11-мавзу. Ахборот логистикаси режа



Download 297,07 Kb.
bet1/3
Sana14.04.2022
Hajmi297,07 Kb.
#550643
  1   2   3
Bog'liq
11-мавзу


11-МАВЗУ. АХБОРОТ ЛОГИСТИКАСИ


Режа:
1. Ахборот оқимлари тушунчаси.
2. Ахборот тизимлари.
3. Қишлоқ хўжалигида ахборот тизимларини барпо этиш тамойиллари.
4. Глобал ахборот технологиялари. Интернет тизимидан фойдаланиш.

Моддий оқимларни бошқариш жараёни асосида, логистик тизимлардаги ахборотни қайта ишлаш ётади. Шундай экан, логистиканинг асосий тушунчаларидан бири бу ахборот оқимидир.


Ахборот оқими -бу логистик тизим ичида, логистик тизим ва ташқи муҳит орасида ҳаракатланувчи, логистик операцияларнинг бошқаруви ва назорати учун зарур бўлган хабарлар ва маълумотлар йиғиндисидир. Ахборот оқими қоғоз ва электрон ҳужжатлар кўринишида бўлиши мумкин.
Логистикада ахборот оқимларининг қуйидаги турларини ажратадилар.
- оқим билан боғланувчи тизимлар турига кўра: горизонтал ва вертикал;
- ўтиш жойига кўра: ички ва ташқи;
- логистик тизимга нисбатан йўналишига кўра: кирувчи ва чиқувчи.
Умуман олганда ахборот оқимининг ҳаракатланиш йўли, моддий оқим ҳаракати йўналиши билан бир хил бўлмаслиги мумкин.
Ахборот оқими қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади.
-келиб чиқиш манбаи;
-оқим ҳаракати йўналиши;
-жўнатиш ва қабул қилиш тезлиги;
-оқим интенсивлиги ва бошқалар.
Ахборот тизимларининг шаклланиши оқимларининг айрим кўрсаткичлари кесимидаги текширишларсиз амалга ошмайди. Мисол учун, бирор корхонани ҳисоблаш техникаси билан таъминлаш масаласини, ушбу иш жойи орқали ўтадиган ахборот ҳажми ва қайта ишлашининг зарурий тезлигини билмасдан ҳал қилиб бўлмайди.
Моддий оқимни қуйидаги тарзда бошқариш мумкин:
-оқим йўналишини ўзгартириб;
-жўнатиш тезлигини, унга мувофиқ бўлган қабул қилиш тезлигигача чеклаб;
-оқим ҳажмини айрим бўлим ёки тармоқнинг ўтказиш қобилияти катталигигача чеклаб.
Ахборот оқими бир вақт бирлиги ичида қайта ишланадиган ёки ўтказиладиган ахборот миқдори билан ўлчанади.
Бирор-бир маълумотдаги ахборот миқдорини ташиш усуллари, кибернетика фанининг ахборот назарияси бўлимида ўрганилади. Ушбу назарияга мувофиқ ахборот миқдори бирлиги сифатида, иккиланган бирлик –Бит қабул қилинган. Электрон ҳисоблаш техникасини қўлаганда ахборот байтларда ўлчанади. Бундан келиб чиқан холда килобайт, мегабайт ва гигабайтлардан ҳам фойдаланилади.
Хўжалик фаолияти амалиётида ахборот қуйидагича ўлчаниши мумкин:

  • қайта ишлаган ёки узатилган ҳужжатлар миқдори билан*

  • қайта ишланадиган ёки узатиладиган ҳужжатлардаги ҳужжат қаторларининг умумий сони билан.

Шуни ҳам этиборга олиш лозимки, иқтисодий тизимларда, логистик операциялардан ташқари, ахборот оқими содир бўлиши ва узатилиши билан кузатиладиган, бошқа операциялар ҳам амалга оширилади. Аммо логистик ахборот оқими умумий ахборот оқимининг энг аҳамиятли қисмини ташкил этади. Айниқса ишлаб чиқариш корхоналари ва улгуржи савдо корхоналарида бу хол яққол сезилиб туради.
Ҳар бир логистик тизимининг муҳим унсури бўлиб, аҳборот ўтиши ва қайта ишланишини таъминловчи тизимча хизмат қилади. Ўз навбатида бу «тизимча» ҳам турли хил тизимчалардан ташкил топган мураккаб ахборот тизимидан иборатдир. Бошқа тизимлар сингари, ахборот тизими ҳам тартибли ўзаро боғланган унсурлардан ташкил топиши ва интегратив жиҳатларнинг бирор- бир бирлигига, «йиғиндисига» эга бўлиши лозим. Кўп ҳолларда аҳборот тизимларини иккита тизимчага ажратадилар: функсионал ва таъминловчи (30 - расм)1
Функсионал тизимча, мақсаднинг умумийлиги белгиси бўйича гуруҳланган, ечиладиган масалалар йиғиндисидан иборат. Таъминловчи тизим эса, ўз навбатида, қуйидаги унсурларни ўз ичига олади:
- техник таъминот, яъни ахборот оқимларини қайта ишлашни ва узатишни таъминловчи техник воситалари йиғиндиси;
- аҳборот таъминоти, у ўз ичига турли маълумотлар, классификаторлар, кодификаторлар, маълумотларни расмий изоҳлаш воситаларини олади;

  • математик таъминот, яъни функсионал масалаларни ечишнинг услублари йиғиндиси.

Логистик ахборот тизимлари, одатда логистик жараёнларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими сифатида намоён бўладилар. Шунинг учун ҳам логистик ахборот тизимларидаги математик таъминот – бу дастурлар мажмуи ва моддий оқимлар бошқаруви масалалари ечилишини, матнларни қайта ишлашни, сўров маълумотларини олишни ва техник воситалар амал қилишини таъминловчи дастурлаш воситалари йиғиндисидир.
Логистиканинг ахборот тизимларидаги унсурлар орасидаги алоқаларни ташкил этилиши, анаънавий аҳборот тизимлариникидан сезиларли равишда фарқ қилиши мумкин. Логистикада ахборот тизимлари барча унсурларни ҳар томонлама интеграциясини, таъминлашлари лозим. «Логистик тизимларнинг ахборот техник таъминоти, ахборот жиҳатлари ва уни қайта ишлашнинг техник воситалари тўплами билан эмас, балки уларни барпо этиш учун қўлланиладиган услублар ва тамойиллар билан фарқ қилади».
Ахборот тизими таърифини қуйидагича ифодалаш мумкин: ахборот тизими – бу у ёки бу функсионал масалалар (логистикада – моддий оқимларни бошқариш бўйича масалалар) ечимини таъминловчи, ўзаро боғланган ҳисоблаш техникаси воситаларининг муайян тарзда ташкил этилган йиғиндиси бирлигидир.Логистикада ахборот тизимлари турлари
Айрим корхона миқёсидаги ахборот тизимларини ўз навбатида уч гуруҳга ажратадилар:

  • режали;

  • диспозитив (ёки диспетчерлик);

  • бажарувчи (ёки оператив).

Ҳар хил гуруҳларга мансуб бўлган логистик ахборот тизимлари, ўзларининг функсионал ва таъминловчи тизимчалари билан фарқланадилар. Таъминловчи тизимчалар ўзларининг барча унсурлари, яъни техник, ахборот ва математик таъминоти билан бир-биридан фарқ қилишлари мумкин. Айрим ахборот тизимларининг хусусиятларига батафсил тўхталиб ўтамиз.

Download 297,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish