Тошкент Тиббиёт Академияси


Тикувчилик корхоналарида иш шароитлари ва ишловчилар



Download 2,75 Mb.
bet126/143
Sana21.04.2022
Hajmi2,75 Mb.
#571490
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   143
Bog'liq
МГ дарслик

Тикувчилик корхоналарида иш шароитлари ва ишловчилар
саломатлиги масалалари.
Енгил саноати корхоналари ичида энг тарқалганлари бу тикувчилик корхоналаридир. Ҳозирги кунда бундай корхоналар асосан турли хил ҳиссадорлик жамиятлари қўшма корхоналар ва хусусий корхоналар кўринишидадир.
-Корхона кайси тасарруфда бўлишидан қатъий назар улардаги технологик жараёнлар бир хил бўлади. Технологик жараённинг дастлабки босқичи бу ишлатиладиган ва ўлчашдан иборат.
Бу ишни амалга ошириш тайёрлов босқичи деб аталади, мато махсус дастгохга ўрнатилади ва бутунлиги бўйича куздан кечирилади. Бунинг учун мато ост қисмидан ёритилган сатх бўйича (нишаб ёки горизонтал) ҳаракатлантирилади. Бу ҳолда мато сатҳидаги мавжуд камчиликлар бор қисми кесиб ташланади.
-Матони бичиш столига ёйиш қўлда икки ишчи воситасида амалга оширилади. Ҳозирги кунда бу иши механизм воситасида бажариш ҳам жорий этилмоқда. Керагича қатламда мато ёзилгач унга андаза туширилади.
Бу иш икки усулда амалга оширилади.
-лейкало (андоза ) мато сатҳига қўйилиб бур ёрдамида атрофии чизилиб андоза тушириш;
-яхлит матога (клёнкага) андоза қонтурлари тешилиб туширилган бўлади, бу яхлит андоза мато сатҳига ёпилади ва ҳар бир коп тур тешикчалари усти упаланади (докага мел ва керосин аралашмаси билан) бунда матога бўлажак кийиш қонтури тушади.
Мато қатламига қилинган усулларда андоза туширилгач бичиш ишларини амалга оширади. Бунинг учун икки хил кайчилардан фойдаланилади. Биринчиси кучириладиган электр кайчи, иккинчиси инационар лентали электр кайчилар. Қўшма кайчилар катта бўлақларга бўлинади, лентали кайчида эса кичик қисмлар кирқилади.
Киркилиб тайёрланган кийимни ҳар бир дастаси машиналарда ёки қўлда ракамланади. Бундан мақсад кийимни ҳамма деталларини бир сатхдан бўлишини таъминлаш.
Бичиб, тайёрланган қисмлар тикувчилик цехларига узатилади. Ҳозирги кунда катта тикувчилик цехларида кийимларни кўп миқдорда тикиш жараёнлари қонвейер усулида амалга оширилади. Конвейер бошида комплект булгуси кийимни туплаб қонвейер лентасига куяди. Конвейер буйлаб тикувчилар кетма-кет жойлашадиган бўлиб, ҳар бири узи бажариши керак бўладиган технологик операциясини амалга оширади ва узидан кейинги тикувчига узатади. Тайёр кийим куздан кечирилиб дазмоллашга узатилади, дазмоллаш қўлда иссиқ сув буғлари ёки электр токи воситасида киздириладиган дазмолда ёки махсус дазмоллаш агрегатлари «қонони» ларда амалга оширилади.
Тайёр кийимлар омборхонага жунатилади. Юқорида келтирилган технологик жараён ҳар бир босқичи ўзига хос хом шароитларда амалга оширилади. Тайёрлов цехида етакчи омил чанг, тананинг мажбурий холати ва зўрикиши. Чангнинг асосий манбаи кўриш дастгохи буйлаб ҳаракат қилувчи матодир. Чангнинг миқдори ва кимёвий таркиби бевосита ишатилаётганлиги матога боғлиқдир.
Ип, газламалар, астарликлар ишлатилганда чангнинг ҳаводаги миқдори 4-5 мг/м3, бўлса синтетик газламаларни ишлатилишида 2-3 мт/м3 га етади. Матони ҳаракати тўхташи билан чангнинг чиқиши ҳам тўхтайди. Чангнинг асосий қисми Органик моддалар бўлиб, дезинтеграция аэрозолларидир. Ишловчининг асосий иши матони кузатиши билан боғлиқ бўлганлиги сабабли бу ишни утирган ҳолда амалга оширади. Бунинг оқибатида орка бел мушаклари зўрикиши вужудга келади. Ишни бажаришда куз анализатори асосий вазифани бажаради.
Бичиш цехларида—иш шароитлари асосан ҳамма кўрсатгичлар бўйича йўл қуйиб бўладиган даражада қайд этилган. Булар чанг, физик зўрикиш бичувчиларни ҳаммасини тик ҳаракат воситасида амалга оширилган. Кийим деталларини ракамлаш утирган ҳолда бажарилади, бу ишни бажариш мототонлик билан тавсифланади. Чунки бажариладиган иш операциялари 2-3 дан ортмайди, уларни қайтарилиши орасидаги вақт 2-3 секундни ташкил этади.
Тикувчилик цехларида етакчи омиллар қуйидагилар: шовқин, тананинг мажбурий иш холати. монотонлик, маҳаллий тебраниш. чанг, микроиқлим, кимёвий омиллар.
Шовқиннинг асосий манбалари бу- цехда ишлатиладиган турли тикиш операцияларини бажарадиган машиналар (тўғри чок тикувчи, оверлок, петля очувчи, тугма такувчи, гул тикувчи ва бошқалар).
Утказилган тадкикотлар шуни кўрсатадики, тикувчилар иш жойларидаги шовқин интенсивлиги 90-95% дБ А ни ташкил этади. Товушнинг максимум энергияси, юқори частоталарга тўғри келади.
Шовқин даражаси ва шовқин таркиби бевосита ишлатиладиган машиналар қувватига, уларни техник холатига, сонига боғлиқдир.
Тикув машиналарида иш бажариш танани маълум мажбурий холатда бўлишипи талаб қилади, шу сабабли тикувчи кунининг 70-75% вақти утирган ва тана олди томонга эгилган холатда бўлади. Бу холат кўп вақтда физиологик холатлардан фарқ килиб орка оёк мушакларида статик холатни бўлишига сабаб бўлади.
Тикувчилар ишини ташкил этилишида асосан қонвейер усулидан фойдаланилади. Шу сабабли ҳар бир кун мобайнида фақат бир хил операцияни бажаради. Бу эса бажарадиган иш монотонликка олиб келади. Тикувчилик цехларида иш шароитлари монотоилиги ҳам мавжуд. Шу сабабли ишдовчилар организмида монотония холатини вужудга келтиради.
Тикувчилар иш жойларида маҳаллий тебраниш манбаи машиналарни юритувчи матолардир. Улардан ҳосил булувчи тебранишлар меъёрларидан ошмайди. Матоларни ишлатилиши чашг ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Чангнинг ҳаводаги миқдори 1,2-1,5 мг/м3 оралигида аниқланади. Тикувчилик цехларида микроиқлим кўрсаткичларидан ҳаво ҳарорати йилнинг иссиқ даврида оптимал кўрсаткичлардан юқори бўлади, бунга сабаб ҳар бир вақтни узида цехда одам кўп бўлиши ва турли дазмоллаш ишлари узликсиз ишлатилиши.
Дазмоллаш жараёни сув буғлари билан бугланиб амалга оширилади. Бу жараёнда ҳавога маълум миқдорда сув буғлари оширилиб чиқади. Ҳавога сув буғларини чиқишининг яна бир манбаи бу- сув буғлари цех ҳаво намлигини меьёридан ортиқ бўлиши холларига олиб келади. Замонавий тикувчилик технологияси маълум қисмларида синтетик матоларни ишлатишни такозо этади. Бу матоларни асосий матога ёпиштириш жараёни амалга оширилади. Бу эса ҳавога фенол, формальдегид чиқишига сабаб бўлади.

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish