- ТОШКЕНТ ТЕМИР ЙЎЛ
- МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ «ЭЛЕКТР ТРАНСПОРТИ» КАФЕДРАСИ
- ЭЛЕКТР ҲАРАКАТ ТАРКИБИ МЕХАНИК
- ҚИСМИНИНГ ТУЗИЛИШИ
- ВА ДИНАМИКА АСОСЛАРИ
-
- Маърузачи: Камалов Икром Саидакбарович
- Режа:
- 1. Юриш қисми формуласи ва таркиби;
- 2. Электровоз механик қисмининг асосий узеллари,
- уларнинг вазифаси;
- 3. Электровозлар кузовларининг турлари;
- 4. Кузовнинг асосий элементлари;
- 5. Жиҳозларни жойлаштирилиши.
- Адабиётлар
- Механическая часть тягового подвижного состава
- / Под ред. И.В. Бирюкова. - М.: Транспорт, 1992.
- 2. Магистральные электровозы: Общие характеристики,
- Механическая часть / В.И. Бочаров, И.Ф. Кодинцев, А.И.
- Кравченко и др. - М.: Машиностроение, 1991
- 2.1. Юриш қисми формуласи ва таркиби
- Электр транспортининг механик қисми локомотив оғирлигини қабул қилиш ва рельсга узатишга, шунингдек ҳаракатланишга бўлган қаршиликни енгиб ўтиш учун тортув кучини ҳосил қилишга мўлжалланган.
- Ҳозирги кунда электровозлар ва хусусан уларнинг механик қисмлари қуйидаги илмий концепцияни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилмоқда: локомотивлар эмас, балки турли қўлар сонига эга ўзи юрар тортув бирликлари (секциялар) ишлаб чиқилмоқда ва фойдаланилмоқда, улар исталган кўринишда локомотив сифатида бирлаштирилиши мумкин. Тўрт ўқли ва олти ўқли секциялар мавжуд. Бундай секцияларнинг компоновка асосини тортув модули ташкил этади. Унинг таркибига моторлар ўрнатилган икки ўқли аравача ва аравачани тортув бирлиги сифатида ишилашини таъминловчи барча жиҳозлар, жумладан, куч электр жиҳозлари блоки (ВИП) ва уни бошқариш қурилмалари, ҳимоя, совитиш, диагностика ва бошқа тизимлар киради. Секцияда бундай модуллардан икки ёки учта бўлиши мумкин.
- 2.1-расм. Локомотив секциялари. К – бошқариш кабинаси, ТМ - тортув модули, Тр – трансформатор бўлмаси, ОЛ - умумлокомотив жихозлари
-
- Тортув бирликлари сифатида секциялар асосини ташкил этувчи тортув модулларидан ташқари ҳар бир секция таркибига уни ўзи юрар бирлик сифатида ишлашини таъминловчи жиҳозлар киради – ток қабул қилиш тизими, механик тормозлаш тизими, умумий ҳимоя қурилмалари. Ниҳоят ҳар бир секцияда кабина ва исталган миқдордаги тортув модуллари учун ҳисобланган бошқариш қурилмалари ва жиҳозлари комплекси бўлиши лозим.
- Ҳаракат таркиблари ўқ формулалари билан тавсифланади. Ўқ формуласи секциялар, аравачалар, битта аравачадаги ўқлар сони, аравачлар орасидаги боғланиш, тортув юритмаси турини тавсифловчи сонли шартли ёзувдир (чет эл мамлакатларида эса ҳарфли, масалан, Ао-Ао).
Do'stlaringiz bilan baham: |