажратгичларни асосий ишчи қисмларини конструкциясини параметрлари ҳисоби
Режа:
1. Момиқ ва тук ажратгичларга қўйиладиган технологик талаблар. Уларнинг конструкциялари.
2. Аррали цилиндр валини мустахкамликка ҳамда устуворликка ҳисоби.
3. Момиқ ва тук ажратгичларнинг асосий параметрларини ҳисоби.
Жинлаш жараёнидан сўнг чигит юзасидаги тола қолади. Бу толаларни момиқ деб айтилади. Момиқни, маълумки чигит юзасидан «қириб» олиш йўли билан ажратиб олинади. Қириб олувчи технологик машинани линтер деб айтилади. Момиқни узунлиги 6 мм дан 26 мм гача бўлади. Агарда толани узунлиги 6 мм дан калта бўлса, у ҳолда буни тук деб айтилади. Тукни эса махсус тук ажратгич-делинтер машиналарида ажратиб олинади. Линтер машиналарига қуйидаги технологик талаблар қўйилади.
1. Линтерлаш жараёнида чигитни механик лат эйилишига йўл қуймаслик.
2. Момиқни сифатини юқори даражада таъминлаш.
3. Чигитни пўстлоғи синиши натижасида момиқни таркибига синган чигит пўстлоғини ҳамда синган чигит бўлакчалари миқдорини кўпайтиришга йўл қўймаслик.
4. Линтерлаш жараёнида бажариладиган технологик операцияларни автоматлаштиришга эришиш.
Барча технологик машиналар ичида линтерлар юқори даражада автоматлаштирилган ҳисобланиб, чигитни узлуксиз равишда бир миқдорда ишчи камерасига узатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилгандир.
Линтернинг асосий камерасининг кўндаланг миқдори.
Бурчаклар, град.
|
Чигитнинг туклилик даражаси, %
|
8 % ва юқори
|
8 % ва қуйи.
|
1. Чигит тароғи зонаси
а)Чигит тароғининг жойлашиш бурчаги,
|
150
|
135
|
б) Арра тишининг чигит валигига нисбатан учрашиш бурчаги,
|
45-56
|
70-90
|
в)Чигит тароғининг кўтарилиш бурчаги,
|
62-75
|
52-60
|
г)Коласникнинг қуйи қисмининг қиялик бурчаги,
|
45
|
65
|
2. Арра тишларини ишчи камерасидан чиқиш зонасидаги параметрлар
|
0
|
0
|
а) Чиқиш зонасидаги уринма ва горизонтал ўқлар орасидаги бурчак 1
|
9
|
15
|
б) Аррани ишчи камерасидан чиқиш бурчаги,
|
60
|
60
|
в) Тўзитгич ўқи орасидаги масофа, л
|
70 мм
|
45 мм
|
г) Арра ишчи камерасига кириш ёйининг узунлиги, Лк
|
191 мм
|
140 мм
|
д)
|
41
|
41
|
Юқорида айтиб ўтилгандек, линтерлаш жараёнидан сўнг ҳам чигит юзида 8 процентгача 6 мм дан калта толалар қолади. Ушбу толалар ажратиб олиш жараёни делинтерлаш деб аталиб, машиналар линтер деб аталади. Делинтер машиналарига қуйидаги технологик талаблар қўйилади:
Чигитни юзида қолган тукларни максимал равишда ажратиб олиш, шу асосда чигитни синдиришга йўл қуймасликни таъминлаш. Ажратиб олинаётган тукларни сифатини таъминлаш. Ишчи органларини мустахкамлигини таъминлаш.
Линтернинг энг асосий органларидан бири аррали цилиндир. Бизга маълумки, ҳозирги кунда пахта тозалаш заводларида ПМП-60М ва 5ЛП маркали линтерлар ишлаб турибди. Уларнинг аррали цилиндрида арралар сони 160 дона бўлиб, арралар орасидаги масофа 6 мм ни ташкил этади.
Аррали цилиндр валига таъсир этувчи кучлар;
1) Таянч нуқталари орасидаги валга таъсир этувчи ёйилма куч-қ1
Гб- таянчлар орасидаги валнинг оғирлиги, Га - арра ва қистирмалар оғирлиги. Гр - чигитли валикнинг оғирлиги, л0 - таянчлар орасидаги масофанинг узунлиги
Тасмали узатмада тасма томонидан вал участкасига таъсир этувчи босим кучини горизонтал ва вертикал текисликлардаги миқдори қуйидагича аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |