ним суйри; в) суйри; 5. Кузовлар конструкциясида қўлланилган материалларга кўра: а) пўлатдан тайёрланган; б) алюмин қотишмалардан тайёрланган; в) пластмассадан тайёрланган. - Рама ва кузов деворлари.
- Республикамизда фойдаланишда бўлган электровозлар қамралган турдаги рамаларга эга. Кузов рамаси пайвандлаб бириктирилган конструкция бўлиб, берилган геометрик ўлчамларни таъминлаш учун улар стендларда маҳкамланган ҳолда йиғилади. Кузов рамаларини лойиҳалаштиришда пайванд чокларининг мустаҳкамлик шартлари эътиборга олиниши, яъни чоклар минимал бўлиши ва пайвандаланётган конструкция нейтрал ўқига нисбатан максимал равишда симметрик жойлашган бўлиши лозим.
- Электровозларнинг кузовлари кўтарувчи рамага эга бўлиб (2.4-расм), улар автотиркагич кучларини қабул қилувчи ва уни иккита қамровчи турдаги балкаларга 7 узатувчи брусдан 1 таркиб топган. Балкалар ён таянчлари учун стаканларга 8 эга иккита шкворняли балкалар 2 ва резина конуслари – трансформатор амортизаторлари учун пўлат конусларга 6 эга иккита таянч балкалари 5 билан боғланган. Бундан ташқари, бикрликни таъминлаш учун енгил бўйлама 3 ва кўндаланг 4 балкалар мавжуд. Бошқа қисмлар каби брус ҳам Ст3 ёки М16 пўлатидан пайвандланган.
- 2.4. Кузовнинг асосий элементлари
- 2.4-расм. ВЛ80 электровозининг бош рамаси: 1,9- қаттиқ брус; 2 - шкворня балкаси; 3, 4 – енгил бўйлама ва кўндаланг балкалар; 5 - трансформатор таянчи учун балка; 6 – трансформатор амортизаторлари учун пўлат конуслар; 7 - балка; 8 – кузов ён таянчлари учун стакан; 14 - обечайка; 10 - цилиндрик втулка; 11 - гайка; 12 - шкворня; 13 - қуйма фланец
- Автотиркагичнинг сўндиргич аппаратини ўрнатиш учун тиргак бурчакликларга эга мос ўлчамлардаги тирқиш кўзда тутилган. Шкворня балкаси қалинлиги 10-12 мм бўлган тўртта листдан пайвандлаб тайёрланган, унинг учларида ён таянчларини ўрнатиш учун тўртта стакан, ўрта қисмида настки томонидан обечайка 14, қуйма фланец 13, юқори томонидан эса цилиндрик втулка 10 пайвандланган. Шкворня 12 фланец 13 га қайноқ ўрнатилган бўлиб, втулка 10 бўйлаб сирпаниш имкониятига эга.
- Электровозларда ялпи кўтарувчи кузовлар ҳам қўлланилади [3], масалан Ф ва К электровозларининг кузовлари. Франция темир йўлларининг СС21000 электровози кузовининг каркаси кичик легирланган пўлатдан тайёрланган, унинг ён деворлари учбурчак панжарали фермадан иборат. Ферма узеллари паст томондан кузов рамасининг кўндаланг балкалари билан, юқори томондан эса том ёйлари билан бириктирилган.
- Мавжуд электр поездлари вагонлари кўтарувчи кузовга эга. Кузов панжараси ва қопламасида Ст2, СтЗ маркали пўлатдан тайёрланган оддий ва махсус профиллардан фойдаланилган. Ён деворлари ва пол қисми қопламалари қалинлиги 1,5-3 мм бўлиб, уларнинг бикрлигини ошириш учун гофрли листлар қўлланилган.Бўйлама элементлар қоплама (қобиқ) билан биргаликда бўйлама кучларни қабул қилади; кўндаланг элементлар маҳкам берк контур ҳосил қилиб,кузовнинг кўндаланг кесими формасини сақлайди.
- Мотор вагонларнинг кузовлари кўндаланг деворларга эга бўлмаганликлари учун раманинг кўндаланг балкалари, ён деворлар устунлари ва том ёйлари берк халқа кўринишидаги шпангоутлар ҳосил қилади. Бироқ дераза ўринлари ва деразалар бир хил кенгликка эга бўлмаганликлари сабабли шпангоутлар кузовнинг бутун узунлиги бўйлаб нотекис жойлашган.
- Кузовнинг оптимал конструкцияси мустаҳкам бўлиши билан бирга минимал оғирликка эга бўлиши лозим. Вагон кузовини енгиллаштириш учун вагонсозликда алюминий қотишмалари ва пластмассалардан кенг фойдаланилмоқда. Бундай кузовларни жорий сарфлари пўлат кузовларга нисбатан кам.
- Алюминий қотишмаларидан тайёрланган кузовларнинг қисмлари парчинлаш, нуқтали пайвандлаш ва ҳимояловчи газ муҳитида пайвандлаш ёрдамида бириктирилиши мумкин. Кузовлари алюминий, руҳ ва магний қотишмаларидан тайёрланган электр поездларда (Германия, Япония) бу қотишмалар пайвандлашда ўз мустаҳкамлигини термик қайта ишловсиз одатдаги ҳароратда тиклай олади. Қотишманинг кимёвий таркибига қуйидагилар киради:
- Сu ками билан 0,2 % Mg 0,5-2 %
- Si ками билан 0,35 % Zn 3,8 - 5,5 %
- Fe ками билан 0,4 % Сг 0,06 - 0,3 %
- Mn ками билан 0,9 % Ti ками билан 0,01 %
-
- Узилиш бўйича мустаҳкамлик 35 кгс/мм2 (35·107 Па) дан ортиқ. Оқувчанлик чегараси 28 кгс/мм2 (28·107 Па) дан ортиқ.
- Пластмассалар кичик зичликка эга, пўлатга нисбатан 5 - 6 баробар, алюминийга нисбатан эса 2 баробар енгил. Баъзи турдаги пластмассалар (поропластлар ва пенопластлар) пўкакка нисбатан 10 баробар кичик зичликка эга.
- Барча пластиклар коррозияга бардошли материаллар бўлиб, сув, кислоталар, ишқорлар, нефт маҳсулотлари ва бошқа тажовузкор муҳитларга нисбатан юқори чидамлиликка эга. Бундан ташқари пластмассаларнинг кўпчилик турлари совуқ ва иссиққа чидамли бўлиб, ўз хусусиятларини -60 дан +200° С гача ҳароратларда сақлай олади. Пластмассаларнинг пластиклик хусусияти маълум шароитларда зарурий маҳсулотларга керакли форма берилиши имконини беради. Германияда кўтарувчи қисмлар ва кузов мультопрен пластмассасидан тайёрланган вагон кузовининг оғирлиги пўлатдан тайёрланган кузов оғирлигидан 50 % гача кам. Бу вагонларнинг асосий ҳусусияти – кузовни алоҳида тайёрланган элементлардан йиғиш мумкинлигидир. Натижада шикастланган қисмларни тезкор алмаштириш имконияти мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |