Тошкент педиатрия тиббиёт институти абдурахимов зохид абдувасикович


-расм. Масофавий таълимда врачларнинг иштирок этиш босқичлари



Download 0,7 Mb.
bet11/34
Sana21.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#42899
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34
Bog'liq
автореферат Абдурахимова 13.03.2020

1-расм. Масофавий таълимда врачларнинг иштирок этиш босқичлари.

Врачлар ҳар бир ўқув дастурида иштирок этишлари ва тест қоғозларини журнал чоп этилгандан кейин 12 ой давомида Ўзбекистон врачлар ассоциациясига жўнатишлари мумкин. Ижобий жавоб бўлганда ва берилган жавобларнинг 65% дан кўпроғи тўғри бўлганда врачлар 18 ўқув соати ҳажмидаги масофавий таълим олганлиги ҳақида сертификатни қўлга киритади.


2010–2013 йилларда – 630 нафар, 2014–2016 йилларда – 728 нафар ва 2015–2019 йилларда 133 нафар врач тест жавобларини белгилаб жўнатди (1-жадвал).
Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари врачлари жуда фаол иштирок этишди. Бизнингча, бу уларнинг таълимнинг ушбу усулидан яхши хабардорлиги ҳамда амалиётчи врачлар миқдорининг кўплиги билан боғлиқ. 9 йил (2010–2019) давомида 1491 нафар иштирокчилар орасида 1383 нафар (93%)дан кўпроқ врачлар берилган тест саволларига тўғри жавоб беришди ва ҳар бир ўқув дастури учун сертификатларга эга бўлишди.


1-жадвал
«Ўзбекистон врачлар ассоциацияси бюллетени» журнали таҳририятига жўнатилган тестлар сони вилоятлар кесимида

Т/р

Вилоятлар

Ўзбекистон врачлар Ассоциацияси Бюллетени

2010–2012

2013–2015

2016–2019

Жами

1

Тошкент шаҳри

59

36

24

119

2

Андижон вилояти

33

14

4

51

3

Бухоро вилояти

94

24

11

129

4

Жиззах вилояти

11

18

28

57

5

Қашқадарё вилояти

16

18

14

48

6

Навоий вилояти

4

69

1

74

7

Наманган вилояти

79

30

3

112

8

Самарқанд вилояти

86

199

1

286

9

Сурхондарё вилояти

15

8

0

23

10

Сирдарё вилояти

36

113

16

165

11

Тошкент вилояти

21

10

0

31

12

Фарғона вилояти

70

74

8

152

13

Хоразм вилояти

40

93

0

133

14

Қорақалпоғистон Республикаси

66

22

23

111


ЖАМИ

630

728

133

1491

Гендер белгилари ва иш жойи бўйича амалга оширилган таҳлиллардан олинган натижалар шуни кўрсатдики, таълимнинг ушбу кўринишида иштирок этган 1491 нафар врачдан 1109 нафари (64%) эркаклар ҳамда 624 нафари (36%) аёллар бўлди; 1636 нафар (96%) врач давлат ҳамда 97 нафар (4%) врач нодавлат тиббиёт муассасасида ишлайди. Уларнинг мутахассисликлари ўрганилганда шу нарса маълум бўлдики, иштирокчиларнинг 225 нафари (13%) терапевтлар, 138 нафари (8%) жарроҳлар ва 1370 нафари (79%) бошқа мутахассисликка эга (2-жадвал).


2-жадвал
Врачларнинг мутахассисликлари бўйича маълумотлар

Жами врачлар

Жумладан

Терапевтлар

Жарроҳлар

Бошқа мутахассисликдаги врачлар

1491

225

138

1128

Ўзбекистон Республикасида диплом олингунга қадар тиббий таълимда фойдаланилувчи олинган билимлар ҳажмини янада чуқурроқ текшириш ҳамда таққослаш учун биз томонимиздан иштирокчиларнинг баҳолари шкала бўйича таҳлил қилинди. Бунинг учун ва олинган билимларни тартибга солиш учун баҳолар шкаласидан фойдаланилди: 2 дан (55,9 ва ундан паст фоизлар – қониқарсиз), 3 (56–70,9 фоизлар – қониқарли), 4 (71–85,9 фоиз – яхши) 5 гача (86 фоиз ва ундан юқори – аъло). Иштирок этган врачларнинг ярмидан кўпроғи – 1143 нафари (66%) «яхши» ва «аъло» баҳоларга, 451 нафари (26% ёки 2,5 баробар камроғи) «қониқарли» ва атиги 139 нафари (8%) «қониқарсиз» баҳоларга жавоб берди (3-жадвал).


3-жадвал
Тест саволларига берилган жавобларнинг натижалари



Йиллар



Жами

Жумладан, баҳолар

Қониқарсиз

Қониқарли

Яхши

Аъло

Жами

1491

108

240

782

361



Врачлар ва магистрлар ўртасида анъанавий ва янги масофавий таълим усуллари натижаларининг қиёсий таҳлили.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти ҳамда ТошВМОИ билан ҳамкорликда «Қатор сурункали касалликлар профилактикасига бўлган ёндашувлар ва иқтисодий самарадорликни такомиллаштириш» мавзусида ўқув дастури ишлаб чиқилди. Ўқитиш врачлар ва магистрлар ўртасида қуйидагича олиб борилди: анъанавий усулда (1 соат 10 минут давомида ахборотларни дидактик усулда презентация кўринишида тақдим этиш орқали); масофавий таълим (ўқитишнинг журнал ва Интернет шакллари). 156 нафар респондентлар, жумладан, 72 нафар магистрлар ва 84 нафар врачларнинг билими тест вазифалари асосида ретроспектив усулда ўрганилди (4-жадвал).
Врачлар ва магистрлар учун ўқитишнинг анъанавий усуллари (презентациялар кўринишида). 2-курс магистрлар 2014 йилда «Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш» кафедрасида ўқитилди. Врачларни ўқитиш Саломатлик ва тиббий статистика институтида амалга оширилди. Ўқиш якунида ҳар бир иштирокчига тест саволларига жавоб бериш учун 20 минутдан вақт берилди ҳамда қуйида келтирилган натижалар қўлга киритилди. Магистрларнинг рус гуруҳлари ўртасида таълим олингунга қадар ҳамда таълим олингандан кейинги натижалар қиёсий баҳоланди. Агар презентацияга қадар тўғри жавоблар сони ўртача 10,9 (73%)ни ташкил этган бўлса, унда презентациядан кейин ушбу кўрсаткич 11,3 (78%)ни ташкил этди. Агар евро гуруҳдаги магистрлар тест ўтказилиши ҳақида олдиндан хабардор этилган бўлса, миллий гуруҳдаги магистрлар ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз презентация якунланиши биланоқ дарҳол тест саволларига жавоб беришларига тўғри келди.


4-жадвал
«Қатор сурункали касалликлар профилактикасига бўлган ёндашувлар ва иқтисодий самарадорликни такомиллаштириш» мавзуси бўйича турли хил таълим шаклларидан фойдаланилганда маълумотлар таҳлили




Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish