кўндаланг жойлаштирилишида (2.6-расм, в) асосий жиҳозлар электровоз бўйлама ўқига нисбатан перпедикуляр равишда жойлашган тўртбурчак блокларда ўрнатилади. Блоклар орасида кўндаланг ўтиш йўлкалари кўзда тутилган. Бундай жиҳозлаш ВЛ85 электровозида қўлланилган. Электровозлар кузовларида жиҳозларни турли усулларда жойлаштириш қўлланилсада, баъзи умумий ечимлар ҳам мавжуд. Масалан кузовни вертикал ўққа нисбатан инерциясини камайтириш учун тортув трансформатори марказда (икки секцияли электровозларда марказдан 0,1 - 0,5 м силжитилган) ўрнатилади. - 2.6-расм. Электровоз кузовида жиҳозларни жойлаштирилиши:
- а) уч йўлкали бўйлама; б) икки йўлкали аралаш; в) кўндаланг.
- ТЭМ кучланиши поғонали ростланадиган электровозларда (ВЛ60, ВЛ80С) электр коммуникациялар узунлигини камайтириш учун кучланишни ростлаш жиҳозлари (гуруҳий қайта улагич, ўтиш реактори) тортув трансформаторининг юқори қопқоғига ўрнатилади. Қайта ўзгарткич қурилмалари, текислаш реакторлари, вентиляция қурилмалари трансформатор ёнида жойлаштирилади..
- ТЭМ ва вентиляция қурилмаларининг бошқариш жиҳозлари (реверсив ва тормозлаш қайта улагичлари, чизиқли конткторлар, узгичлар, майдонни кучсизлантириш асбоблари, ҳимоя-коммутацион аппаратлари) ўрнатилган куч агрегатлари блоки аравачалар тепасида жойлаштирилади. Бундай жойлашув ҳаво ўтказгичлар ва ТЭМ ни улаш симлари узунлигини максимал камайтириш имконини беради. Электр таъминоти блоки (тақсимлаш щити), бошқарув электрон блоклари бошқарув кабинаси яқинида жойлаштирилиши керак.
- Машинист кабинасида тебраниш ва шовқинларни камайтириш учун бош компрессор агрегатлари кабинадан имкон қадар узоқроқ жойлаштирилиши лозим. Куч электр жиҳозлари юқори вольтли камера ва шкафларда жойлаштирилган бўлиб, улар кучланиш остида бўлганда блокировка қилиш қурилмалари билан жиҳозланади. Юқори вольтли камералар яхлит ёки металл тўрли тўсиқларга эга.
- Кузовда шунингдек инструментлар қутиси, локомотив радиостанцияси жиҳозлари, углекислотали ёки порошокли ёнҳин ўчириш воситалари жойлаштирилган. Электровозларнинг том қисмида контакт тармоғига электр уланиш жиҳозлари (ток қабул қилиш ва уни узиш қурилмалари, радиошовқинларни камайтириш учун индуктив ғалтакалр, бириктириш шиналари, изоляторлар) ўрнатилади. Ўзгарувчан ток электровозлари том қисмида эса шунингдек бош ўчиргичлар, кучланиш ва ток трансформаторлари, секциялараро ажраткичлар ўрнатилган. Бундан ташқари пневматик тизимнинг бош ва заҳира резервуарлари, сиқиқ ҳавони совутиш учун змеевиклар, вентиляция тизими жалюзлари, ишга тушириш ва тормозлаш резисторлари жалюзлари ва бошқалар ҳам том қисмида жойлашган.
- Магистрал электровозларда иккитадан ток қабул қилиш қурилмаси (пантограф) ўрнатилади. Нормал шароитларда ҳаракат йўналиши бўйича кейинги турган пантграф ишлатилади, ноқулай шароитларда эса (масалан, контакт тармоғи муз билан қопланганда) иккала пантограф ишлатилади. Бир вақтда иккала пантограф ишлатилаётганда контакт тармоғига босимни ўзгармаслиги учун пантографлар ўзаро сезиларли масофада жойлаштирилиши керак.
- Назорат саволлари
- 1.Механик қисм нимага мўлжалланган?
- 2.Тортув модули нима. Электровоз конструкциясининг қайси элементлари унинг таркибига киради?
- 3.Ўқ формуласи нима, у нимани кўрсатади?
- 4.Электровознинг механик қисмига қандай талаблар қўйилган?
- 5.Механик қисмнинг қайси асосий узелларини биласиз?
- 6.Электровозда жиҳозлар қандай талаблар асосида жойлаштирилади?
- 7.Электровозда жиҳозларни жойлаштириш шарти қандай?
- 8.Ҳаракат таркибида электровоз кузовида жиҳозларни жойлаштиришнинг қандай турлари қшлланилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |