Тошкент педиатрия тиббиёт институти абдурахимов зохид абдувасикович


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши



Download 0,7 Mb.
bet9/34
Sana21.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#42899
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34
Bog'liq
автореферат Абдурахимова 13.03.2020

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида тиббий хизмат сифатини ошириш ҳамда масофавий таълимнинг айрим усулларини амалга оширишнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
2010 йилдан Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан Ўзбекистон врачлар ассоциацияси ўртасида масофавий таълимнинг журнал шаклини жорий қилиш бўйича шартнома имзоланди. Ушбу шартномага биноан Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг етакчи кафедралари томонидан 40 дан ортиқ ўқув дастурлари ишлаб чиқилди, 1491 врач ушбу таълим шакли орқали ўз малакасини ошириб, 1383 нафари (93%) 18 соатлик сертификатга эга бўлди.
2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг Ўзбекистон врачлар Ассоциациясига ажратган 28-01/003-56-сон «Саломатлик профилактикаси масалалари бўйича оила аъзолари ва шифокорлар билимини ошириш» номли грантини амалиётга тадбиқ этишда фойдаланилди. Грант лойиҳаси асосида тайёрларган ўқув дастурларида бўйича масофавий таълимнинг журнал шакли орқали республикадаги барча вилоятлардан 237 нафар врач иштирок этди ва сертификатларни қўлга киритди.
2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан ИЗ-2014-0915172705 рақамли “Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жамоат тренерлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш ва тадбиғини тайёрлаш” инновацион грантини амалиётга тадбиқ этишда фойдаланилди.
Саломатлик ва тиббий статистика институтида “Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жамоат тренерларини тайёрлаш” бўйича ўқув дастури ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, жисмоний фаоллик, чекишнинг зарарлари, кўкрак сутининг аҳамияти, қўл гигиенаси, репродуктив саломатлик бўйича ишчи дастурлари ишлаб чиқилди. Анаъанавий ва масофавий услуб орқали 400 дан ортиқ тиббиёт ходимлари сертификатларга эга бўлдилар.
2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси Сурхондарё вилояти бўлимига 28-05/050-27-сон «Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитар ёрдам (БТСЁ) ривожланишида ҳамкорлик» гранти асосида Сурхондарё вилоятидан 50 нафар врач иштирок этди ва сертификатларни эга бўлди.
Ўзбекистон врачлар ассоциациясининг сайтида онлайн (http://test.avuz.uz/) малака ошириш курслари жорий қилинган, магистрлар учун “Менежер ва етакчилик” мавзусида (http://test.avuz.uz/slides/123.mp4) ва врачлар учун “Қандли диабет ва унинг профилдактикаси” мавзусидаги (http://test.avuz.uz/uploads/files/video-saharniy-diabet.mp4) видеопрезентация-лари жойлаштирилган.
“Масофавий таълимнинг журнал шаклини амалиётчи врачлар учун тадбиқ этиш” (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 14 февралдаги 8н-д/21 сонли маълумотномаси) ва “Тиббиёт ходимлари учун масофавий таълимнинг JOOMLA платформасининг алгоритми” (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 14 февралдаги 8н-д/21 сонли маълумотномаси) мавзусидаги услубий қўлланмалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва амалиётга жорий қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2012 йил 30 ноябрдан DGU 02669 рақамли “Врачларни масофавий малакасини ошириш учун дастур” ва 2016 йил 10 июндаги DGU 20160328 рақамли “Соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва статистика бўйича масофавий равишда малака ошириш дастури” мавзулари бўйича гувоҳнома олинди.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish