Тўкимачилик корхоналарида соғломлаштириш чора-тадбирларининг асосий йўналишлари.
Меҳнат гигиенаси врачининг асосий вазифаси ишлаб чиқариш корхоналарида ишловчилар учун безарар иш шароитларини яратади намлиги устидан назорат ўтказиш ва бу шароитларини ишлаб чиқишдир.
Тўкимачилик саноати корхоналари турли ўзига технологик жараёнлар йигиндисидан иборат бўлганлиги сабабли бу корхоналарида олиб бориладиган соғломлаштириш чоралари ҳам ўзига хосдир. Соғломлаштириш ишлари устидан иазоратни огоҳлантирувчи давлат санитария вазорати босқичида тўлақонли амалга оширилади ва уларга қуйидагилар киради:
- ишлаб чиқариш учун ер танлашда, айникса гул босиш фабрикаларини аҳолини яшаш жойларини ва бошқа ҳавога зарарли омиллар чиқарувчи корхоналарга нисбатан тўғри жойлаштирилиши;
- корхоналарни ер майдонига тўғри жойлаштирилиши цехларни бинода тўғри жойлаштириш.
Янги технологик жараён ва технологик ашёларни жорий этилишида:
-лойихаш ва қурилишда ишловчиларни ва ташқи муҳитни ҳимоя воситаларни жорий этилиши;
Жорий Давлат санитария назорати босқичида:
-чангга қарши кўраш чораларини мавжудлиги (маҳаллий ҳаво олиб кетувчи, вентиляция, нафас йўллари ҳимояси учун респираторлар, ингаляторлар);
-шовқинга қарши кўраш чоралари мавжудлиги ( маҳаллий мавжуд тегишли дастгохларини янгисига алмаштириш. Бу иш жойларидаги шовқин даражасини 15-20 дб га камайишига олиб келади, шовқин ютувчи қатлам билан хона шипи ва деворларни коплаш, антифонлардан, фойдаланиш.);
- тебранишга қарши чора тадбирларни самарали жойлаштириш жараёнида, махсус тебраниш сусайтирувчи мосламаларни (амартизатор) дастгох остига урнатишидир;
-кимёвий омилга қарши кўрашда биринчи навбатда буек тайёрлаш жараёнидаги алоҳида махсус жихозланган (маҳаллий ҳаво олиб кетувчи вснтиляциясининг ҳаво тортувчи шкаф тури) хонларда бажарилиши керак;
-буяш мосламаларида, ен томондан ҳаво тортувчи бўлмаса ҳаво тортувчи мосламалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Албатта -хонага умумий ҳаво олиб келувчи вентиляция ҳам ўрнатилади.
Бундай цехлар ичида мусбат ҳаво вужудга келишига йўл куймаслик керак. Чунки бу холат кимсвий холат моддаларни бошқа хоналарга тарқалишига сабаб бўлади:
-метереологик шароитларини оптимал ёки йўл куйса бўладиган шароитга кестириш учун, ипи йигирув ва тўкимачилик корхоналарида умумий ҳаво алмаштирувчи вентиляция ( ховага бсрилувчи ҳавони махсус тайёрлаш яхши самара беради.)
Буяш ва гул босиш цсхларида эса нисбатан юқори ҳаво ҳарорати билан юқори намликка қарши кўрашларда қуйидагилардан фойдаланиш керак:
- биринчи навбатдаги иссиқ сув ва сув буғлари кувур ва мурувватларини зичлигини таъминлаш, маҳаллий ҳаво олиб келувчи вснтиляцияни икки қисмидан килиб ўрнатилади, шип остига юқори 27-300 С даражадаги қуруқ ҳаво берилади, у кўтарилган бугни тез ютади. Иккинчиси пастрокда (ердан 2,5-Зм юқорида ) ўрнатилиб, ундан гигиеник талабга мос кўрсатгичдаги ҳаво берилади. Умумий ҳаво олиб кетувчи эса бино шип ларига ўрнатилади.
- иш сатхларида гигиеник жойларга мос ёритилганлиги ташкил этиш;
- юқорида келтирилган техник технологик ва сан- техник чоралардан ташқари тиббий профилактика чоралар ҳам амалга оширилади. Бу шаҳсий ҳимоя воситалари (респераторлар, комбинзонлар, резина қулқоп, фартук ва бошқа) ишловчиларни УзРССВ 06. 06.2000 йилдан №300 буйруги асосида тиббий кўрикларни уз вақтида ўтказиш, маиший хизмат хоналар таркибида махсус хоналарни ташкил этиш, ингаляторияларни ташкил эгиш, агар цехлар деразасиз хоналарда жойлашган бўлса фоторийлар жихозлаш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |