натижалари (минг сўм)
Т/р
|
Вилоят номи
|
Сертификатлар сони
|
Соатлар сони
|
Журнал шаклининг қиймати
(минг сўм)
|
Таълимнинг тўғридан-тўғри усулидан фойдаланиш (минг сўм)
|
1
соат
|
Жами харажатлар
|
1
соат
|
Жами харажатлар
|
1
|
Самарқанд вилояти
|
50
|
900
|
1,7
|
1 500,0
|
4,8
|
4320,0
|
2
|
Республика бўйича жами
|
226
|
4068
|
1,7
|
6 780,0
|
4,8
|
19 526,4
|
Шу билан бирга масофавий таълимнинг журнал шакли жорий этилгани (2010 йил)дан буён шу пайтга қадар 1000 нафардан кўпроқ врачлар ўз малакаларини оширдилар, шу асосда олиб юборилган ҳисоб-китоблар кўрсатишича, бу врачлар ва давлат бюджет маблағларидан 70 млн сўм атрофидаги маблағларни тежаш имконини берган.
ХУЛОСА
Тадқиқотлар врачларнинг билим даражаси ва иш стажи, шунингдек, ташхислаш ва даволаш кўникмалари ўртасида яққол боғлиқлик мавжудлигини аниқланди. Врач магистратурани тугатгандан кейин назарий кўникмалари яхши бўлади. Малака ошириш курсларига қатнашнинг самараси унчалик катта эмас ва, маълум бўлишича, касбий маҳоратнинг секин-аста камайиб боришини бартараф этмайди.
Врачлар учун ахборот манбаси бўлиб: тиббий журналлар – 248 нафар (39%); анжуман ва семинарлар – 175 нафар (27,5%); интернет – 149 нафар (23,5%); тиббиёт вакилларининг презентациялари – 64 нафар (10%) ташкил этилиши маълум бўлди.
Ўзбекистон врачлар ассоциациясида ташкил этилган масофавий таълимнинг журнал шакли бўйича 9 йил давомида (2010–2019 й.) 1491 нафар иштирокчидан 1383 нафар (91%)дан ортиқ врачлар қўйилган тест саволларига тўғри жавоб бера олишди ва ҳар бир ўқув дастури учун сертификат олишди.
Анъанавий ёки масофавий (таълимнинг интернет ёки журнал шакли) таълим олиш йўли билан олинган билимлар баҳолаш натижалари бўйича деярли фарқланмайди, ҳатто анъанавий таълим усулларидан устун ҳам.
Қишлов врачлик пунктлари (ҚВП)даги 24 нафар врачнинг 2013–2014 йиллардаги иш кўрсаткичларига биноан журнал орқали малака оширган ва назорат гуруҳи врачларнинг кўрсаткичларнинг ретроспектив таҳлили орқали статистик ва математик усулларда ўртача касалларнинг сони тахлил қилинганда артериал гипертензия билан оғриган беморларнинг сони 24 нафарга кўпайганлиги, ЭКГ текширувлари миқдори деярли икки марта кўпайгани, инфаркт ёки инсульт оқибатида ногиронлик ҳолати 2 тага камайган бўлса, бу пайтда назорат гуруҳида, аксинча, ушбу кўрсаткич 3 тага ортгани аниқланди, 18 ёшдан катта шахслар орасида кўз тубини ўрганиш миқдори ҳам ортди ва ўртача кўрсаткич 32 нафарни ташкил этган пайтда, бу пайтда назорат гуруҳида ортиб боришлар сони 17 та ҳолатни ташкил этгани маълум бўлди.
Масофавий таълимнинг иқтисодий ҳисоб-китоблар шуни кўрсатмоқдаки, агар врач малакасини ошириш учун Тошкентга келадиган бўлса, унда бир соатнинг қиймати 4,8 минг сўмни ташкил этади. Одатда, ушбу харажатларни врач ўз чўнтагидан тўлайди, баъзан эса иш берувчилар (касалхона, поликлиникалар) бу харажатларни давлат бюджети ҳисобидан қоплаб беради.
Малака оширишнинг журнал шаклида битта дастурда иштирок этиш қиймати 30,0 минг сўм ўлчамда бўлиши аниқланди. Бунда 1 соат қиймати 1,7 минг сўмни ташкил этди.
Самарқанд вилоятида масофадан ўқитишнинг журнал шакли учун харажатлар 2013 йилда 1500000 сўм бўлди (1 марта иштирок этиш қиймати 30,0 Х 50 нафар иштирокчи) ва агар врач Тошкентга бориб малака ошириб келиши билан таққосланадиган бўлса, 2820000 сўмни тежаш имконини берди (4320000 – 1500000). Шундай қилиб, бутун республика бўйича бир йил давомида 15206400,0 минг сўм тежалса бўлади (19526400 сўм – 6780000 сум).
Do'stlaringiz bilan baham: |